Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
27.3K photos
3.15K videos
129 files
8.72K links
Bekobod tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#тайинлов

Таниқли тележурналист вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

Тошкент вилояти ҳокимининг Ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида таниқли тележурналист Хамза Жумаев иш бошлади. У бир вақтнинг ўзида вилоят ҳокимлиги Ахборот хизматига ҳам раҳбарлик қилади.

Х. Жумаев 1980 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетида таҳсил олган. Қарийб 20 йилдан буён телевидение соҳасида меҳнат қилиб келаётган ижодкор ўзининг ўнлаб долзарб телелойиҳалари билан шуҳрат топган.

Ҳамкасбимизга мазкур масъулиятли вазифада муваффақиятлар тилаймиз.
#Бекобод_тумани


🔹Бугун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Бекобод туман идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

🔸Йиғилишда вояга етмаган фарзандларига таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаган ҳамда вояга етмаган фарзандлари томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўйган жами 5 нафар ота-оналарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

♦️Йиғилишда вояга етмаганларнинг ота-оналарига нисбатан фарзандларининг таълим-тарбияси билан етарли даражада шуғулланмаганликлари учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан жавогарликка тортиш юзасидан комиссия қарорлари қабул қилинди.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит яратиб берилмаган – президент хотин-қизлар муаммолари ҳақида

«Халқимизнинг қарийб ярмини, яъни 17 миллионга яқин аҳолини хотин-қизлар ташкил этмоқда. Лекин барча аёлларга ҳам жамиятда ўрнини топиши учун муносиб шароит, имконият яратиб бера оляпмизми? Афсуски, йўқ.

Ўтган икки йилда 116 мингга яқин аёллар ўз тадбиркорлик фаолиятини тўхтатган. Қишлоқ жойларида, олис ва чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган хотин-қизларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати талаб даражасида эмас. Масалан, мамлакатимизда ҳар йили 3,5 мингдан ортиқ аёллар кўкрак бези саратони, 1,5 мингга яқин хотин-қизлар, аёлларга хос касалликлардан вафот этмоқда»,
— деди президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган видеоселекторда.
Етим қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларнинг контракт тўловини ҳокимият ва олийгоҳлар тўлаб беради

📍https://uza.uz/posts/244963

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг
Recording #112.wav
16.9 MB
#Ижтимоий_бекат
#Онасин_соғинганлар

📖📖📖

Муаллиф: Гулжамол Асқарова
🎙Ўқиди: Гулноза Йўлдошева

Соғиндим онамни, мустаргинамни,
Мунисим, мушфиқим, рангпаргинамни,
Сўлимим, чиройлим, дилбаргинамни,
Йўл беринг онасин соғинганларга.

Сочига оқ гуллар экибди ҳаёт,
Юзига имзолар чекибди ҳаёт,
Онам хўп чўкибди… тўкибди ҳаёт.
Қўл беринг онасин соғинганларга.

Кўп меҳр бермадим, хизмат қилмадим,
Қачон хизмат қилсам, миннат қилмадим?
Балки пушаймоним шундан, билмадим.
Дил беринг онасин соғинганларга.

Жуда кўп юрдим мен ўзимни севиб,
Энди кўз ёшларда қолайин ивиб,
Юрак зангларини олсинлар ювиб,
Кул беринг онасин соғинганларга!

Ҳар тирик жон бориб онасин кўрсин,
Кечикиб қолмасин, илдамроқ юрсин,
Қабригамас, бориб қўлига берсин,
Гул беринг онасин соғинганларга.

Йўл беринг онасин соғинганларга!

Соғиндим онамни...

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор

⚡️Президентимизнинг 4862-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ҳар бир тадбиркор ёшларга мададкор" тамойили асосида Аёллар дафтарида турган аёлларни ва Ёшлар дафтарида турган ишсиз ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш мақсадида туман Савдо саноат палатаси бўлими томонидан 48 соатлик ўқув курси ташкил этилган.

📈Дарсни мувaффақиятли тамомлаган ёшлар ва аёлларга сертификат берилади ва бу сертификатга асосан уларга 33 миллион сўм кредит маблағлари ажратилади.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
"Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" Президент фармони қабул қилинди

Унга кўра:
агротехник тадбирларни, жумладан, кузги шудгорлашни ва экин майдонларига минерал ўғитларни солишни ўз вақтида таъминлаш мақсадида 2022 йил ҳосилидан бошлаб пахта хомашёсини етиштириш харажатларини молиялаштириш тегишли молия йилидан олдинги йилнинг 1 ноябридан бошланади;

пахта йиғим-терими учун тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация тўлаш Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.

"ЎзА"да батафсил
Даврон Ҳидоятов сайловчилар билан учрашди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига кўрсатилган номзодлар жойларда сайловолди ташвиқотини олиб бормоқда.

Хусусан, 47-“Нурафшон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Даврон Ҳидоятов Нурафшон шаҳрида сайловчилар билан учрашиб, ўз сайловолди дастури юзасидан маълумот берган.

Жумладан, номзод сайловолди дастурида одамлар талабидан келиб чиқиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш билан бирга, Нурафшон ва Тошкент шаҳри ўртасида тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилиши, университет, Президент мактаби, боғчалар қурилиши кўзда тутилганини таъкидлаган.

Бу борада амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар хусусида сайловчиларга атрофлича маълумот берилган. Шунингдек, ички йўлларни таъмирлаш, канализация тизимидаги ишларни охирига етказиш, аҳоли тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш борасида қилинаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилган.

⬇️ Тошкент хабарлари
👉@kunuzToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20:10да Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида ҳамда “O‘zbekiston 24” телеканалида "Илк қадам" фильмини томоша қилинг.

Фильмда қайта тикланган мактабгача таълим соҳасининг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари ҳақида ҳикоя қилинади.

Смотрите сегодня в 20.10 фильм "Илк қадам" на официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube и телеканале “O‘zbekiston 24”.

В фильме рассказывается о нынешней ситуации в возрожденной системе дошкольного образования, ее планах и перспективах.
ОНАМ СEЗАР !

Мингта ташвиш, йўлим тўсса, ногаҳон,
Кўринмаса, кўзларимга, кўзим қон,
Юпатгувчи бўлар менга, ҳар бир он,
Онам сезар, дардларимни, онам сезар,
Дардларимга, ҳар дақиқа, даво излар.

Дуо қилар, ишларимни, юришига,
Келажагим, порлоқ юзин, кўришига,
Қанот бўлар, ҳар нимага, эришишга,
Онам сезар, дардларимни, онам сезар,
Дардларимга, ҳар дақиқа, даво излар.

Кўнгилгинам кўтаришга овора,
Сиқилсамда, ҳафа бўлиб, тобора,
Фақатгина, онам топар, бир чора,
Онам сезар, дардларимни, онам сезар,
Дардларимга, ҳар дақиқа, даво излар.

Офтоб экан, бошимда нурин сочган ,
Ғам келсада, мен учун, эшик очган,
«Болам дия» , барчасидан, кечолган,
Онам сезар, дардларимни, онам сезар,
Дардларимга, ҳар дақиқа, даво излар.

Муалиф: Мусурмонқул Сувонқулов.
Бекободда 200 млн сўмга гиёҳванд модда сотишни режа қилган шахс ушланди

Жорий йилнинг 23 февраль куни Бекобод тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган (илгари Жиноят кодексининг 276-моддаси билан айбли деб топилган) Абдурашид Т. Бекобод тумани “Истиқбол” МФЙ ҳудудида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Фуқарони кўздан кечириш давомида қўлида бўлган сумкасида скотч билан ўралган ҳолда тўқ яшил рангли, вазни 1 кг.га тенг гашиш гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ўтказилган суҳбат давомида Абдурашид Т. гашиш гиёҳвандлик воситасини Тожикистондан чегара айланма йўллар орқали яширин тарзда олиб ўтганини ва уни Тошкент шаҳрига 200 миллион сўмга сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Халқим_билан_бирга
#Ижтимоий_ҳимоя

🔰 Бекобод туманида Давлат солиқ қумитаси раиси Ш.Қудбиев, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Р.Райимов Бекобод туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда туман солиқ инспекцияси раҳбари Ж.Алимовлар биргаликда хонадонма хонадон юришиб , "темир дафтар" рўйхатида турувчи оилаларнинг ижтимоий аҳволи билан яқиндан танишиб, уларга ўзларини ўзлари банд қилишлари учун моддий ва маънавий кўмак берилди.

👨‍💻Бу ҳақда юқоридаги видеолавҳа орқали тўлиқ танишишингиз мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро
#Аёллар_дафтари

✏️ Бекобод тумани "Далварзин" МФЙ да истиқомат қилувчи З.Фозилова мутасаддилар кўмагида АТ "Халқ банк" Зафар филиалидан имтиёзли кредит олиб айни вақтда тадбиркорлик фаолиятини бошлади.

🔰 "Меҳнат қилган элда азиз", "Меҳнат инсонни улуғлайди" деб бежизга айтишмайди.
Мазкур меҳнатсевар, интилувчан қаҳрамониз ҳам ҳозирда ўз фаолиятларидан мамнун ва келгусида фаолият тармоқларини
янада кенгайтириш истагидалар.

💠 Шунингдек, биз ҳам бу йўлда уларга маваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз ва толманг деб қоламиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўлкамизда_баҳор

Сен баҳорни соғинмадингми

Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим –
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Узоқлардан зарворли тоғлар,
Хаёлимни келдилар босиб.
Кечди қанча интизор чоғлар,
Васлинг менга бўлмади насиб,
Сенсиз мен ҳам, баҳор ҳам ғариб,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Унгирларда сакрайди оҳу,
Наъматакда саъва миттижон.
Қорликлардан сипқорилган сув,
Дараларда уради жавлон.
Нигоҳимдан фақат сен пинҳон,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

Мана, бугун Наврўзи олам,
Дўстларимга гуллар тутарман.
Қайлардасан, суюкли эркам…
Қўлимда гул сени кутарман,
Умрим бўйи чорлаб ўтарман,
– Сен баҳорни соғинмадингми?

✍️Абдулла Орипов
🎞🎤Давронбек Абдусаломов
#Бекобод_тумани
#Эълон

Диққат!

🔖 Ҳурматли тумандошлар, 02.03.2021 йил санасида маданият марказида Бухоро вилояти санъаткорлари ижросида концерт бўлиб ўтади.

Концертга туманнинг барча фуқаролари ташриф буюриб маданий, маърифий ҳордиқ олишлари мумкин.

🔹 Эслатиб ўтамиз!
Концерт дастури соат 11:00 да бошланади.

Батафсил маълумот ва мурожаат учун тел:

📞 +99890 984-52-82
"Бекобод ҳаёти" телеграмм каналидаги "Шова" МФЙ га қарашли Мардона кўчасида қор, ёмғирда умуман юриб бўлмайди, лой бўлиб кетади, болалар ўйнагани катта йўлга чикишади. Маҳаллани икки ёни асфалт қилинди, аммо ўртаси қоб кетган. Масъуллар қарашсин. Навоига тегишли раислар хабар олишмайди умуман шикоят билан чиксак ҳам. Ўртада яма ҳам бор енгил автоуловлар ҳам ўта олмайди", дея узатилган постга Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий муносабати:

Туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари А. Жумабоев Шова маҳалласи раиси билан биргаликда мазкур мурожаатни жойнинг ўзига бориб ўргандилар.
Ўрганиш натижасида Мардона кўчаси ҳақиқатдан ҳам таъмирталаблиги аниқланиб, шунга кўра, ҳудуд сектор раҳбари ташаббуси билан 4 мошина шағал ва 80 л. ёқилғи ажратилиб, маҳалла аҳолиси кўмаги билан ҳашар тариқасида Мардона кўчасининг 120 метр ҳудуди шағаллаштирилди.


✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати