Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.75K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.78K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

Бекабод тумани ногиронлар жамияти ва “Ўзбекистон металлургия комбинати” АЖ томонидан томонидан 2 ёшдан-14 ёшгача туғма ногиронлиги бўлган, имконияти чекланган болажонларимизга байрам совғалари тарқатилмоқда.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#ижтимоий_бекат

#ҳикмат

📖 Жалолиддин Румий

“Севгида қуёш каби бўл.

Дўстлик ва қардошликда оқар сув каби бўл.

Бировларнинг хатоларини ёпишда кеча каби бўл.

Тавозеда тупроқ каби бўл.

Ғазаб онида ўлик каби бўл.

Ҳар не бўлсанг бўл —ё аслинг каби кўрин,
ё кўринганинг каби бўл”.

П.С. Жалолиддин Румийнинг ушбу ҳикматли ибораси асрлар ўтса-да, ўз оҳорини йўқотмай келаётганига қойил қолмай илож йўқ... Айниқса, “Ё аслинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл”, деган фикр инсоният бор экан, Ер юзида бот-бот айтилаверса керак...


Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#ижтимоий_бекат

#ўзликка_назар

#шахс_ва_жамият

📰📰📰

Очиқ кийиниш замонавийликми, ёхуд аслимизни асрайлик!

Миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақида фикр юритадиган бўлсак, даставвал, кўз олдимизда заковат, одоб-ахлоқ, ибо-ю ҳаёни ўзида мужассам этган, андиша ва ор-номусни барча нарсадан устун қўювчи ўзбегим гавҳарлари - қизлар гавдаланади. Аммо, бешта бармоқ баробар бўлмагани каби, айрим опа-сингилларимиз кийиниш борасида "оммавий маданият" таъсирига берилиб кетаётганини афсус билан қайд этишга жазм қилдим.
Бундайларни кўча-кўйда, жамоат жойларида кўрсангиз кўзингиз "куяди". Тор шим, ярми очиқ либос, нигоҳларида ўқиш, билимга чанқоқликни сезмайсиз. Юзларидан меъёрдан ошган пардоз ва ноз-карашма жой олган, холос. Шу чоғ бу кийиминг, бу юрушинг маъқул бўлмапти, деб айтадиган яқинлари йўқмикан, деган фикр онгимизда зир айланади.
"Битирув оқшоми" ва шунга ўхшаш кечаларда давра ўртасида ўзини турли мақомга солиб рақс тушаётган баъзи қизларга беихтиёр назар соламиз... Қарангки, уларда на ҳаё, на яқинлари олдидаги бурчини, уларга бўлган ҳурматини сезасиз... Бу каби қизларнинг ота-оналари, наҳотки, фарзандларинг онг-у ўйини нималар банд этаётганига қизиқишмаса, лоқайд, бефарқ бўлишса, нега? "Висол оқшоми"да келинчак мақомидаги қизнинг ҳаддан ташқари очиқ, европа услубидаги либосда йиғилган омма олдида намоён бўлиши-чи? Жам бўлган меҳмонлар орасида ёш-у қари, ўспирин-барчанинг нигоҳи келинчакка қадалган. Бундай кўриниш, бундай либос ота-она, ака-амакилар олдидаги бурчни поймол этибгина қўймай, балки, янги хонодон вакилларига ҳам ҳурматсизлик саналмайдими?
Ёки, наҳотки ҳаммамиз бу ҳолатга кўникиб бўлдик?!
Эй, қадди баланд акалар, азамат ўғлон укалар, айтинг-чи, сиз, жуфт-и ҳалолликка, умр йўлдошликка шундай, шарм-у ҳаё кўчаларини четлаб ўта оладиган қизни раво кўроласизми? Бўлғуси фарзандларингиз онасини қандай тасаввур қиласиз? Ўзбекона миллий қадрият нималигини билмаган аёл фарзандларига тўғри тарбия бера олармикан?
Опажон ва сингиллар, дугоналар, дилимдагиларни бори-борича қоғозга туширдим айбга буюрмайсиз, ранжимайсиз деган умиддаман. Сўзим сўнгида халқимизнинг севимли адибаси Т. Содиқованинг миллий маънавиятимиз ва шарқона одобимиз ҳақидаги фикрларини келтираман: "Маънавият бобидаги устуворлигимиз бизнинг шарқона одобимиздир. Мана шу одобимиз бизнинг нақшимиз, бойлигимиз".

✍🏻Гулноза ЙЎЛДОШЕВА

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉🏼https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
​​#шахсий кундалигингизга

Ўзбекистонда Мустақиллик даврида йил номлари қандай аталиб келинган?

1991 йил — “Алишер Навоий йили”
1992 йил — “Ҳамширалар йили”
1993 йил — “Аҳмад Яссавий йили”
1994 йил — “Мирзо Улуғбек йили”
1995 йил — “Абу Али ибн Сино йили”
1996 йил — “Амир Темур йили”
1997 йил — “Инсон манфаатлари йили”
1998 йил — “Оила йили”
1999 йил — “Аёллар йили”
2000 йил — “Соғлом авлод йили”
2001 йил — “Она ва бола йили”
2002 йил — “Қарияларни қадрлаш йили”
2003 йил — “Обод маҳалла йили”
2004 йил — “Меҳр-мурувват йили”
2005 йил — “Сиҳат-саломатлик йили”
2006 йил — “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”
2007 йил — “Ижтимоий ҳимоя йили”
2008 йил — “Ёшлар йили”
2009 йил — “Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили”
2010 йил — “Баркамол авлод йили”
2011 йил — “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
2012 йил — “Мустаҳкам оила йили”
2013 йил — “Обод турмуш йили”
2014 йил — “Соғлом бола йили”
2015 йил — “Кексаларни эъзозлаш йили”
2016 йил — “Соғлом она ва бола йили”
2017 йил — “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
2019 йил — “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”
2020 йил — “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”
2021 йил — “Ёшларни қўллаб қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉🏼https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани

#Халқим_билан_бирга

🔹 Бекобод тумани ҳокимлиги, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депортаменти ва давлат солиқ инспексияси туман бўлимлари Бекобод деҳқон бозори билан биргаликда Зафар шаҳарчасида ҳамда маҳаллаларда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилган нархларда ярмаркалар ва кўчма бозорлар ташкил этмоқда.

🔸 Хусусан, мутасаддилар томонидан мазкур ярмаркаларда байрам арафасида нархлар сунъий оширилишини олдини олиш мақсадида тадбиркорлар билан суҳбатлашилиб тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Президент 2021 йилни «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилди

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

t.iss.one/issiqqina_xabarlar
#Бекобод_тумани
#Болажон_халқим

▫️ Бекобод туманидаги ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 3 ёшдан 15 ёшгача бўлган 36 нафар болажонларга Президент совғаси топширилди.
▪️ Хусусан, совғалар топширилиш жараёнида сектор раҳбарлари ҳам иштирок этиб, болажонларни байрам билан самимий қутлашди.

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Ифтихор

Мукофот муборак бўлсин!

Бекобод тумани Бобур Мирзо маҳалласида жойлашган 11- умумтаълим мактабининг "География" фани ўқитувчиси Майрам Самандарова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.
Мукофот туман сектор раҳбарлари иштирокида тантанали равишда топширилди.
Шу ўринда, биз ҳам мукофотга муносиб деб топилган фидойи устозга мукофот қутлуғ бўлсин деб, машаққатли, шу билан бирга ўта масъулиятли фаолиятларида ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

✍🏻 Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ижтимоий_бекат
#мутолаа

📖📖📖


«ОТЧОПАР»ДА

«Отчопар» бозорида эски дўстимни учратиб қолдим. Математик... Олим... Сигарет сотиб ўтирган экан... Мени кўриб кўзини яширди. Мен ҳам бурилиб кетдим...
Иккаламиз бир-биримиздан нега уялганимизни билмайман. Негадир... йиғлагим келди...

Ўткир Ҳошимов


Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш Бекобод тумани қабулхонаси тадбиркорлар учун эълон қилинган мораторийнинг муддати яна бир йилга узайтирилгани муносабати билан тадбиркорларни самимий қутлайди!

▪️ Шу билан биргаликда, тадбиркорларга ҳамиша таянч бўлиб хизмат қилишга, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини маълум қилади.

Бизни кузатиб боринг!
Каналга уланиш: 👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
⚡️Фуқароларнинг вилоят ҳокимларига мурожаат қилиш имконияти кенгайди

Ҳурматли ватандошлар энди сиз Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларига ижтимоий тармоқлар орқали исталган пайтда мурожаат йўллашингиз мумкин. Кўрсатилган манзилларга жўнатилган мурожаатлар бевосита вилоят ҳокимларининг назоратида бўлади.

Эслатма: Мурожаатда тўлиқ исм-шариф, яшаш манзили ва телефон рақамингизни кўрсатишингизни сўраймиз. Бу мурожаатни тезкор кўриб чиқиш ва ҳал қилишда ёрдам беради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эътибор

📌Эндигина 13 ёшни қаршилаган Шаҳриёрнинг елкасида катта бир дарди бор. Унда мия раки аниқланган.

Ноябрнинг сўнгги кунларида вилоят ҳокимлиги ёрдами билан Шаҳриёр Қўчқоров Туркияда мураккаб жарроҳлик - мия операциясини бошдан ўтказади. Айни дамда у ўз уйида...

🎥Батафсил "ZamonUZ" лавҳасида.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa