Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.79K subscribers
25.5K photos
2.89K videos
127 files
7.97K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Бугун, шунингдек, ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ва иқтисодиёт барқарорлиги масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Пандемияга қарши самарали курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди. Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш юзасидан қатъий топшириқлар берди.
Ҳудудларда иқтисодий фаолликни тиклашни давом эттириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Сегодня также состоялось видеоселекторное совещание по снижению темпов распространения коронавируса в регионах и обеспечению стабильности экономики.
Детально рассмотрена потребность регионов в технике и средствах для борьбы с инфекцией. Президент поручил ответственным лицам контролировать ситуацию в режиме реального времени, оперативному решению проблем.
Даны указания по восстановлению экономической активности в регионах.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шавкат Мирзиёев раислигида коронавирус инфекцияси тарқалишини камайтириш ҳамда иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишнинг асосий натижалари

Жойлардаги муаммолар очиқ муҳокама қилинди. Коронавирусга қарши курашиш учун қайси ҳудудга қандай техника ва воситалар кераклиги белгиланди.

❗️ Президент мутасаддиларга вазиятнинг ҳақиқий ҳолатини реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиб бориш бўйича қатъий топшириқ берди.

❗️ Даволаш ишларини сифатли ва хавфсиз ташкил этиш, шу билан бирга, аҳоли ва объектларни дезинфекция воситалари билан таъминлаб, касаллик юқишининг олдини олиш муҳимлигини таъкидланди.

Президент ҳар бир ҳудуддаги корхоналарда пул тушумлари камайганини қайд этиб, 2020 йил 1 октябрга қадар тижорат банклари билан бирга қурилиш ва саноат корхоналарининг аксар қисмини, йил якунигача эса 100 фоиз корхоналарнинг фаолиятини тиклаш бўйича топшириқ берди.

❗️ Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам қатор ҳудудларда иқтисодий прогнозлар бажарилмаган.

🔹 Хусусан, Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти қиймати прогнозга нисбатан 59 миллиард сўмга кам бўлган. Бу кўрсаткич Қашқадарё вилоятида 177 миллиард, Сирдарё вилоятида 173 миллиард, Тошкент вилоятида 129 миллиард сўмни ташкил қилади.

Шавкат Мирзиёев ҳар бир ҳудудда такрорий майдонлар ҳисобига сабзавот ва полиз маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги қолоқликларни қоплаш, аҳоли хонадонларига парранда тарқатиш ишларини жадаллаштириш ҳамда чорвачилик, балиқчилик соҳасида интенсив технологияларни кенг қўллаш ҳамда йил якунига қадар ҳудудлар салоҳиятини инобатга олган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 3-4 % га ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#XALQ SALOMATLIGI YO'LIDA

Kecha 2020-yil 20-iyul sanasida Bekobod tuman hokimi F. Xudoyberdiyev koronovirusga qarshi kurashish shtabi, aloqa markazi va tez tibbiy yordam joylarida bo'lib, ayni paytdagi vaziyat hamda fuqarolar murojaatlarini o'rgandi.
Ayni paytda kasallikka chalingan fuqarolarimizni salomatligini saqlash, barcha aholini bu kasallikdan asrash maqsadida vaziyatdan kelib chiqqan holda barcha mutasaddi tashkilot rahbarlariga tegishlicha vazifa va topshiriq berib o'tdilar.
КАТТА СИНОВ

Бир келса, келаркан қўша-қўша дард,
Туриб бергувчиси Инсон деган мард,
Кулфатда Оллохим, ўзингсан ҳамдард,
Синдириб боряпмиз тўсиқни, ғовни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Тағин ҳам метиндир инсон бардоши,
Сел бўлиб қуйилар гоҳо кўз ёши,
Умидга етаклар тонгнинг қуёши,
Энг аввал қувиб сол дилдаги ёвни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Дунёни титратди аср вабоси,
Шу дарддан ўзгармиш олам ҳавоси,
Инсоний меҳрдир унинг давоси,
Вирус ҳам чекинар, тўхтатар овни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Букун жангчи деймиз шифокор зотин,
Жанггоҳга ташлади илму ҳаётин,
Мен унда кўряпман яшаш нажотин,
Олқишланг, азизлар, юраги довни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Ҳеч ким кутмаганди, ўзи ҳам билмас,
Бир дардки, аслида бесабаб келмас,
Энди ҳушёрликни йўқотсак бўлмас,
Беҳуда айбламанг дўстлар, бировни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Юракда увиллар шамол, бўронлар,
Сел бўлиб оқаркан гоҳо тўфонлар,
Юртини асрайди кўкси қалқонлар,
Қўлингдан туширма дўстим, жиловни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Юртбошинг ёнингда, хавф-хатар йўқдир,
Бало-офатларни енгиб ўтгувчи,
Мусаффо тонг яқин, кўнгил ҳам тўқдир,
Янги кун бизлардан олсин чорловни,
Биз албат енгамиз бундай синовни.

Ашурали Боймурод

АСР ВАБОСИ
Аср вабосидан огоҳ этгаймиз,
Дардни кўтарганча қайга кетгаймиз.
Чорасин топмасак, билмам, нетгаймиз,
Парча-парча бўлди осмон, ҳаволар,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Тубанлик, пасткашлик баридан ёмон,
Ҳасаднинг жабридан қийналар виждон,
Йўлингга чоҳ қазиб қўймаслар омон,
Нафас олишимга етмас ҳаволар ,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Ҳолим танг , дегайман қайси бирисин,
Дўстгинам, мен излаб топсам қанийди
Энг аввал кўнгилнинг антивирусин...
Майли , ситам бўлсин, майли жафолар,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Ниқоблар улашинг жигар, сингилга,
Ҳимоя керакдир балки бир гулга,
Ниқоб тақилмайди асло кўнгилга!
Ўзин ичиндадир неки балолар,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Вируслар чекинар , чекинар алам,
Ғам – ташвиш ичинда қолмагай олам,
Фақат ўзлигингни унутма, болам,
Исириқ тутатар кекса момолар,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Танасин булғашдан уялмас кимдир,
Ҳайҳот ! Замондошим ёнимда туриб
Кўриб кўрмаганга олмоқда, жимдир...
Вирусдан устундир шарму ҳаёлар ,
Айтингиз, бу дардга борму даволар?

Кўнгил сархушлиги наво биландир,
Осмоннинг кенглиги ҳаво биландир,
Инсон тириклиги даво биландир ,
Мен англаб етганим шеърий наволар-
Ва албат, бу дардга бўлгай даволар!
АШУРАЛИ БОЙМУРОД
#OBOD MAHALLAM
Bekobod tumanining barcha mahallalarida “Yurtim obodligiga o’z hissamni qo’shaman” shiori ostida obodonchilik ishlari olib borilmoqda. Tumanimiz ko’rkiga ko’rk qo’shayotgan mehnatsevar insonlarning bugungi amaldagi ishlari tahsinga sazovor.
Ozodalik, pokizalik bor joyda fayz-baraka bo’ladi. Tumanimiz aholisini ana shunday fayz, barokat va baxtiyorlik tark etmasin.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 21 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 755 (+165) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 104 нафари
Тошкент шаҳрида, 7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 54 нафари Андижон вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 463 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

❗️Ҳозирда мамлакатимизда 8 199 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Сунъий йўлдош каналларини ижарага олиш ва сигналларни қайта ишлаш тизимини ташкил этишга кўрсатма берилди.
Қишлоқ хўжалиги майдонларини электрон танлов ва аукцион асосида ажратиш тартиби жорий қилиниши белгиланди.

Президент провел совещание по вопросам обеспечения полноты земельного учета и государственных кадастров, внедрения цифровых технологий в сферу.
Даны указания по аренде спутников и организации системы обработки их сигналов.
Определено внедрение порядка выделения сельскохозяйственных земель на основе электронного конкурса и тендера.

#Mirziyoyev #yigilish #yer #kadastr

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН АНДИЖОНЛИК БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИ ҲАМДА ЎПКА ШИШИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшаган 42 ёшли Ғ.И. (эркак)да жорий йил 15 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шунингдек, бемор юрак ишемик касаллиги, гипертония, қандли диабет, семизликнинг 4-даражаси каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ҳамда ўпка шишидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ПОЙТАХТЛИК 51 ЁШЛИ БЕМОР ЎТКИР НАФАС ВА ЮРАК ҚОН-ТОМИР ЕТИШМОВЧИЛИГИДАН ВАФОТ ЭТДИ

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшаган 51 ёшли З.С. (эркак) 17 июль куни ИИВ Марказий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилган ва 18 июль куни унда “COVID-19” тасдиқланган.


Унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Беморда касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шунингдек, унда юрак ишемик касаллиги, қандли диабетнинг ўта оғир кечиши, иккала болдир артериялари окклюзияси, чап сон ёнбош артерияси стенози, сурункали панкреатит каби ҳамроҳ хасталиклар бўлган.

Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни белгиланган стандартлар асосида олиб борилган.

Асосий касаллик асоратлари ҳисобига беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан у ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 17 881 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар ҳамда пойтахтимизда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 9 521 (+58) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 265 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺Шу йилнинг 21 июль куни мамлакатимизда 567 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, бугун Тошкент шаҳрида 3 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида ҳамда уй шароитида 58 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 17 881 нафар бемордан 9 521 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 53 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 265 нафар бемордан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 62 513 нафар, стационар карантинда эса 23 754 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

@issiqqina_xabarlar