Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.82K subscribers
25.9K photos
2.93K videos
127 files
8.14K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️⚡️БУГУН ТОШКЕНТ ВА САМАРҚАНДДА 70 НАФАР БЕМОР СОҒАЙДИ

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 57 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 1 нафар, жами 70 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекцияси 4022 ҳолатда қайд этилган бўлса, эндиликда ушбу касалликдан соғайганлар сони 2411 нафарга етди ва ҳудудда 1600 нафар бемор даволанмоқда.

❗️Самарқанд вилоятида бугун касалликдан фориғ бўлган 52 ёшли аёл билан бирга ушбу ҳудудда коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 384 нафарни ташкил қилмоқда.Айни пайтда вилоятда 25 нафар бемор даволанмоқда.

‼️Шундай қилиб, бугун шу вақтгача 70 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган бемор тузалиб, ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
❗️Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Бекобод тумани ҳудудида дарё ва каналлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда, аҳолидан сув билан боғлиқ бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва шундай ҳолатлар содир бўлганда, фавқулодда вазиятларга тайёр туриш ва тўғри ҳаракат қилиш талаб этилади.
Бунга мисол қилиб, мавсумнинг шу кунига қадар Тошкент вилояти ҳудудида 7 нафар турли ёшдаги фуқаро чўмилиш таъқиқланган ҳудудларда чўмилиб, эҳтиётсизлик натижасида, сувда чўкиб кетиш ҳолатлари аниқланди. Чўмилиш мавсумида қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида аҳоли чўмилишини чеклаш, юқоридаги каби сувда чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юзасидан туман Фавқулодда вазиятлар ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда 16 маротаба рейд ўтказилиб, 125 нафар турли ёшдаги болалар ва фуқароларга қўриқланмайдиган сув ҳавзаларида чўмилаётган аҳолини чўмилишига йўл қўймаслик ва чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Бироқ тегишли хизмат мутахассислари томонидан чўмилиш мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида, чўмилишнинг салбий оқибатлари ҳақида тушинтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, туманнинг айрим жойларида назоратсиз ўсмир ва ёш болалар томонидан чўмилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Келажагимиз бўлган ёшларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Мавжуд сув ҳавзаларида юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш сиз-у бизнинг бу борадаги билим ва малакамизга боғлиқлигини инобатга олган ҳолда, фуқаролардан қуйидаги ҳолатларга йўл қўймаслик талаб этилади:

- очиқ сув ҳавзалари – дарё, сой ва каналларда чўмилиш қоидаларини билмаган ҳолда чўмилиш;
- спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолатларда чўмилиш;
- ёш болаларнинг назоратсиз чўмилиши;
- тунги вақтда чўмилиш;
- тана ҳарорати қизиб турган вақтда чўмилиш;
- чуқурлик сатҳини билмай туриб сувга сакраш;
- чўмилиш учун белгиланмаган сув ҳавзаларида чўмилиш. Такикланади..

Бекобод тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ булинмаси бошлиғи
Forwarded from Yangi gaplar🗺️
⚡️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси эълон қилинди.

❗️Қонуннинг мақсади алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг айланмасини тартибга солиш ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

🔹Янги никотинли маҳсулотларининг турлари белгиланмоқда.

Қонунда Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини:
- йигирма ёшга тўлмаган шахслар томонидан;
- савдо автоматлари орқали;
- ҳар қандай усулда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари нархидан чегирмалар қилиш, шу жумладан акциялар, лотореялар, арзонлаштирувчи купонлар ва талонлардан фойдаланиш (ишлатиш) орқали;
- тамаки маҳсулотларининг чакана минимал нархлардан паст нархда сотиш мумкин эмаслиги белгиланмоқда.

🔷Шу билан бирга, тамаки маҳсулотларидаги тиббий огоҳлантиришлар 40 фоиздан 50 фоизга ошириш назарда тутилган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @yangi_gap 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Хотин-қизлар учун қўшимча грант асосида ОТМга кириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (402-сон, 23.06.2020 й.) билан Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Низомга мувофиқ, бундай тавсияномалар қуйидаги мезонлардан бири асосида берилади: ⬇️
🔻 кам таъминланган оиладан чиққан хотин-қизлар;
🔻 тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота ёки онаси вафот этган хотин-қизлар;
🔻 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларни тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётган ёлғиз аёл (эркак)ларнинг қизлари;
🔻 шахсий уй-жойга эга бўлмаган, ижарада яшаётган оилалар;
🔻 ота-оналардан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турганлар;
🔻 ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар;
🔻 олий маълумотли хотин-қизлар билан қамраб олиш даражаси республиканинг ўртача кўрсаткичларидан икки ёки ундан ортиқ маротаба паст бўлган туманлар, шунингдек, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда яшовчи оилалардаги қиз фарзандлар (уларни ўз ҳудудида 3 йил ишлаш шарти билан).

Низом билан тавсиянома олиш тартиби белгиланди.

☑️ Унга кўра, ҳар йили февраль ойида хотин-қизларга тавсияномалар бериш бўйича ишчи гуруҳи тузилади.

➡️ Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари тавсиянома олиш мақсадида мурожаат этган хотин-қизларнинг ҳужжатларини ҳар йили 10 майга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этади.

🌐 Ишчи гуруҳ томонидан саралаб олиниб, қўшимча қабул кўрсаткичлари учун танловда иштирок этишга тавсия этилган хотин-қизларнинг рўйхати ҳар йили 15 июнга қадар Давлат тест марказига тақдим этилади ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Тавсиянома олий маълумот олиш истагида бўлган хотин-қизларга 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

❗️Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ Тошкентда яна бир халқаро университет ташкил этилди

🏢 Ҳукумат қарори (23.06.2020 йил, 404-сон) билан “Tashkent International University of Education” халқаро университети ташкил этилди.

☑️ Қарорга мувофиқ, етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш орқали республика иқтисодиёти реал секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Университет масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

🏫 Университетга ўқишга қабул қилиш учун кириш имтиҳонларини ўтказиш ва чет эллик юқори малакали мутахассисларни жалб этиш учун хорижий ҳамкор сифатида “The Times Higher Education World University Rankings” рейтингидаги дунёнинг 1000 таликка кирувчи хорижий олий таълим муассасаларини белгилаш ва Университет базасида уларнинг филиалларини очиш ҳуқуқи берилди.

Университетда ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи, кечки, махсус сиртқи ва масофавий таълим шакллари бўйича ўзбек, инглиз ҳамда бошқа тилларда амалга оширилади.

🧾 Университет битирувчиларига унинг хорижий ҳамкор университетларининг Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжати сифатида тан олинадиган халқаро даражадаги ёки белгиланган намунадаги дипломи берилади.

📂 Университетнинг магистратура таълим босқичи битирувчилари Халқ таълим вазирлиги ҳамда Вазирлари Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг раҳбар кадрлари захирасига киритилади.

📌 Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлигига истисно тариқасида университет фаолиятини йўлга қўйиш учун энг яхши шартларни таклиф этган потенциал инвесторни танлаш ҳамда инвестициявий ва ижтимоий мажбурият шартларини белгилаш ҳуқуқи берилди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Москва шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиннинг музокаралари бўлиб ўтди.
Стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Президентлар халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак учрашувлар режасини, шу жумладан МДҲ ва ШҲТнинг навбатдаги саммитларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш борасида англашиб олдилар.

В Москве состоялись переговоры Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Президента России Владимира Путина.
Рассмотрены вопросы дальнейшего укрепления отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Лидеры также обменялись мнениями по международной и региональной повестке. Согласовали график предстоящих встреч на высшем уровне, в том числе вопросы подготовки и проведения очередных саммитов СНГ и ШОС.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 23 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6662 (+127) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 79 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 14 нафар Хоразм вилоятида (шундан 8 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Қашқадарё вилоятида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида), 9 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Сирдарё вилоятида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Андижон вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 3 нафари Тошкент вилоятида (шундан 2 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 3 нафари Наманган вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4560 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2083 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар
бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мулк» – Kun.uz дан навбатдаги мультфильм

👉
https://kun.uz/27106092

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни_олдидан

Кадр ортида...

Журналистика қандай касб? Унинг ширин машаққатларини биласизми? Сиз эфирда кўрган кўрсатув ва лавҳалар қандай тасвирга олинади?

📽Мазкур лавҳада Тошкент вилоятида бўлаётган воқеликларни халққа етказиб бораётган таниқли журналистлар Мавжуда Мирзаева ва Қутфулло Абдуҳолиқовнинг кадр орти иш жараёни билан танишамиз.

❇️Касб байрами арафасида архивимизда сақланаётган кадрлардан саралаб тайёрланган бу роликни ҳавола қилишдан мақсадимиз, бу икки етакчи журналистга миннатдорлик билдириш, шунингдек, тележурналистика осон касб эмаслигини сиз ҳам билишингизни истадик.

😊Кўринг, бу ҳақиқатан қизиқ жараён. Бу - журналистика, бошқача, ишонинг, мутлақо бошқача касб.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Ушбу сўзларни ҳар тонг ўзингиз учун ўқиб кўйишингизни тавсия қиламиз

🔹Куннинг 2/3 қисмини ўзи учун ажратолмайдиган одамни бемалол қул дейишингиз мумкин. (Фридрих Ницше)

🔹Ақлли одамларни ишга олиб, кейин уларга нима қилишни ўргатиш аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Биз ақлли одамларни бизга нима қилиш кераклигини айтиш учун ёллаймиз. (Стив Жобс)

🔹Ҳар доим қийин йўлни танланг, бу йўлда сиз ҳақиқий рақобатчиларни учратасиз. (Шарль де Голль)

🔹Кечикиш билан қабул қилинган қарор ҳар доим нотўғри бўлади. (Ли Якокка)

🔹Агар сизнинг ягона мақсадингиз бой бўлиш бўлса, сиз ҳеч қачон унга ета олмайсиз. (Джон Дэвисон Рокфеллер)

🔹Инсонлар бой бўлишни исташмайди, улар бошқаларга қараганда бойроқ бўлишни хоҳлашади. Ҳасад сизни бошқаришига йўл қўйманг. (Джон Стюарт Милль)

🔹Умуман китоб ўқимайдиган меҳнаткашдан кўра, китоб ўқийдиган дангаса билан ишлаган яхшироқ. Чунки у доим қийин топшириқларга осон ечим топа олади. (Билл Гейтс)

🔹Капитал бозорлар, биржаларга умуман ишонч йўқ. Ўзингизга тикинг. (Виктор Папаник)

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Парадга таклиф этилган президентлар Қизил Майдонга қараб йўл олишди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Мирзиёев парадда иштирок этмоқда

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Парадда қайси давлатлар қўшинлари иштирок этади?

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Тарихда илк бор Ўзбекистон Қуролли Кучлари қўшинлари Москвада парадда иштирок этмоқда. Парадли юришни полковник Шокир Ғойибов бошқармоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари бошқа мамлакатлар етакчилари билан биргаликда фахрий меҳмонлар минбаридан туриб ҳарбий парадни кузатди.
Парадда мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта юртимиз Қуролли Кучлари вакиллари тантанали марш билан ўтишди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-летия Великой Победы над фашизмом.
Глава нашего государства вместе с лидерами других стран с почетной трибуны наблюдал за военным парадом.
На параде торжественным маршем прошли - впервые в истории независимого Узбекистана - и представители Вооруженных сил нашей страны.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter