Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.79K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Байрам муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан юклаб берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 декабрдаги ПФ-35-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 1-4 сентябр кунлари дам олиш куни деб белгиланган.
Юртимиздаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия ва нафақа олувчиларни ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг сентябр ойи учун пенсия ва нафақа тўлов қайдномаларини август ойида шакллантиради ҳамда пенсия ва нафақа тўловларини бошлаш учун етарли маблағларни 2022 йил 1 сентябрга қадар тижорат банкларига молиялаштириб беради.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябр ойи учун пенсия ва нафақалари 2022 йил 1 сентябрга қадар уларнинг банк пластик карталарига юклаб берилади.
Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябрдан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланишини маълум қиламиз.

Л. Т.Алланазаров,
Бекобол туман Пенсия
жамғармаси бўлим бошлиғи.
#Бекобод_тумани

БУГУН ТУМАНИМИЗНИНГ ҲАР БИР МАҲАЛЛАСИДА ЎЗГАЧА ШУКУҲ!

🇺🇿 Туманимизнинг Қўрғон маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

🎈 Тадбирда Бекобод тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб- қувватлаш бўлим бошлиғи Ё.Мўминова, Бекобод туман Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими раҳбари А.Каримовлар иштирок этишиб йиғилганларни байрам билан табриклашди.

Туман Маданият маркази хонандалари ўзларининг куй-қўшиқлари билан барчани рақсга чорладилар.

✍️Бекобод тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати.

👉
https://t.iss.one/bekobodtummahalla
MUNOSABAT
2022-yil 30-avgust kuni Bekobod tumani XTB qarashli 19-umumta’lim maktabida 9-sinf o’quvchilariga eski nashrdan chiqqan Ingliz tili fani darsligi tarqatilgani yuzasidan ota-onalardan @Sizdan telegram kanaliga murojaat kelib tushdi.

Mazkur murojaat yuzasidan Bekobod tumani xalq ta’limi bo’limi tomonidan tumandagi 19-sonli maktabda o’rganish olib borildi. O’rganish jarayonida haqiqatdan ham maktabga 9-sinf yangi darsligi yetib bormagan. Bekobod tumani xalq ta’limi bo’limi tasarrufidagi umumta’lim maktablariga hozirgi kunga qadar Toshkent viloyati davlat logistika xizmati tomonidan 1,2,3,4,5,6-sinflar uchun Cembrich universiteti tomonidan tasdiqlangan “Cuess What?” nomli darslik kelgan va maktablarga yetkazilgan. 7-8-9-10-11-sinflar Ingliz tili darsliklari yangi o’quv yili boshlangunga qadar ta’lim muassasalariga yetkaziladi.

19-umumta’lim maktabi kutubxonachisi Parmanova Risolat opa tomonidan eski darsliklar 9-sinf o’quvchilariga qo’shimcha qo’llanma sifatida tarqatilganligi aniqlandi. Hozirda ushbu xolat bo’yicha ota-onalarga tushuntirish ishlari olib borildi.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
“Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз” Ҳоким ёрдамчилари ишсизларни қўллаб қувватламоқда

👆Бугун тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш ҳамда бино ва иншоотнинг ижара тўлови учун субсидиялар ажратиш тартиби асосан Тошкент вилояти ва Бекобод тумани Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш маркази томонидан фуқароларга керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиниб, ўз эгаларига тарқатилди.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани

МУНОСИБ МЕҲНАТЛАРИГА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИДАН МУНОСИБ ТУҲФА.

Бугун мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида вилоят ҳокимлигида маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 44 нафар фидойи юртдошларимизга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

🔺Жумладан туманимиз ҳокими Ф. Худойбердиев, нуронийлар буйича маслаҳатчиси Х. Жумабоев, Маллабой маҳалласи фаоли Ш. Солиев, Олтин водий маҳалла раиси А.Хидировлар муносиб такдирландилар.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#сана

Бугун — Ўзбекистон халқ шоири, Тошкент вилояти фарзанди Маҳмуд Тоир туғилган кун

Маҳмуд, Ҳақни таниб ҳур бўлар одам,
Кўнгил осмонида нур бўлар одам.

Чиндан ҳам, шоирнинг ўзи ёзганидек, Ҳақни таниган инсон ҳеч камлик кўрмагай, эзгу ниятларига албатта етгай.

Халқимизнинг меҳри ва эҳтиромини қозонган, табаррук 70 ёшга – донишмандлик ва камолот фаслига етган устоз шоиримизга сўнмас илҳом ва эл-юрт муҳаббати ҳамиша йўлдош бўлишини тилаб қоламиз.
🎗Бугун Бекобод тумани ҳокимлиги катта мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туман ёшлари билан байрамона тадбир ташкиллаштирилиб, туман Ёшлар иттифоқи раиси И.Усанов томонидан туман ёшларнинг кўксига фахр байроқчалари тақилди.
Тадбирда туман ҳокими Ф.Худойбердиев, туман Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, туман прокурори туман Солиқ инспекцияси раҳбари ва туман ҳокимининг ўринбосарлари иштирок этдилар.

🔹Тадбир давомида туман ҳокими барча ёшларни мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан табриклади.

@Bekobodtumanihokimligi
Kanalga ulanish:👇
🌏 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi