Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
25.2K photos
2.86K videos
127 files
7.87K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Таълим платформасида мактаб дарсликларидаги медиа саводхонлик мавзулари билан танишиш мумкин

🌐 Kitob.uz веб-ресурсида айни пайтда 2657 та электрон адабиёт, 973 та аудиокитоб мавжуд бўлиб, уларни ўқиш ва тинглаш бепул.

Хусусан, ушбу ресурсда «Дарсликлар», «Энциклопедия», «Талабалар учун қўлланмалар», «Хорижий тиллар», «Ота-оналар учун тавсиялар», «Психология», «Ўқитувчилар учун мавзу ва режалар», бадиий асарлар мажмуалари ҳамда яна кўплаб қизиқарли маълумотлар алоҳида бўлимлар сифатида таснифланган.

Шунингдек, ўқувчилар умумтаълим мактабларининг «Информатика ва ахборот технологиялари», «Тарбия» фанлари таркибига киритилган медиа саводхонлик бўйича мавзулар билан танишиши мумкин.

〰️〰️〰️
Хусусан:

📖 «Тарбия» фани 10 синф дарслиги: «Ижтимоий тармоқ: имкониятлар ва таҳдидлар» деб номланган 3-боби «Бузғунчи ғоялар», «Жаҳолатга қарши маърифат», «Хавфсиз медиа уммони», «Сохта хабарлар ортида нима бор» каби мавазулардан ташкил топган.

📖 «Тарбия» фани 11 синф дарслиги: «Инсон маънавияти» деб номланган 2-бобида «Кибермаконда ахборот истеъмоли маданияти» сарлавҳали алоҳида бўлим келтирилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 6 синф дарслиги: «Ахборот билан ишлаш маданияти ва муаллифлик ҳуқуқи», «Интернет хавф-хатарлари ва улардан сақланиш» каби сабоқлар ўқувчиларнинг соҳага оид билим-кўникмаларини оширишга қаратилган.

📖 «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 11 синф дарслиги: «Ахборот хафсизлиги ва уни таъминлаш», «Интернет ва рақамли дунё», «Компьютер жиноятлари ва киберхавфсизлик», «Электрон ҳукумат ва миллий ахборот ресурслари» сингари ўнга яқин мавзулар бўйича фойдали маълумотлар жамланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#тадбиркорлик_даромад_манбаи

🕹Бекобод тумани «Ачамайли» маҳалласида "Аёллар дафтари"нинг 2- тоифаси Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган, эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатига киритилган, “Ачамайли” маҳалласи Қурилиш кўчаси 10-уйда истиқомат қилаётган Қурбонова Нилуза Авазбековна Агробанк Бекобод туман филиалидан 33 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб 5 та тикув машинасига эга бўлиб ва ҳозирда тадбиркорлигини бошлаб юборди.

💈Шу ўринда Н.Қурбонова маҳалласидаги 5 нафар ишсиз хотин-қизларни тикувчилик йўналишида иш билан таъминлаб, уларнинг даромадли бўлишларига ўз ҳиссасини қўшди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#ЭЪТИРОФ

Ота-онангизга минг рахмат, азиз етакчилар!!!

🏵Аввал хабар қилганимиздек, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ташаббуси билан биринчи ярим йиллик якунлари бўйича алоҳида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган маҳалла ёшлари етакчилари муносиб рағбатлантирилди.

♻️Жумладан Бекобод тумани Истиқлол, Гулистон, Янги овул ва Бешюз МФЙ ёшлар етакчиларининг ота-оналарига вилоят ҳокимининг ТАШАККУРНОМАЛАРИ туман ҳокими ўринбосари Д.Мирзакулов ва ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи А.Каримовлар томонидан хонадонларига бориб топширилди.

#омад #шижоат #олға!!!

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Доимий комиссия иш фаолиятидан

Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг "Ахборот сиёсати вамаҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масаллалари бўйича доимий комиссия"нинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан 2022 йил 6 ой давомида олиб борган ишлари ҳамда комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4366-ПҚ сонли қарори ижроси юзасидан Ахборот хизматидаги шарт-шароитлар таъминланганлик даражаси муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари А.Мамадалиевнинг хисоботи эшитилди. Шундан сўнг комиссия йиғилишда депутатлар томонидан кун тартибидаги масала атрофлича ўрганилиб, аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш

⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули давом этади: навбатдаги манзил — Бекобод шаҳри

❗️
Бекобод шаҳри аҳолиси билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

📌Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, масалаларга бевосита алоқадор ва дахлдор туман ташкилотлари мутасаддилари иштирок этишади.

📍Сайёр қабул бугун соат 15:00 дан бошлаб "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сайилгоҳда бўлиб ўтади.
«Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори эълон қилинган эди.

〰️〰️〰️
Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти 2022/2023 ўқув йили қабули бўйича ва таълим муассасидаги янгиликлар ҳақида қуйида келтирилган расмий манбалар орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин:

🌐 Веб-сайт

🎓 Институт телеграм канали

📲 Ректор саҳифаси

〰️〰️〰️
Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Bekobod_tumani
#Davra_suhbati

Bugun Bekobod tumanidagi byudjetdan tashqari pensiya jamg'armasi bo'limida Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Bekobod tuman bo'linmasi tashabbusi bilan tashkil etildi.

Davra suhbati bo'limning mas'ul xodimlari ishtirokida "Nutq va muomala madaniyatining xalq bilan muloqotdagi o'rni" shiori ostida bo'lib o'tdi.
So'zga chiqqan Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Bekobod tuman bo'linmasi bosh mutaxassisi M.Sherbekov, tuman hokimining Ma'naviy-ma'rifiy ishlar samaradorligini oshirish, davlat tili to'g'risidagi qonun hujjatlariga rioya etilishini ta'minlash masalalari bo'yicha maslahatchisi S. Suvonova hamda tuman Axborot-kutubxona markazi rahbari Z. Esirgapovalar mavzuga oid tavsiyalarni berdilar.
Tumanimizning barcha korxona, tashkilotlarida shu kabi tadbirlar va davra suhbatlari davom etmoqda.

✍️Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Bekobod tuman bo'linmasi.
#семинар-тренинг

📍Хотин-қизлар фаоллари ЗООМ платформаси орқали семинар-тренингда.

Батафсил ҳаволада👈

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати