Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Бекобод тумани ҳокимининг ОАВ ҳодимларига табриги.

Қадрли дўстлар!

📍Аввало, Сиз азизларни — юртимиздаги барча журналистлар, телерадио, нашриёт ва матбаа соҳаси вакилларини 27 июнь — "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари" куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим, эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.

🎥Журналистлар ва блогерлар меҳнатининг нақадар машаққатли ва масъулиятли эканини чуқур англаган инсон сифатида мен, бугунги фурсатдан фойдаланиб, сизларнинг эзгу орзу-интилиш ва ташаббусларингизни доимо қўллаб-қувватлашга тайёр эканимни, сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим ва маслакдошларим деб билишимни такроран айтмоқчиман.
Сизларни қутлуғ байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, ижодий ютуқлар тилайман.

✍️Бекобод тумани ҳокими Ф.А.Худойбердиев
#тантана

⚡️Тошкент вилоятида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ҳодимлари куни кенг нишонланди

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from ZOYIR
Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши айниқса болалар, қариялар ва беморларга оғир таъсир қилади. Ҳатто соғлом одамлар ҳам баъзи бир қоидаларга риоя этишларига тўғри келади. Қуёш уриши очиқ ҳавода тўғри тушадиган қуёш нурлари остида содир бўлади, лекин иссиқ таъсир қилгандан сўнг 6-8 соат ўтиб ҳам бошланиши мумкин.

Э С Л А Т М А
ҚУЁШ УРИШИ ЁКИ ИССИҚ УРИШИДАН САҚЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ
⚡️“27-iyun – Matbuot va ommaviy axborot vositalari xodimlari kuni” munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vaziri general-leytenant P.R.Bobojonovning tabrigi
Batafsil
———
⚡️«27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг табриги
Батафсил
#табрик

Ҳурматли, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар!
Сизларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни касб байрамингиз билан самимий муборакбод этамиз.

Машаққатли, шу билан бирга шарафли касб эгалари бўлмиш сиз ижодкорларга ҳамиша омад ёр бўлсин. Сизга мустаҳкам соғлик, касбий мувафаққият, оилангизга фаровонлик тилайман. Байрамингиз муборак бўлсин! Бекобод тумани СЕО ва ЖСБ ҳамда туман спорт бўлими раҳбар ҳодимлари ташкилотда жамоатчилик асосида фаолият олиб бораётган ахборот хизмати раҳбарларини ташккурнома ва соғалари билан табриклади.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ҳамкорликда гап катта

📍Бугун Бекобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида, туман ҳокими Ф.А.Худойбердиев ҳамда Тошкент вилояти ИИББ бошлиғининг ўринбосари полковник З.Г.Иминовлар томонидан жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўтган беш ойда жиноятчилик ортган маҳаллаларда олиб борилган ишлар таҳлил қилинди.

🔹Шу ўринда маҳалла инспекторлари жиноятчиликни олдини олиш бўйича, ҳисобот даврида эришилган натижалар таҳлили баробарида тизимдаги мавжуд вазият, келиб чиқаётган муаммолар, уларни бартараф этишда ҳуқуқ-тартибот соҳалари вакиллари, ёшлар ишларига масъуллар, шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорликдаги вазифаларига атрофлича тўхталиб ўтишди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!

📍Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантириш, экскурциялар ва уларнинг турларини мувофиқлаштириш ҳамда “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Бекобод туман бўлинмасининг 2022 йил учун ишлаб чиқилган Иш режасининг тегишли бандларини ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 26 июн куни “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида маҳалла тизимида фаолият юритаётган 51 нафар маҳалла фаоллари ва уларнинг оила аъзолари Паркет туманида жойлашган “Кумушкон” дам олиш масканига саёҳати ташкил этилди.

🕌Саёҳат давомида муқаддас қадамжолар зиёрат қилинди, сўлим табиат қўйнида хордиқ чиқариб, бир олам таъсуратлар билан қайтишди. Саёҳат давомида тизим ходимларининг бир гуруҳига “Маҳалла” фондининг эсталик совғалари тарқатилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати