Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25.1K photos
2.85K videos
127 files
7.82K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон» мавзусидаги II миллий конференция бўлиб ўтди

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

💠Бекобод тумани ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Қурбонова биринчи ярим йиллик давомида олиб борилаётган ишлари юзасидан брифинг ташкил этилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
📣📣📣📣Билдириш

1)Бекобод туманида биринчи ярим йиллик давомида қайси ижтимоий соҳа бўлимлари фаолиятини юқори бахолайсиз деб ўтказилган сўровномада жами 3094 нафар фуқаролар қатнашди. Шу ўринда 694 нафар фуқаро овоз берган бўлиб, кучли учликка биринчи ўринда туман спорт бўлими 30 %, иккинчи ўринда ёшлар агентлиги 26 %, учинчи ўринда мактабгача таълим бўлими 16 % овоз олдилар.

2)Бекобод туманида биринчи ярим йиллик давомида қайси туман ҳокими ўринбосарлари фаолиятини юқори бахолайсиз деб ўтказилган сўровномада жами 1834 нафар фуқаролар қатнашди. Шу ўринда 487 нафар фуқаро овоз берган бўлиб, кучли учликка биринчи ўринда туман ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи И.Мажитов 46 %, иккинчи ўринда туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Қурбонова 19 %, учинчи ўринда туман ҳокими молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари в.б С.Бекназаров 13 % овоз олдилар.

Барчага омад тилаймиз
#Фоторепортаж

Биз вакцина олдик сизчи?

🦠Бугун Бекобод тумани ҳокимлиги биносида туман тиббиёт билашмаси ходимлари томонидан туман ҳокимлиги ходимларини коронавирусга қарши эмлаш ишлари бошлаб юборилди.

📍Сиз ҳам соғлиғингиз учун бефарқ бўлманг

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Odiljon Tojiyev
#МенингКонституциям #Муҳокама

Аввал хабар берганимиздек, бугундан эътиборан Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига старт берилди. Жамоатчилик ва блогерларда шу чоққача келиб тушган таклифларнинг мазмунига алоҳида қизиқиш мавжудлигидан келиб чиқиб, айрим эътиборга молик статистик жиҳатларга тўхталмоқчиман. Аввало, бугунги кунгача энг кўп таклиф келиб тушган бўлимлар, боблар ва моддаларга эътибор қаратсак.
 
Конституция бўлимлари бўйича
 
Комиссияга келиб тушган жами таклифларни таҳлил қилганда, энг кўп ўзгартириш таклиф қилинган бўлимлар иккинчи, учинчи ва бешинчи бўлимлардир. Биргина бешинчи бўлимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича жами 6 минг 302 та таклиф келиб тушган. Эътибор беринг, "Конституция ва қонуннинг устунлиги" деб номланган учинчи бўлимга 5 минг 717 та таклиф келиб тушган. Демак, фуқароларимиз қонун мамлакатимизда янада устивор бўлиши ва бунда Асосий қонунда зарур кафолатлар кўпроқ берилишини истайди.  
 
Конституция боблари бўйича
 
Қомусимизнинг еттинчи, ўнинчи, йигирма биринчи бобларини ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича жуда кўп таклифлар келиб тушган (умумий ҳисобда 6 минг 107 та). Масалан, "Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар" деб номланган VII бобга доир 2 минг 312 та таклиф келиб тушгани, сал чуқурроқ тафаккур қилинса, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти, давлатни ислоҳ қилишдаги иштироки юксалиб бораётганини кўрсатади.
 
Конституция моддалари бўйича
 
Моддалар бўйича қаралса, 90-моддага 4 минг 17 та, 24-моддага 1 минг 830 та, 41-моддага 1 минг 658 та таклиф келиб тушганини кўриш мумкин. Бу моддаларнинг мазмунига эътибор қаратиб, сўнгра фикр юритадиган бўлсак, аён бўладики, Ўзбекистон фуқаролари Асосий қонуннинг барча жиҳатларига фаол фуқаролик позицияларини билдиришмоқда. Масалан, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган таклифларнинг 3 минг 29 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ. Шунингдек, Конституциянинг 41-моддасига келиб тушган 1 минг 658 та таклифларнинг аксарияти “ўқитувчи ва педагогларнинг юксак мақомини белгилаш, унинг ишларига аралашув чекланиши”га доир нормани киритишга оиддир.
 
Мухтасар айтганда, бугунгача халқ томонидан билдирилган таклифларнинг статистикаси мана шундай. Албатта, бугундан эътиборан сўзлаш, муҳокама қилиш кампаниясига старт берилди. Ҳамма ўз фикрини билдириши лозим деб ўйлайман.

Унутманг, Сизнинг фикрларингиз мазмуни қандай бўлишидан қатъи назар, Қонунчилик палатаси масъул қўмиталари ўрганиб чиқади, асосли деб топилса, қабул қилинади ёки тегишли тартибда жавоб қайтарилади.

👉
@odiljon_tojiyev