Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.79K subscribers
25.5K photos
2.88K videos
127 files
7.95K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

❇️ Бекобод тумани Халқ қабулхонаси ва Ногиронлар жамияти туман бўлинмаси томонидан 1июн - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан имконияти чекланган болалар учун "Ранглар жилоси" тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Д.Мирзакулов иштирок этиб, болажонларни байрам билан самимий қўтладилар.

👨‍💻 Батафсил видеолавҳамизда.
#Бекобод_тумани

⚡️ Халк депутатлари Бекобод туман кенгаши ҳузуридаги "Халқпарвар комиссияси"нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

❇️ Йиғилиш мавзуси туманда инвестиция дастури асосида қурилаётган уй-жойларни талабгорларга тизимли ва адолатли равишда тақсимланиши тўғрисида бўлиб, йиғилиш давомида комиссия а'золари уц-жой учун ҳар бир номзодни МФЙ раислари билан биргаликда, атрофлича ва холисона ўрганиб, руйхат шакллантирдилар
.
#эслатма

Бекобод туманида биринчи бор

Бекобод туман ҳокимлиги тақдим этади!

Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида фестивалъ бўлиб ўтади.

Фестивалда:
📌Беш ташаббус доирасида кўргазма

👩‍💻 Меҳнат ярмаркалари
👨‍🎓 Заковат билимдонлар беллашуви
🏓 Шахмат, веломарофон, стол тенниси ва бошқа спорт мусобақалари
🚔 Ҳарбий техник кўргазмалар, ҳарбий чиқишлар
📍 Китобхонлик викториналари
🎭 Маданий тадбирлар
🎊 Дастур асосида концерт

Манзил: Туман марказий ўйингоҳи

Вақти: 17:00-22:00 гача

Сана: 1 июнь

Ҳурматли тумандошлар, ташриф буюринг!
⚡️«Минимал истеъмол харажатлари, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра — 440 минг сўм этиб ҳисобланди.

Бу республика бўйича ўртача ҳар бир аҳоли учун эмас. Бу — мақсадли, таргет гуруҳдаги, яъни камбағаллик ҳолатида яшаётган ёки камбағаллик ҳолатига тушиш хавфида бўлган аҳоли учун тегишли бўлган рақам», — деди Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.

〰️〰️〰️
📌 Минимал истеъмол харажатларидан амалиётда қайси мақсадларда фойдаланилади?

📌 Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш босқичлари

📌 Жон бошига жами истеъмол харажатларини ўртача республика нархларида аниқлаш

📌 Бир киши истеъмол қилган 1 ккал энергиявий қиймат нархини аниқлаш

📌 Минимал озиқ-овқат харажатлари

📌 Қўшимча маълумот

📌 Минимал истеъмол харажатларидан қайси мамлакатлар фойдаланади?

📌 Минимал истеъмол харажатлар ва Яшаш минимуми — асосий фарқли жиҳатлари

Батафсил: инфографика

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Илҳом Норқулов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари:

〰️〰️〰️
«Минимал истеъмол харажатлари қийматини ҳисоблашда:

🔹давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш учун мўлжал кўрсаткични жорий этиш;

🔹минимал истеъмол харажатларидан камбағаллик чегарасини белгилашда фойдаланиш ва бунда таргет гуруҳдаги аҳолининг реал истеъмол хусусиятлари ва талабларини инобатга олиш;

🔹камбағаликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзилилигини ошириш, шунингдек уларнинг доимий мониторингини юритиш.

Ушбу мақсадлардан келиб чиқиб, минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш учун тажриба сифатида Жаҳон банки кўмагида 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларидан танлаб олинган 5 400 та уй хўжаликларида сўровнома ўтказилди.

📉 Бунда сўровномада иштирок этган уй хўжаликлари харажатлари миқдори бўйича ўнта гуруҳга ажратилиб, ушбу оилалар орасидан энг кам харажат (даромад)га эга бўлган 30 фоиз уй хўжаликлари ажратиб олинди.

📊 Сўровнома натижасида олинган маълумотлар асосида мазкур оилаларда жон бошига кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат (2200 ккал) ва зарур бўлган ноозиқ-овқат товарлар ҳамда хизматлар учун минимал истеъмол харажатлар бир ойда киши бошига (жорий йилдаги нархлар ўзгаришини инобатга олган ҳолда) камида 440 минг сўмни ташкил этиши ҳисоб-китоб қилинди.

🔎 Ҳисобланган минимал истеъмол харажатларининг жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотга нисбати (ЯИМ) 26,8 фоиз бўлиб, мазкур кўрсаткич ривожланаётган мамлакатларда асосан 4-20 фоизни ташкил этади».

АОКАдаги матбуот анжуманидан

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
АОКАдаги матбуот анжуманидан:

Илҳом Норқулов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари:

📝 «Минимал истеъмол харажатларини ҳисоблаш тажрибасини якунига етказиш мақсадида 2021 йилда Давлат статистика қўмитаси Жаҳон банки билан бирга 10 мингта уй хўжаликларида сўровнома ўтказилмоқда.

Мазкур сўровномалар натижасидан келиб чиқиб, жорий йил якунига қадар минимал истеъмол харажатларни ҳисоблаш методологиясини тасдиқлаш ва уни қайта ҳисобланган миқдорини эълон қилиш кўзда тутилмоқда».

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official