Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.75K subscribers
25.4K photos
2.87K videos
127 files
7.92K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Aҳолини рўйхатга олиш нима учун керак ?

📍Маълумки, юртимизда аҳолини рўйхатга олиш юзасидан кенг қамровли ишлар бошлаб юборилди. Юртимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш жараёни бундан 32 йил аввал бўлиб ўтгани бу масаланинг ҳозирда қандай аҳамият касб етишини кўрсатиб беради.

🔹Кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анъанага айланган. Чунки бу келгуси декадаларда мамлакат тараққиётини белгилаб берувчи стратегик қарорларни қабул қилиш учун асос бўла оладиган ишончли маълумотлар билан таъминланиш имконини беради.

▶️Батафсил ҳаволада👈


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниевнинг ишчи гурухи Бекобод туманида бўлди.

Туман сектор раҳбарлари билан ғалладан бўшаган ер майдонларини кўздан кечириб, вақтинча ишсиз бўлган талабгор аҳолига бир марталик такрорий экин учун берилаётган ерларнинг жараёнларида иштирок этди.

Суҳбат давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи туман сектор раҳбарларига ушбу ишларни жадаллаштиришни, ишсиз бўлган талабгор аҳоли қатламини кенгроқ жалб этишни ва уларга зарур шароитларни яратиб беришни таъкидлаб, ўз таклифларини ҳам билдириб ўтди.

Батафсил лавҳамизда👆

✍️ Бекобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
📍Шовадаги шов-шувли жараён

🚧Бекобод тумани "Шова" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси Х.Шукуралиев маҳалла раиси ва ёшлар етакчилари йил бошидан уйма-уй юриб муаммо ва таклифларни ўрганиб чиқиб, аҳолига камарбаста бўлган ҳолда фуқароларга опен бюджет бўйича кўмаклашиб, маҳалланинг "Мардона" кўчасида жами 870 метр, 3 таси кўчаларида асфалть қопламаларини ётқизиш ишларини бошлаб юборди.

🏘Айнидамда маҳалла раиси бошчилигида ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси биргаликда ишлар самарадорлигини ўрганиб, келгусидаги ишларини режалаштирмоқда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
📌“Гулзор” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди. Унда тегишли ташкилот ходимлари қатнашди:

Тошкент вилояти адлия бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Х.Назаров

Бекобод туман адлия бўлими бошлиғи Қ.Жўраев

Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди раиси Ғ.С.Вохидов

Бекобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб қуватлаш бўлим бошлиғи Ё.Мўминова

Бекобод туман ИИБ ташкилий ишлар бўлим бошлиғи капитан Р.Т.Суярқулов

Бекобод туман, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Ж.Р.Норматов

Бекобод туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бошлиғи У.Мирзаев

Бекобод туман адлия бўлими ФҲДЁ бўлими 2-тойифали инспектори С.Мухиддинова

‼️ Қабул жаранида Бекобод туман аҳолисининг 100 нафарга яқин ахолиси қатнашди.

📋Қабул жараёнида жами 12 нафар фуқаронинг мурожаатлари қўшимча ўрганиб чиқишлик учун қабул қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж амалларини бажариш барчамизга насиб қилсин

🕋Куни кеча Бекобод туманидан 67 нафар зиёратчиларимиз ҳаж амалларини бажариш учун Тошкент - Мадина йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига учиб кетиш олдидан Амир Хамза жоме масжиди олдига йиғилиб, керакли тавсияларни олдилар.

🎥Зиёратчиларни кузатиш тадбири видео лавҳамизда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📍«Конституциявий комиссия Олий Мажлиснинг иккита палатаси олдида ҳисобдор. Вақти-вақти билан ўз фаолияти тўғрисида ахборот бериб бориши керак. Бугун ўша регламентдаги қоида бўйича Комиссия бир ой давомида амалга оширган ишлари ҳақида маълумот беради.

✔️ Конституциявий комиссиянинг дастлабки тасдиқланган таркиби 46 кишидан — депутатлар, сенаторлар ва соҳанинг кўзга кўринган мутахассислари, яъни йиғма ахборот-таҳлил аъзоларидан иборат эди. Таклифларнинг жуда кўп қисми суд-ҳуқуқ ислоҳотлари бўйича келаётгани учун Жамоат хавфсизлиги университети ректори, юридик фанлар доктори, профессор Мирзаюсуф Ҳакимович Рустамбоев ҳам қўшма қарор билан Комиссия аъзолигига киритилди.

● Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг иккита палатаси Конституциявий комиссия фаолият юритиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб берди. Ташкилий-ҳуқуқий босқичда биринчи галда Йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи тузилди. Уларнинг қошида 30 кишидан иборат алоҳида Аналитик гуруҳ ташкил этилди.

● Шунингдек, жаҳон амалиётида бўлмаган иш механизми яратилди — Таклифлар билан ишлаш гуруҳи таъсис этилди. 21 кишидан иборат бу гуруҳга Қонунчилик палатаси, Сенат девони ва Парламент институти ходимлари бириктирилиб, туну кун, 7 кун 24 соат тартибида фаолият юритди.

🔎 Конституциявий комиссия фаолиятини шаффоф ва очиқ ёритиш учун Матбуот хизмати йўлга қўйилди. Брифинглар, матбуот анжуманлари ўтказиш учун алоҳида хоналар ажратилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📝 «Биз оммавий, анъанавий шаклда ҳам таклифларни қабул қилдик — хатлар орқали, газета, радио, телевидениеда билдирилган, маҳаллаларда ўтказилган ўрганишларда аҳоли томонидан айтилган таклифлар жамланди. Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Қутбиддин Бурҳонов мана шу йўналишдаги ишлар тўғрисида мунтазам равишда Комиссияга ахборот бериб борди.

👨🏻‍💻 Қолаверса, ноанъанавий шаклда, яъни янги информацион технологияларни қўллаган ҳолда конституциявий ислоҳотларнинг муҳокамаси бошланди. Биринчи марта «Mening konstitutsiyam» онлайн платформаси ташкил этилди, Call-марказ, электрон почта очилди, махсус телеграм-бот ишга туширилди. Фуқароларимидан конституциявий ислоҳотларга муносабат билдиришни сўраб, 3 июнь, 8 июнь ва 15 июнь кунлари бутун Ўзбекистон аҳолисига, яъни 30 миллиондан ортиқ мобил алоқа эгаларига СМСлар жўнатилди.

📌 Бу ишларнинг ижобий натижасини келиб тушаётган таклифлар сони кескин ортганида кўриш мумкин. Илгари кунига 500 та атрофида таклиф келиб турган бўлса, аҳолини ахборот технологиялари воситалари орқали хабардор қилиш жараёнлари бошлангандан кейин кунига 5000-6000 та таклиф тушмоқда».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

〰️〰️〰️
📹 «Ташкилий-амалий тадбирлар босқичида биз Конституциявий комиссия ва унинг таркибий тузилмасига кирган гуруҳларнинг ишини ташкил этдик. Комиссия 4 та мажлис ўтказди. Биринчи мажлисда ким қаерда ишлашини келишиб олдик. Бундан ташқари ҳар бир ходимга Конституциявий комиссиянинг асосий вазифалари тушунтириб берилди».

〰️〰️〰️
📹 «Конституциявий комиссиянинг фаолияти матбуотда, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Конституциявий комиссиянинг иккита мажлиси, айниқса Йиғма-ахборот таҳлил гуруҳи берган таклифларни умумлаштириш жараёни тўғридан-тўғри телевидениега, ижтимоий тармоқларга узатилди. Бу очиқлик халқимизнинг конституциявий ислоҳотларга бўлган муносабатини ва қизиқишини, фаоллигини янада оширишга хизмат қилди».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Акмал Саидов, Конституциявий комиссия раиси:

📍«Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан билдирилаётган таклифлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди, бунда биринчилик Тошкент шаҳрига тааллуқли бўлиб, 7 мингдан ортиқ таклиф берилаяпти.

● Қорақалпоғистон Республикасидаги аҳолимиз ҳам ниҳоятда фаоллик кўрсатишганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Улар 2 мингдан ортиқ таклиф берган.

● Фарғона, Қашқадарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида 3 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган.

✍️ Салкам 4 минг таклиф аноним келган. Лекин уларнинг орасида ҳам диққатга сазовор таклифлар бўлса, эътиборга олишга ҳаракат қилдик».

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг навбатдаги қўшма мажлисидан

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
#Маънавий_озуқа

Аёллар дафтаридаги аёлларга фойдали тренинг

💠Куни кеча Бекобод туман ҳокимлигида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизлар ва бугунги кунда тушкунликка тушиб қолган аёллар билан психологик семинар-тренинг ўтказилди.

▶️Батафсил ҳаволада👈

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати