Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
25.2K photos
2.86K videos
127 files
7.87K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Олтинчи йўналиш - соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш.

Жорий йилдан бошлаб 17 мингдан зиёд тиббий бригада, 2 мингдан ортиқ оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади.

Бунда, ортиқча вазнга йўл қўймаслик, тўғри овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш кўрсаткичлари асосий мезон сифатида белгиланади.

Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланади, йил якунида эса, ҳар бир вилоятда энг яхши натижа кўрсатган поликлиникага мукофот ва совғалар берилади.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Еттинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш тизими асосан касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши зарур.

Бундан буён тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтилади.

Шунингдек, йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этилади.

Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади.

Тиббиёт соҳасида ягона тиббий маълумотлар базаси, “электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади.

Тиббий-иқтисодий, статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган Миллий тизим жорий этилади.

Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади.
Президентимиз 2022 йилда соҳага ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинганини таъкидлади.

“Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда соғлиқни сақлаш тизими учун бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ.

Биз халқимиз саломатлиги учун ҳар қанча маблағ ва куч-имконият сарфлашга тайёрмиз.

Шахсан мен учун халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун ва қадрли.

Лекин тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибордан тўғри ва самарали фойдалана олаяпмизми?

Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. Бу савол сизларни ҳам қийнаши керак.

Бугунги кунда барча жабҳаларда, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам ҳар куни беқиёс илмий янгиликлар кашф этилаётганини, даволаш иши бўйича қандай янги технологиялар ва методикалар пайдо бўлаётганини ҳаммангиз кўриб-билиб турибсиз.

Кечаги билим ва тажриба билан узоққа бориб бўлмайди", деди давлат раҳбари.
Президент:

“Мана шундай кескин рақобат шароитида доимий ўқиш, изланиш, янгиликка интилиш – бу ҳар бир тиббиёт ходимининг масъулиятли бурчи, керак бўлса, ҳаёт мақсадига айланиши шарт.

Такрор айтаман, тараққиёт ва юксалишга фақат илм, фақат таълим ва тарбия, фақат китоб орқали эришиш мумкин.

Мана шундай мисоллар барча тиббиёт ходимлари, айниқса, ёш врач ва ҳамширалар учун юксак ибрат намунаси бўлиб хизмат қилиши лозим.

Тиббиёт аҳли орасида касбий ҳалоллик ва поклик муҳитини мустаҳкамлаш, коррупция балосидан бутунлай қутулиш учун барчамиз – врач ва ҳамширалар ҳам, беморлар ҳам, раҳбар ва мутасаддилар ҳам биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим.

Унутманг, давлат тиббиёт тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш учун шунча катта маблағ ва ресурсларни сафарбар этаётган экан, энди бу борада ҳар қандай қонун бузилишларига, таъмагирлик ва порахўрлик кўринишларига қарши қатъий кураш олиб боради".
#тайинлов

⚡️Омбудсманнинг Тошкент вилояти минтақавий вакили тайинланди

Камалов Рустам Жамалович
– Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

Р.Камалов 1974 йил Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги тарих ўқитувчиси, юриспруденция. «3-даражали юрист» махсус унвон – мартаба даражасига эга.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from 🎶 MADANIYAT BÖLIMI 🎶 🎼BEKOBOD TUMANI🎼 (Dostonbek Axunov)
DIQQAT
Aziz yurtdoshlar!!!

Joriy yilning 23 mart (Chorshanba) kuni
Soat 13:⁰⁰ va 15:⁰⁰ da
Bekobod tumani Markaziy Madaniyat markazi binosida 🏢
O'zbekiston Respublikasida xizmat ko'rsatgan artist, Oʻzbek Milliy akademik drama teatri va kino aktrisasi Saida Rametova xamda aktyor, g'oya muallifi,  ijrochi prodyuser, postanovkachi rejissor, qo'shiqchi, so'z ustasi Aziz Rametov tashrif buyurib tomoshabinlarga Konsert dasturini ulashadilar.

Aziz yurtdoshlar shoshiling 🏃
Bilet 🎫 20.000 so'm 💸

Murojaat uchun: @dostonbek_akxunov

Yoki ☎️+998909060914☎️
Murojaat qilishingiz mumkin!

✍️ Bekobod tumani Markaziy Madaniyat markazi 🎭

Bizdan uzoqlashmang
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/Bekobodtumanimadaniyat
Audio
🕌 "НАЙМАН » жоме масжиди Имоми
🎤 #Улуғбек домла
Махалла етакчиси ёшлар билан ҳамнафас

🔹Бекобод тумани Фарход маҳалласи етакчиси 22 мактаб ўқувчиларининг талабларига кўра Ҳарбий сохага қизиқувчи ёшларга пневматик қуролдан отиш бўйича мусобақа ташкил қилди.

🏹"Ҳарбий ватанпарварлик" тадбирида Ватанпарвар ташкилотидан келган мураббийлар ёшларга қуролдан фойдаланиш бўйича амалий тушунчалар бериб ўтди.

🔰Шу ўринда ёшлар ўзларига қизиқ бўлган жавоб ва билимларга эга бўлди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Audio
🌨Ёш шоиримиз Мирзабек Шербеков ёғаётган ёмғирдан илҳомланиб шер ёзган. Эшитинг ором олинг
#Бекобод_тумани

Олтин водий аҳлининг даромади ҳам олтинда.

🏘Бекобод тумани Олтин водий маҳалласи деҳқонларининг баракали мехнатлари самараси бугунги кун дастурхонимиз баракасида.

🥬Маҳалланинг аҳоли хонадонларида томорқадан фойдаланишда самарали ишлар олиб борилмоқда. Шу ўринда иссиқхонаси бор оилалар айни дамда ишлари жуда қизғин паллада оби-ҳавонинг инжиқликлари ҳам қарамасдан ҳосилни йиғиб олиб бозорларимизга тукинлик улаша ётган деҳқонларимизга толменг деб қоламиз.

💰Албатда шундай меҳнатга яраша даромад ҳам бўлади.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

2021 йилда “Обод қишлоқ” ва бошқа давлат дастурлари асосида олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари таҳлил қилинди.


▶️Батафсил ҳаволада👈

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати