Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.79K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Амалий_cеминар

Қирим-Конго геморрагик иситма кассаллиги нима

🚒Бугун Бекобод туманида Қирим-Конго геморрагик иситма кассаллиги тарқалишини олдини олиш бўйича ўкув тактик амалий машғулот ўтказилди.

⚡️Ўқув машғулотни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тумандаги ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги харкатларининг кўникмаларини ошириш ҳамда фавқулотда эпидемияга қарши курашиш бўйича ҳамкорликдаги ташкилотларга профилактик амалий семинар ўтказилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasi

🔰 Bekobod tumani Bo‘ston mahallasida mahalla yoshlari bilan "Yangi O‘zbekistonning taraqqiyot strategiyasida belgilangan maqsad va ustuvor vazifalar" mavzusida davra suhbati o‘tkazildi. Mavzu yuzasidan tuman hokimining maslahatchisi, Ma'rifat targ‘ibotchilar jamiyati a'zosi S. Suvanova ma'ruza qildi. Davra suhbatida Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Bekobod tumani bo‘linmasi rahbari N. Jalilov ishtirok etdi.

✍️Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
#жараён

Тадбиркорлар билан мулоқотларимиз сайёр форматда ҳам давом этмоқда: бугунги манзил — Юқори Чирчиқ тумани

👉
Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Barcha aholiga tibbiy yordam ko‘rsatuvchi muassasalar diqqatiga!

📍O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati tibbiyot xizmatlari (jami idora bo‘yicha), boshqa idoralarning tibbiyot xizmatlari, aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatuvchi (kichik korxona va mikrofirmalardan tashqari) yuridik shaxslar 1-tib (aholi) shakli (yillik) statistika hisobotlarini e-Stat 4.0 (hisobot.stat.uz) axborot tizimi orqali 2022- yilning 30- martdan kechiktirmay elektron ko‘rinishda taqdim etish belgilangan.
Shu munosabat bilan, 1-tib (aholi) shakli (yillik) statistika hisobotini o‘z vaqtida taqdim etishingizni so‘raymiz.

✍️Bekobod tuman statistika bo‘limi
Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим - Президент.

Давлатимиз раҳбари очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. Жумладан:

- айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;

- тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб белгиланмаган;

- бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда;

- шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган;

- таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.
Давлатимиз раҳбари халқ табобатининг синалган усулларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш орқали даволаш тизими натижадорлигини янада ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Шу боис, 2022 йилда:

- самараси исботланган доривор ўсимликлар тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига босқичма-босқич киритилади;

- барча тиббиёт олийгоҳлари ва техникумларда, ҳудудий Халқ табобати марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади;

- барча ҳудудларда Ибн Сино марказлари ташкил этилиб, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш йўлга қўйилади;

- ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади;

- дорихоналарда доривор воситалар бурчаги бўлиши, лицензия талаби сифатида киритилади;

- Тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари иш бошлайди.