Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Ҳалқим_билан_бирга

📍Жўраева Раъно ва унинг қизи Жўраева Мунавварлага 50 сотих ер берилди.

🌱Бекобод тумани “Теракзор” маҳалласида яшовчи фуқаро Жўраева Раъно ва унинг қизи Жўраева Мунавварлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳалқ қабулхонасига Бекобод шаҳрида ўтказилган сайёр қабулида қилган мурожаати юзасидан "Теракзор" МФЙ ҳудудидаги кластернинг ғалладан бўшаган ер майдонидан 50 сотих ер ажратиб берилди.

🚜Ушбу майдонни экишга тайёрлаб, экиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда Жўраевалар Президентимиз ва туман ҳокимига ўз миннаддорчилигини билдирди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Hurmatli obunachilar!

"Ochiq budjet" axborot portalidagi tashabbusli budjet jarayonining 1-bosqichi yakunlandi. Hamyurtlarimiz tomonidan jami
41 125 ta tashabbuslar kelib tushdi va 2-bosqichda 1-12 avgust kunlari takliflar moderatsiyasi amalga oshiriladi.

Moderatsiya jarayonini ham "Ochiq budjet" portalida onlayn kuzatib borishingiz mumkin.

Keyingi bosqichda: joriy yilning
13 avgustidan 1 sentabrigacha belgilanangan me'zonlarga muvofiq takliflar yuzasidan ovoz berish jarayoni bo'lib o'tadi.

O'z hududlari infratuzilmasini rivojlantirishga tashabbus qoldirgan fuqarolar, tashabbusli budjet jarayonlarini targ'ib qilishda hissa qo'shgan OAV vakillari va blogerlarga minnatdorchilik bildirib qolamiz.

Ochiq budjet va xayrli tashabbuslar sari birgalikda.

Hurmat ila,
Moliya vazirligi
#Биласизми | #2021_йил_1_августдан

1 августдан нималар ўзгарди?

🔸 Ҳокимликларнинг ерни тўғридан-тўғри ажратиш ваколати бекор қилинади – БАТАФСИЛ

🔸 Айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтнинг ўзида ерни олиб қўйиш, захирага олиш, бошқа шахсга ажратиш тақиқланади – БАТАФСИЛ

🔸 Хориждан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат бошқаруви органларининг хизмат автотранспорт воситалари уларнинг раҳбарларига шахсан бириктирилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳудудлардаги нодавлат таълим ташкилотларининг бинони ижарага олиш харажатлари бир қисми қоплаб берилади – БАТАФСИЛ

🔸 Мажбурий тўловларни онлайн режимда тўлаш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун барча ҳужжатларни ЯИДХП орқали ҳам тақдим этиш имконияти яратилади – БАТАФСИЛ

🔸 Ҳомиладор аёлларни комплекс кузатиш бўйича ягона тизим жорий этилади – БАТАФСИЛ

🔸 Давлат харидлари соҳасида ўтказиладиган тендер натижаларини мажбурий тарзда очиқ эълон қилиш йўлга қўйилади – БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бекобод_тумани
#Фуқаролар_билан_мулоқот
#очиқ_мулоқот

📍Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 йил 23 июл куни ўтказилган видеоселекторда қўйилган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича Бекобод туманида аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, бир қатор амалий ишлар бажариб келинмоқда.

🔹Туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳокимликнинг фаоллар залида фуқаролари билан бевосита мулоқотда бўлиб, муаммолари ва таклифларини тинглади.

🔸Мазкур қабул карантин қоидалари асосида бўлиб ўтди. Қабулда фуқаролар томонидан бола пули, ишга жойлашиш, уй-жой каби турли масалаларда мурожаат йўлланди. Фуқароларга қонун доирасида тушунтиришлар берилди ва муаммолар ечими юзасидан тегишли ташкилот мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

⚡️Мурожаатлар аксарияти жойида ҳал этилди ва муддат талаб қиладиган мурожаатлар ечимини топиш бўйича тегишлилар томонидан назоратга олинди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

Тест синови ўтказиладиган манзилни адашмай топиб бораласизми?

Давлат тест маркази расмий веб сайтининг «Стадионлар ва хиёбонлар» бўлими орқали қуйидаги маълумотларни билиб олишингиз мумкин:

👉 Стадион ва хиёбонлар расми;
👉 Манзилга кириб бориш жойлари;
👉 Стадион ва хиёбонлар номи;
👉Стадион ва хиёбонлар манзили;
👉 Сектор рақамлари;
👉 Гуруҳлар жойлашуви;
👉 Стадион ва хиёбонларнинг Google-maps харитасидаги геолокасияси

❗️Рақамларга аҳамият берманг!
Ушбу маълумотлар ўтган йилга тегишли, гуруҳ ва сектор рақамлари ўзгарса ҳам, жой номига алоқаси бор маълумотлар ўзгармайди!
#Биласизми

💰 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 фоизи (122 минг 500 сўм) миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўланади.

📊 Бунда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этаётган кўчабоши ва уйбошилар фаолияти самарадорлиги бир қатор асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади.

☑️ Мазкур шахслар фаолиятини баҳолашда улар бириктирилган кўча ёки уйда камида 3 ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади ва мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган тақдирда тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Бекобод_тумани
#Ташриф

"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов Бекобод туманида"

📍Бекобод туманига Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Ибрагимовлар ташриф буюрди. Ҳос маҳалласидаги фаоллар билан учрашувда туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда сектор раҳбарлари ҳам иштирок этдилар.

🔹Фаоллар билан бўлган суҳбатда Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишган раҳбарлар ўзларининг таклифларини фаолларга етказдилар. Фаоллар томонидан билдирилган фикрлар инобатга олинди.

⚡️Кейинги манзил тумандаги Тақачи маҳалласи бўлди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bekobod diyori
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсация тўланади

“Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5205-сон, 30.07.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб 2022 йил 1 сентябрга қадар “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, касб-ҳунар ёки хорижий тилларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга:

хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда – БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда (735 минг сўм);

йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача миқдорда (490 минг сўм);

ривожланган давлатларда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда (1 млн 225 минг сўмгача) компенсация тўланади.

Бунда:

👉 меҳнат миграциясига кетаётган фуқаро “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуаси орқали масофавий тарзда ёки бевосита Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Бандликка кўмаклашиш марказларига ариза билан мурожаат қилади;

👉 ариза Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 1 иш куни ичида кўриб чиқилади.

☑️ 2021 йил 1 сентябргача:

▪️ “lаbоr-migrаtiоn” дастурий мажмуасида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга компенсацияларни олиш имконини берувчи алоҳида саҳифа ташкил қилинади.

💰 2021 йил 1 августдан транспорт компанияларининг (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадаларининг) меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларни, шу жумладан уларнинг вояга етмаган фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш билан боғлиқ харажатлари, шунингдек, ушбу фуқароларни тиббиёт ходими кузатуви остида қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари харажатлари қоплаб берилади.

➡️ 2021 йилда тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш учун Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасига 52 миллиард сўм миқдоридаги маблағ ажратилади.
❗️Вакцина олган аёллар уч йилгача фарзанд кўра олмайдими?

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда вазир ўринбосари Шаҳло Турдиқулованинг айтишича, вакцина қабул қилиш инсоннинг фарзанд кўриш қобилиятига умуман таъсир ўтказмайди.

«Бугунги кунда коронавирусга қарши эмлангандан кейин ҳомиладор бўлган аёллар бор ва уларнинг аҳволи мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Дастлабки эмлаш босқичларидан буён 7-8 ой вақт ўтди ва шу давр мобайнида бирорта аёлда ножўя таъсир кузатилмаган. Энг муҳими — вакцина олгани уларнинг ҳомиладор бўлишига ҳеч қандай тўсқинлик кўрсатмаган».

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов коронавирусга қарши вакцина қабул қилди

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳокимининг аҳолини ўз соғлигига бефарқ бўлмасликка чақиргани ва вакцина билан эмланишни тавсия қилгани акс этган видеони эълон қилди.

https://t.iss.one/TV_Kengash
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Hurmatli obunachilar!

"Tashabbusli budjet" jarayoni uchun
yo'naltirilgan 238.6 mlrd. so'm bo'yicha 1-bosqich yakunlariga ko'ra kelib tushgan 41 125 ta tashabbuslar yuzasidan Respublikamiz tumanlari kesimida ma'lumotni taqdim etamiz.

Eslatib o'tamiz, joriy yilning
1-12 avgust kunlari 2-bosqich doirasida takliflar moderatsiyasi amalga oshiriladi.

Moderatsiya jarayonini ham "Ochiq budjet" portalida onlayn kuzatib borishingiz mumkin.

Keyingi bosqichda: joriy yilning
13-avgustidan 1-sentabrigacha belgilanangan me'zonlarga muvofiq takliflar yuzasidan ovoz berish jarayoni bo'lib o'tadi.

Ochiq budjet va xayrli tashabbuslar sari birgalikda.

https://openbudget.uz/oz