Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.56K subscribers
27.1K photos
3.12K videos
129 files
8.63K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Сўнги_қўнғироқ

🔔 Юртимиздаги барча мактабалар қатори Бекобод тумани Дўстлик маҳалласида жойлашган 1-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бугун "Сўнги қўнғироқ -хайр мактабим!" тадбири бўлиб ўтди.

🎗Тадбир давомида спорт ва фан олимиадалари вилоят босқичи совриндорларига, шунингдек, мактабда ўз хулқи, одоби, дарс жараёнидаги фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келган ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топширилди.
Forwarded from ♻️_BEKOBOD_TUMAN_SANEPID_BO'LIMI
⚡️Tumanimiz markazidagi Istiqlol mahallasi Mustaqillik koʻchasidagi koʻcha savdosini tartibga keltirish joylarda sanitariya qoidalari va normativlariga amal qilgan holatda oziq-ovqat mahsulotlari, sabzavotlar va mevalar sifatini tuman SEO va JSB, IIB hamda DSIning masʼul xodimlari tomonidan nazorat qilib, karantin qoidalariga rioya etishlari boʻyicha qatʼiy nazorat ishlari olib borilib, targʻibot ishlari oʻtkazildi.
👉@seovajsbtuman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Сўнги_қўнғироқ

Бутун Ўзбекистонимизнинг барча ҳудудларида бўгани каби, туманимизнинг 6-умумтаълим мактабида "Сўнгги қўнғироқ" байрам тадбири бўлиб ўтди.

Батафсил лавҳада кузатинг 👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Тавсия

Тошкент вилоятининг топ шахслари рўйхати эълон қилинди

Унга бизнинг ҳудуддан ким киритилгани сизга қизиқми? Марҳамат, @oltin_voha эълон қилган "Юлдузли виньетка"нинг 22 нафар қаҳрамони билан танишинг!

Топ
-22 талик рўйхат.

1-қисм учун манба

2-қисм учун манба

@oltin_voha
Каналга уланиш учун:
https://t.iss.one/oltin_voha
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Бекобод туманида Давлат Ҳавфсизлик Ҳизмати Тошкент вилояти Бошқармаси Бошлиғи кубоги бошланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:

Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram
#ғалла_мавсуми

⚡️Мавсум масъулияти: Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғимига қизғин тайёргарлик кўриляпти


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ғалла_2021
#Семинар

Тошкент вилоятида ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошланиши муносабати билан Бекобод туманида семинар бўлиб ўтди.

📌 Семинар ташкил этишдан мақсад, тумандаги жами
15050 гектар ер майдонидаги ғалла бошоқларини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олишдан иборатдир.

🚜 Шунингдек, ғалла бошоқларини йиғиб олиш жараёнига
44 та комбайн, 283 та юк ташиш, 7 та ёқилғи ташиш транспортлари жалб этилди.

📍Семинар ишида Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов иштирок этди ва шу билан биргаликда, семинарда барча отрядъ раҳбарлари ҳамда аъзоларига теримни тўғри ташкил этиш борасида тегишли тавсия ва тушунтиришлар берди.

Семинар сўнгида "Абдулла Мадина" фермер хўжалиги ғалла майдонини Тошкент вилояти ҳокими Д.Хидоятов кўздан кечирди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
БеХабарлар телеграм канали орқали АХЛАТХОНА ЁНМОҚДА дея узатилган постга Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд" ДУК Бекобод туман матбуот хизматининг расмий муносабати:

Тақачи ва Хос қишлоқлари ӯртасидаги ахлат ташланадиган полигон бир ҳафтадан бери ёниб, тутаб ётибди. Дея хабари БеХабарлар телеграм канали орқали тарқалди, шудан сўнг Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят «Тоза ҳудуд» ДУК нинг Бекобод туман филиали томонидан Хос мфй марказий полигонида рекультивация ва ободонлаштириш ишлари бошланди. Бу ерда махсус техника ва ишчилар жалб қилинган ҳолда чиқиндиларни кўмиш ишлари режага мувофиқ амалга оширилмоқда.


✍️ Тошкент вилояти "Тоза ҳудуд" ДУК Бекобод туман матбуот хизмати
#Бекобод_тумани
#"SHARQ AYOLI"

📍Жорий йилнинг 25 май куни Бекобод шаҳар ҳокимлиги биносида "SHARQ AYOLI" Халқаро Аёллар Жамоат Фонди томонидан “Аёл ва рақамли иқтисодиёт” лойиҳаси асосида семинар ўтказилди.

🔹Семинарда Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари "ННТ билан ишлаш доимий комиссияси раиси "Шарқ аёли" халқаро аёллар жамоат фонди раиси Саодат Турсунбоева, Ўзбекистон Internet-тадбиркорлар ва электрон тижорат ассоциацияси асосчиси ва бошқарув раиси Умид Бурхонов, Бекобод тумани ва шаҳар ҳокимлиги вакиллари ҳамда Хотин-кизлар Тадбиркорлик маркази вакиллари қатнашдилар.

⚡️Семинарда ишбилармон аёллар учун электрон тижоратни ривожлантириш, Ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш ва АКТ соҳасидаги халқаро минтақавий ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари бўйича USAID экспертлари иштирокида маълумотлар берилди.

Семинар якунида Бекобод туманидан иштирок этган 40 нафар аёлларга сертификатлар топширилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХХ_кубоги
#Бекобод_туман_босқичи

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш доирасида 4 та сектор жамоалари иштирокида спортнинг "Волейбол" тури бўйича «Тошкент вилояти ДХХ раҳбари кубоги» мусобақасининг Бекобод туман босқичи ўтказилди.

❇️Мусобақада фахрли 1-ўринни 3-сектор жамоаси қўлга киритди.

Шунингдек, ғолиб ва совриндорларга диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Ободлик_кўнгилдан_бошланади

❇️ Ўзбек халқи азалдан тозаликни, покизаликни яхши кўрадиган халқ. Дарҳақиқат, пок, озода, обод жойда қут-барокат бўлади. Бахт ва бахтиёрлик ҳукмрон бўлади.

Шу ўринда айтиш жоизки, Бекобод туманида "Обод қишлоқ" дастури доирасида ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари маҳаллалар кесимида тизимли равишда олиб борилмоқда.

👨‍💻 Батафсил видеолавҳамиз орқали танишишингиз мумкин.
ДИҚҚАТ!

Бекобод туманининг “Гулистон” МФЙга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4840-сонли қарорига асосан аҳоли табиий газ истеъмолчиларига замонавий (АСКУГ) газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишларини амалга ошириш мақсадида 2021 йил 27 май куни соат 8:00 дан 18:00 га қадар Ғ.Ғулом, С.Рахимов, Ойбек кўчаларидаги жами 1 та улгуржи ва 105 та ахоли хонадонларида газ таъминотидан вақтинча тўхтатилади.
“Hududgaz Bekobod” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.

“Hududgaz Bekobod” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
Тошкент вилоятида 70 нафар талабанинг 1 млрд. сўмга яқин контракт пуллари тўлаб берилмоқда

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok