Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
25.4K photos
2.88K videos
127 files
7.92K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

⚡️ Бекобод туманида чорвачиликни ривожлантириш йўналишида инвестицион лойиҳа асосида ташкил қилинган "Истиқлол" фермер хўжалиги.

🧏‍♂ Батафсил видеолавҳамизда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

❇️ Бекобод туманида ички туризмни ривожлантириш йўналишида инвестицион лойиҳа асосида "Гулирано Транс" МЧЖ нинг йўлга қўйилган фаолияти хусусида.

🎞 Батафсил видеолавҳамизда кузатинг.
Ҳарбий хавфсизликни таъминлашда қуролли кучларнинг глобаллашув шароитидаги ўрни ҳақида қисқача...

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/120126

Darakchi.uz расмий саҳифалари
"Олтин воҳа" телеграмм каналида “Бекобод тумани боғчаларида озиқ-овқат маҳсулотлари тахчиллиги юзага келгани айтилмоқда” рукни остида қўйилган постга Бекобод тумани ҳокимлигининг муносабати

Бу ҳолат юзасидан туман ҳокимлигида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, тумандаги мавжуд 28 та болалар боғчасида ўрганиш ўтказилиб, тез кунда уларнинг хулосаларини оммага ҳавола этилишини билдирамиз.
#Бекобод_тумани
#Бош_вазир_қабулхонаси

Инвестиция лойиҳасини амалиётга татбиқ қилиш истагида бўлган туман ёшлари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 майдаги 294-сонли қарор талабларига мувофиқ Бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулҳонаси Бекобод тумани бўлинмаси ташаббускор ва салоҳиятли ёшларни, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини яъни ўн саккиз ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ҳамда юридик шахс мақомида ёки таъсисчилари сифатида саноат ва хизмат кўрсатиш йўналишларида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истагини билдирувчи шахсларга тумандаги махсус танланган ҳудудда E-ijro auksion савдоларсиз, танлов асосида, инвестиция киритиш шарти билан юқоридаги қарор талаблари асосида ер майдонлари ажратилишини маълум қилади.
Болаларни давлат боғчаларига қабул қилиш тартиби ўзгарди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2021 йил 319-сон қарори).

❗️Қарорга кўра, Мактабгача таълим вазирлиги ўз тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги маълумотларнинг автоматик равишда мунтазам янгиланиб борилиши учун ўз расмий веб-сайтининг МТБАТ (Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими) билан интеграциялашувини таъминлайди.

Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати хабар беришича, давлат хизматидан фойдаланиш учун ариза берувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

сўровномада ташкилотнинг бола учун тўғри келадиган ёшдаги бўш ўринларга эга бўлган гуруҳини (йўлланма олиш учун) ёки бўш ўринларга эга бўлмаган гуруҳини (навбатга киритилиши учун) кўрсатиш (танлаш);

болани туғилган вақтдан бошлаб ташкилотга навбатга қўйиш;

бир вақтда учтагача ташкилотга навбатга қўйиш;

хато киритилган маълумотларни тузатиш;

давлат хизмати кўрсатилаётган ҳар қандай босқичда ундан фойдаланишни рад этиш.

❗️Жорий йил ўқув йилининг 31 май кунига қадар етти ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.
#Бекобод_тумани
#Спорт_хабарлари

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом туриш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Бекобод тумани ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Маҳалла ва оилани кўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида Бекобод тумани 34- сонли умумтаълим мактабида Бекобод тумани ҳокимлиги, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Маҳалла ва оилани кўллаб қувватлаш бўлими ҳамкорлигида уюшмаган ёшлар ўртасида "Спортни сев-спорт билан яша" шиори остида спортнинг "Шахмат" туридан мусобақа ташкил этилди.

💠 Мусобақа давомида мазкур спорт турига қизуқувчи ёшлар ўзаро беллашиб, ўз куч ва имкониятларини синаб кўрдилар.


Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#эълон

📣📣Бекобод туман ёшлари ДИҚҚАТИГА!!!

📌 25 май куни Бекобод туман маданият маркази биносида туман ҳокимлиги ва тижорат банк бошқарувчилари иштирокида Ёшлар кичик саноат зонасида тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш юзасидан ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилади.

Унда иштирок этиб тадбиркорликни йўлга қўйиш, саноат зоналарида тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар ва бошқа масалалар юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз ва муаммоларга ечим топишингиз мумкин.

Учрашув соат 14:00 да бошланади.

Ёшлар ишлари Агентлиги Бекобод туман бўлими.
#Бекобод_тумани
#Онлайн

Айни вақтда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари У.Узоқов Бекобод тумани ҳокимлиги биносида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказмоқдалар.

Мазкур сайёр қабулда фермер хўжалиги ташкил этиш учун ер майдони ажратиш, ердан ноқонуний фойдаланиш, кредит, лойиҳалар ва бошқа масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахслардан мурожаатлар келиб тушмоқда.
АҚШ Конгрессига Ўзбекистон бўйича махсус резолюция киритилди

Ўзбекистон мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи резолюция АҚШ Конгрессига кўриб чиқиш учун киритилди.

Ҳужжатда президент Ш.Мирзиёев ислоҳотлари дастурининг аҳамияти таъкидланиб, инсон ҳуқуқлари, сўз ва ОАВ эркинлиги, дин эркинлигини таъминлаш, шунингдек, коррупцияга қарши чораларни илгари суриш билан боғлиқ вазият яхшиланиши олқишланади.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда иқтисодий етакчи давлат сифатида ўрни тобора ошиб бораётгани таъкидланиб, унинг Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда.

Ҳозиргача резолюцияни 10 нафар конгрессмен қўллаб-қувватлаган. Июнь ойининг ўрталарига келиб ҳужжат АҚШ Вакиллар палатасида қабул қилиш учун етарли овоз тўплаши кутилмоқда. Ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллиги ва буни АҚШ тан олганлигининг 30 йиллигига рамзий маъно беради.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистон ва АҚШ мунтазам алоқалар форматини стратегик шериклик мулоқоти даражасига кўтаришга қарор қилган эди. Янги форматдаги биринчи учрашувни июнь охирига қадар Тошкентда ўтказиш режалаштирилган.

— — —

В Конгресс США внесена специальная резолюция по Узбекистану

На рассмотрение Конгресса США внесена резолюция в поддержку независимости и суверенитета Узбекистана.

В документе подчеркивается значимость программы реформ президента Ш.Мирзиёева, приветствуется улучшение ситуации с правами человека, свободой выражения мнений и СМИ, обеспечением свободы вероисповедания, а также продвижение антикоррупционных мер.

Также отмечается растущая роль Узбекистана как экономического лидера в Центральной Азии, высоко оцениваются усилия Узбекистана по мирному урегулированию конфликта в Афганистане.

К сегодняшнему дню данную резолюцию уже поддержали 10 конгрессменов. Ожидается, что к середине июня будет получено достаточно голосов для принятия документа в Палате представителей Конгресса США.

Напомним, что в ноябре 2020 г. Узбекистан и США приняли решение повысить формат ежегодных регулярных контактов до уровня диалога стратегического партнерства. Первое заседание в новом формате планируется провести до конца июня в Ташкенте.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

🔰 Бекобод тумани "Дўстлик" жоме масжиди имом-хатиби У.Фозилов ҳижрат тушунчаси ва ҳижрат қилишликнинг динимизда тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида маъруза қилдилар.

👨‍💻 Батафсил видеолавҳамизда.
#жиноят

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ

📌
Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг собиқ раҳбари Комилжон Адилов талон-тарож қилиш айблови билан қамоққа олинди.

🔎Маълум қилинишича, Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси мансабдор ва моддий жавобгар шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Нурафшон шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📑Жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 21 май куни вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғига Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми “а, в, г” бандлари билан айб эълон қилиниб, суднинг ажрими билан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган. 

✍️Бош прокуратура Матбуот хизматининг қайд этишича, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Recording #444.wav
18.8 MB
#Ижтимоий_бекат

🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧🎼🎧

Гулжамол Асқарова
🎙 Гулноза Йўлдошева

Сен яшайвер тоғлар бағрида,
Менинг жойим шу улкан шаҳар.
Деразамдан боқсам дунёга,
Руҳимда жим ёмғирлар ёғар.

Китоб тутган қўлларим титраб,
Белгилайман ёққан саҳ(и)фани.
Ифори ҳам сени эслатар,
Қўлимдаги қайноқ қаҳвани.

Узоқлашдик... узоқлашяпмиз...
Узоқларга термулдим узоқ:
Осонмикан, Тангри боғлаган,
Ришталарни бандидан узмоқ?

Юрагимга оғирлик қилар,
Кўзларингни ғамгин саволи.
Бўлди, менга бундай қарама,
Нигоҳларинг - сабрим заволи!

Оғир ботса мени эслатиб,
Шамол тегса шитобларидан.
Шеърларимни ўчириб ташла,
Абадият китобларидан.

Хайрлашмоқ бўлса истагинг,
Гар ниятинг айрилиқ бўлса.
Агар шундан сенинг боғингда,
Камалаклар ўйнаса, кулса...

Агар шундан руҳ олса руҳинг,
Сувлар сенга айтса тушини.
Илтимосим, учириб юбор,
Қўлингдаги жоним қушини...
#КУН_ТАРИХИ

Амир Темурнинг “беш йиллик юриш”и бошланган кун

Ватанимиз тарихидаги 24 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

📍 https://uza.uz/posts/269436

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Билдириш

Келес кўприги вақтинчалик ёпилди

⚠️4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида 2021 йил 23 май куни соат 11-00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди (суратда қизил рангда).

❗️Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди (суратда кўк рангда).

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Forwarded from ♻️_BEKOBOD_TUMAN_SANEPID_BO'LIMI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вакцинация нима? Эмлашнинг аҳамияти нимадан иборат? Оммавий эмлаш нима учун керак? Коронавирус инфекциясига қарши эмлашнинг аҳамияти ҳақидаги видеоролик орқали мазкур саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.
👉@seovajsbtuman
​​#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

❗️Бугун, 24 май куни “bakiroo” телеграм каналида “Тошкент туманида газ таъминоти огоҳлантиришсиз ўчирилган. Газ яна 3 кун бўлмаслиги айтилмоқда” сарлавҳали хабар жойлаштирилиб, унда турли асоссиз важлар баён қилинган.

📝Ушбу хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

🌐Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан жорий йил 21 май санасида “Тошкент тумангаз” газ таъминоти бўлимидан огоҳлантириш хабарномаси қабул қилиниб, 22 май куни соат 13:18 да ҳокимликнинг “Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района” расмий телеграмм каналида “Тошкент тумани ҳудудида газ таъминотида вақтинча узилишлар юзага келади!” сарлавҳали хабар жойланган.

📌Унда "Тошкент тумангаз" газ таъминоти бўлими тасарруфида бўлган фойдаланишдаги юқори ва ўрта босимли газ қувурларини лойиҳавий босимга кўтариб синаш, ер ости қувурлари ҳимоя қобиғини махсус ускуна ёрдамида текшириш ишлари олиб борилиши муносабати билан жорий йилнинг 24-27 май кунлари эрталаб соат 08:00дан иш якунланганига қадар бўлган вақт давомида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинган. (Ушбу хабар 24 май соат 16-55 ҳолатига 7 минг 674 маротаба кўрилган.)

📲Ушбу хабар нафақат туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналида, балки тумандаги ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳудуд аҳолиси учун очилган телеграм гуруҳлари орқали, шунингдек, туманда фаолият юритувчи блогерлар каналларида ҳам аҳолига етказилган.

‼️Ҳурматли блогер ва журналистларимизга етказилган маълумотни расмий манбалардан текширгач кейин хулоса қилиш соҳа этикасига мувофиқ эканлигини эслатиб ўтамиз.

🔖Шунингдек, Тошкент “bakiroo” телеграм каналида "Тошкент вилояти ҳокимияти сайти ҳокими сўзларини имло хатолари билан эълон қилишда давом этмоқда" сарлавҳали хабар тарқалди.

🖥Вилоят ҳокимлигининг веб-сайтида эълон қилинадиган материаллар махсус дастур орқали лотин алифбосига ўгирилади. Айни вақтда веб-сайтда учраётган техник ҳолатлар билан боғлик хатоликларнинг олдини олиш юзасидан соҳа мутахассислари иш олиб бормоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok