Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
ХОТИРА МУҚАДДАС

Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда 11-умумтаълим мактабида Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб тадбир ўтказди. Яқинда оламдан ўтган шоира, ЎЖТСУ талабаси, шу мактабнинг собиқ ўқувчиси Хонзодабегим Жамолова хотирасига бағишланди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоир, Ёзувчилар уюшмаси ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари, Хонзодахоннинг синфдош ва курсдошлари, яқинлари иштирок этдилар. Шоирларнинг шеърлари, тенгдошлари ва устозларининг хотиралари, Хонзодахон ҳаёти ва ижоди ҳақидаги видеороликлар намойиши тадбирга файз бағишлади.

Тадбир давомида Х. Жамолова ҳаёти ва ижоди ҳақида фотовиставка йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

✍🏻Маънавият ва маърифат маркази Бекобод туман бўлинмаси
#Бекобод_тумани
#Муносабат

Facebook ижтимоий саҳифасида АзизаНизаматдинованинг "Халқ назорати" гуруҳи орқали Президентга йўллаган видео мурожаатига Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг муносабати

Мазкур фуқаро Азиза Низаматдинова 1979 йил Бобурмирзо маҳалласида туғилган. 2 нафар вояга етган фарзандлари бор.
2006 йил 1 март куни Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг 1/192-сонли қарори асосида турмушидан ажрашган.
2007 йил август ойидан 2019 йил 27 октябрь ойига қадар гиёҳвандлик моддаси олди-соттиси билан шуғулланганлиги учун жазо муддатини ўтаб, жазони ижро этиш муассасасидан Хотин-қизлар қўмитасининг кафиллик хати асосида озод этилган. Бобур мирзо маҳалласидаги Уста Ўринбой кучаси 44 уйда онаси Тожиева Лутфинисо хонадонида яшаб келган. Шунигдек собиқ турмуш ўртоғи Б.Тошмуродов томонидан фарзандлари вояга еткунга қадар моддий таъминоти ва алимент билан таъминланиб турган.
Шундан сўнг Бекобод тумани ҳокимлиги томонидан А.Низаматдинованинг уй-жойга муҳтожлиги инобатга олиниб, туман ҳокимлиги қошидаги Талабгорларни танлаш комиссиясининг 2020 йил 22 июндаги йиғилиш баёни билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сонли қарорига асосан 14 млн. 446 минг сўм миқдорда уй-жойнинг бошланғич тўлови тўлаб берилган. Аммо 2020 йил туманда уй-жой қурилмаганлиги сабабли 2021 йил қуриладиган уйлардан ажратилиши белгиланган.
Жорий йилнинг 4, 5 май кунлари А.Низаматдинова билан туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ё.Мўминова ва туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Х.Маматқуловалар иштирокида суҳбатлашилади.
Суҳбат давомида тумандаги Янгибозор маҳалласида уй-жой қурилиши белгиланганлиги, уй қурилиши тамомлангунга қадар Ўзбекистон Рсепубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сонли қарори асосида ижара компенсацияси тўловини тўлаб бериш таклифи берилди. Шунингдек, туман ҳудудида тикувчилик бўйича цехларга ёки ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига ишлаш таклифи ҳам берилди. Аммо А.Низаматдинова бу таклифларни рад этиб туман марказида қурилган намунавий лойиҳа асосида қурилган уйлардан ажратиб берилишини талаб қилган. Ушбу уй-жойлар 2019 йил бошланғич тўловни амалга оширган фуқаролар учун ажартилганлиги, ҳозирги кунда ушбу уйларнинг эгалари борлиги тушунтирилган, бироқ тушунишни хоҳламай, давлат раҳбари ва юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилишда давом этган.
Ё РОББИМ! Ўзингнинг розилигингни истаб РАМАЗОНда рўза тутмоқдамиз...

У ҳам бизга ҚАБРда нур бўлиб, СИРОТдан қўлларимиздан тутиб РАЙЁН ЖАННАТига киришимизга васила бўлишини муяссар айла!!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, АЗИЗЛАР!

ТОНГ хайрли, РАМАЗОНнинг ЖУМА айёми муборак бўлсин!!!
Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 12-молия шакли ойлик (Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида) ҳисоботини май ойининг 18 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхона ва микро фирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари) уларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat автоматлаштирилган тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.

Бекобод тумани статистика бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Инсон_азиз_хотира_муқаддас

Туманнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган 11- сонли умумтаълим мактабида ёш шоира, ЎЖТСУ талабаси Хонзодабегим Жамолова хотирасига бағишлаб тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Махмуд Тоир, Ёзувчилар уюшмаси ходимлари, туман ҳокимлиги вакиллари ва Хонзодабегимнинг яқинлари иштирок этдилар.

Тадбир давомида Хонзодабегимнинг шеърлари ижро этилиб, ёш шоира ёд этилиб, хотирланди.


🧏‍♂ Батафсил видеолавҳамизда
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

Бекобод тумани Марказий маданият марказида “Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ташкил этилди.

Тадбир давомида Маданият бўлимида фаолият юритаётган тўгараклар қатнашчилари, 16-сонли БМСМ ва БЎСМ ўқувчилари ўз йўналишларида истеъдод ва маҳоратларини намойиш этдилар. Шу билан биргаликда, Марказий маданият маркази қошидаги “Зафар тароналари” ашула ва рақс халқ дастаси хонандалари ҳам дилбар куй-қўшиқлари билан фестивалга кўтаринки кайфият бағишлади.

👨‍💻 Батафсил видеолавҳамизда кўринг
#9_may

Бекобод тумани аҳолиси диққатига!

"9 май – Хотира ва қадрлаш куни" байрами муносабати билан 8 май куни Зафар шаҳарчаси марказий кўчасида ҳаракатланиш соат 8:00 дан 11:00 га қадар тўхтатилиб, ҳарбий намойиш ҳамда туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари, ўқувчи-ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирокида "Мотамсаро она" ҳайкали монументи пойига гуллар қўйилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур тадбирда бугунги тинч ва осуда кунларимиз учун жон фидо қилган фахрийларимизни хотирлаш учун Сиз ҳам ташриф буюриб, биз билан бир сафда бўлинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод
#ишнинг_кўзини_билган
#мотивация

Ҳаракатда барокат!!!

40 йилдан бери чиқиндихона бўлган гўша бекободлик тенгқуримиз меҳнатлари билан обод ва даромадли масканга айланмоқда.🤔🤔

Ҳикматилло олган 270 миллион сўм кредити эвазига бир неча инсон ишли тўкис бўлди.😳😳.

Кредит маблағи нималарга сарфланди?

Кредит олишга қийналиб юрганлар ва тадбиркорлик бошлашда калавани учини тополмаётганлар учун мобиль мухбиримиз Мавлуда Шарофовадан ажойиб мотивацион лавҳа👍.

Батафсил видеода👆👆

🧑‍💻📲Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:👇

Facebook |Telegram| YouТube | Twitter | Instagram
​​Ахборот хизмати «тез ёрдам» ёки «дарвозабон» эмас!

Сарлавҳани ўқибоқ тезкорлик ва ҳимоя позицияси ахборот хизматининг мажбурияти-ку, дейишга шошилманг. Гап бошқа ерда.

Тошкент вилояти ҳокимлигида иш бошлаганимга бир неча кун бўлганига қарамай айрим хулоса ва фикрларимни баҳам кўрмоқчиман. Балки биргина ташкилотнинг ичидаги ҳолат кўпчиликка қизиқмасдир, лекин аминманки, юртимизнинг барча давлат ташкилотларида ҳам аҳвол шундан зўр эмас.

Аксарият матбуот котибларининг ичидаги гап — шу!

🔎Бир неча кунлик фаолиятим давомида матбуот котиби, ахборот хизмати фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар билан яна бир бор танишдим. Лекин ўкиганларим ва кўраётганларим бир-бирига кўпам мос тушмаяпти.

📑Бугунги кунда ахборот алмашинуви, очиқлик сиёсати талабидан келиб чиқиб махсус қарор билан барча давлат ташкилотларида ахборот хизматлари ташкил этилган. Президентнинг тегишли (4366-сонли) қарорида ушбу тузилмаларнинг мавқеи, молиялаштирилиши, вазифалари ва мажбуриятларигача баён қилинган.

⁉️Аввало, ахборот хизматига эга барча ташкилот раҳбарлари ушбу қарорни яна бир бор кўздан кечиришса фойдадан холи бўлмасди. Чунки тизимда мавжуд камчиликлар айнан у ёки бу томоннинг ўз вазифаси ёки мажбуриятини яхши билмаслигидан келиб чиқмоқда.

Ахборот хизматларига келсак, улар асосан тадбирларни ёритиш учун ТВ, етакчи ахборот порталлари ва блогерларни чақириб берадиган “тез ёрдам”га айланиб қолишган. Бир томондан бу уларнинг иши, лекин ўзига дахлдор бўлмаган бошқа ташкилот учун эмас-да.

🤦🏻‍♂️Вилоят ҳокимликлари ахборот хизмати мисолида айтсам, қайсидир туман, давлат ташкилоти ёки бошқарма ўзида ахборот хизмати бўла туриб, ҳокимликка бу борада талаб билан чиқади.

🤯Энди тасаввур қилинг, биргина вилоятда 22 та туман, шаҳар ва юзлаб ташкилотлар бор. Уларнинг нимаси кўп — тадбири кўп. Ҳокимият ахборот хизмати ҳам жисмонан, ҳам техник жиҳатдан бу талабларни қондира олмайди. Натижада тадбир “рисоладагидек” ёритилмайди. Охир-оқибат вилоят раҳбари сўраганида ҳокимият ахборот хизмати “гол ўтказворган” дарвозабон каби маломатга қолади. Ваҳоланки, майдондаги ўйинчилар вазиятни “гол ўтказиб юборишга” ўзлари тайёр қилиб беришади.

Юқоридаги ҳолатнинг келиб чиқиши бир нечта омилга бориб тақалади:

1. Жойлардаги ахборот хизматларининг ягона ўрнига малака талаби тўғри келмайдиган кадр ишга қабул қилиниши;

2. Ахборот хизмати раҳбарининг ўз ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятларини билмаслиги;

3. Ахборот хизматининг техник ва транспорт имкониятлари чеклангани ёки умуман мавжуд эмаслиги;

4. Ахборот хизмати раҳбарининг ойлик маоши ва мавқеи Президент қарорида кўрсатилганидек эмаслиги;

5. Давлат ташкилоти раҳбарининг ахборот хизматига нисбатан мажбуриятини бажармаслиги;

6. Ташкилотлар фаолиятидан келиб чиқиб ахборот хизматига қўшимча штатлар жорий этилмаганлиги;

7. Ахборот хизматларига ўзларига таалуқли бўлмаган топшириқларнинг юклатилиши.

🤝Биз, Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати АОКА вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда юқоридаги хулосалар асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликни бошладик. Бу борада давлат ташкилотлари раҳбарлари, туман, шаҳар ҳокимлари бизни қўллаб-қувватлашларига ишонаман. Тез фурсатда ижобий натижаларга эришамиз, деган умиддаман.

❗️Яна бир бор таъкидлашни истардим, юқорида келтирилган муаммолар биргина вилоят эмас, балки республиканинг барча ҳудудларида мавжуд. Шу боис жамоатчилик ва масъуллар эътиборини ушбу мавзуга қаратишни жоиз билдим. Зотан, бугун дунёни сиёсий кучлардан кўра кўпроқ ахборот бошқаряпти, десак муболаға эмас. Шундай экан, бу жараёнда мавжуд тизим фаолиятини тўғри йўлга қўйиш орқалигина сўз эркинлиги, тезкорлик, ахборот алмашинуви сифатини яхшилаш мумкин.

✍️Ҳамза ЖУМАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

👉Каналга аъзо бўлиш

Telegram
| Twitter |Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#9_май

"Хотира бор экан тирикдир миллат,
Тирикдир ифтихор, тирикдир ғурур"
.

🎗 9 май "Хотира ва қадрлаш куни" байрам муносабати билан Бекобод тумани ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, меҳнат фахрийлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳарбий оркестр садолари остида Зафар шаҳарчаси марказий кўчасида жойлашган "Мотамсаро она" монументи пойига гуллар қўйишди.

Шунингдек, аскарлар томонидан Иккинчи жаҳон урушини ифода этувчи тарбиявий саҳна кўринишлар ва ҳарбий оркестр жамоаси чиқишлари намойиш этилди.

👨‍💻 Батафсил видеолавҳамизда
Бекобод туман ҳокимлиги жамоаси 9 май – "Хотира ва қадрлаш куни" ҳамда Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк Ғалабанинг 76 йиллик шонли байрами билан барчани самимий муборакбод этади!

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАЙРАМОНА ПРЕМЬЕРА!

“9 май – Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан божхона органларида хизматни ўташ вақтида, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги йўлида қаҳрамонларча ҳалок бўлган божхона ходимларининг ёрқин хотирасига бағишланади!

СИЗ ҲАМИША ЁДИМИЗДАСИЗ!
#Бекобод_тумани

Инсон азиз, хотира барҳаёт!

Бекобод тумани СЭО ва ЖСБ ходимлари мазкур ташкилотда кўп йиллар давомида касбий масъулият ва садоқат билан ишлаб, бугунги кунда устозлик мақомига эришган ходимларни 9 май "ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ" байрами муносабати билан муборакбод этдилар.