Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.73K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Спорт_хабарлари

⛳️ Аҳоли орасида оммавий спортни кенг тарғиб қилиш, шунинг билан бирга ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларни спортга ошно, баркамол шахслар қилиб тарбиялаш мақсадида туманда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

⚽️ Хусусан, секторлар кесимида, айни вақтда, уюшмаган ёшлар ўртасида, спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтмоқда.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

Туманимизда асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда

Хусусан, давлат дастури асосида "Гулистон" МФЙ нинг Собир Раҳимов, Навоий, Беруний кўчаларида асфалт ётқизиш ишлари тугалланди ва белгиланган режа бўйича МФЙлар кесимида асфалт ётқизиш ишлари ҳозирда яна давом этмоқда.

Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент қарорига кўра, 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олийгоҳда ўқиганлиги ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади. Давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки ID-карта талаб этилади.

🌎Dunyo Yangiliklari
#Бекобод_тумани
#Ижтимоий_ҳимоя
#Халқим_билан_бирга

“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмасинг иш режа ижроси бўйича бир қатор ҳайрия ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан байрамлар ва рамозон ойи муносабати билан кўмакка, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга манзилли мурувват ёрдамлари кўрсатилмоқда.

Шунингдек, 9 май - Хотира ва қадрлаш куни ва Рамазон ҳайит байрами муносабати билан “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди томонидан “Темир дафтарда” рўйхатда турувчи эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борилиб, мазкур оилаларнинг ҳолидан хабар олинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Меҳнат_гузари

Туманимизнинг фаол ва интилувчан ёшларидан Нилуфархон Юлдашева меҳнат гузарини ташкил этиб "Ёшлар дафтари"да турувчи 4 нафар ишсиз ёшни иш билан таъминлашда ўз ҳиссасини қўшди.

Хусусан, гузар ери туман ҳокимлиги ва Ёшлар иттифоқи билан 3 томонлама тўғридан тўғри шартнома асосида олиб, иш ўринлари ташкил этилди.

2- сектор раҳбари Д.Абдурахмонов ҳудудида ташкил қилинган мазкур мехнат гузарининг очилишида туман ҳокими, Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, бир гуруҳ фаоллар ва маҳалла аҳли иштирок этдилар.

✍🏻Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
#Бекобод_тумани
#Хотира_азиз_қадр_муқаддас

Сиз ҳамиша қалбимиздасиз!

🔹 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бекобод туман Кенгаши ташаббуси билар "ЖAСОРAТ" медали соҳиби, Чегара қўшинлари минтақавий штабининг гуруҳ ўқчиси, Мустақил юртимиз сарҳадларини мардонавор қўриқлаёб қаҳрамонларча вафот этган, туманимидаги 2-умумий ўрта талим мактабининш собиқ ўқувчиси Иномжон Ибрагимов Искандарович хонадонига 2-умумий ўрта таълим мактаби сардорлари ташриф буюрдилар.

Шунингдек, Юртимизнинг асл ўғлони-Иномжонниг босиб ўтган хаёт йўллари, мактаб даврлари хотирланиб, ёд этилди.
#Бекобод_тумани
#Шараф_лентаси

🔴Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Бекобод тумани Кенгаши Ёшлар агентлиги билан ҳамкорликда туман ёшлари, сардорлар Кенгаши билан Шараф лентаси акцияси ташкил этилди.

⚡️Aкция ленталари барча мутасадди раҳбарларга етказилди.

Тарғибот тадбирлари давом этади, бизни кузатишни давом этинг!