Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.79K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани
#Саломатлик_акцияси

▫️Бекобод туманига Республика Аллергология маркази, Республика Реабилитация маркази, Республика Онкология ва Радиология илий-амалий маркази Тошкент вилоят филиали профессор, доцент ва етакчи мутахассислари ташриф буюришиб "Бор меҳримиз шу Ватан, шу халк учун" шиори остида ўтказилаётган Саломатлик акциясида фаол иштирок этмоқдалар.

🧑‍⚕Шунингдек, Саломатлик акциясида тиббиёт ходимлари "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" га киритилган эхтиёжманд оилалардаги тиббий ёрдамга мухтож беморларни ўз хонадонларида кўрикдан ўткизмоқдалар.
😑 Қанчалик чарчаганингизни билмоқчимисиз?

👀Суратга диққат билан қаранг. У ҳаракатланяптими ёки йўқ?

🧐Ушбу тестдан япониялик таниқли психиатр Акиёси Китаока амалиётда фойдаланади.

‼️ Жавобни текшириш учун бу ерга ўтинг 👇
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Кун_қаҳрамони
#Меҳнат_қилган_элда_азиз

"Инсон қўли-гул" бу ибора айнан бугунги қаҳрамонимиз учун айтилган десак, асло муболаға бўлмас. Имконияти чекланган бўлишига қарамай қўл меҳнати билан чиройли буюмлар яратади. Ва бу ижод намуналари билан оилавий бюджетга ҳам ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бу маҳоратли қўли гул қиз Сиз-у бизнинг тумандошимиз.

Айрим кишилар "олма пиш-оғзимга туш", қабилида йўл тутадилар. Яна айрим кишилар эса осон пул топиш илинжида турли номаъқулчиликларга қўл урадилар.

Бугунги қаҳрамонимиз инсон ҳар қандай вазиятда ўзининг бор имкониятидан тўғри ва оқилона фойдалана билиб, аввало, ўз оиласига, шу билан бирга жамиятга фойда келтириши кераклиги хусусида кўпчиликка ўрнак бўла олса ажаб эмас!

👉 @Bekobodtumanihokimligi
#Биласизми

Томорқа ерида банд бўлган фуқароларнинг ишлаган йиллари меҳнат стажига киритилади.

Деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида
банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига БҲМнинг 1 баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади.
Хайрли тонг!!! Эрта турган инсоннинг ишини Аллоҳ ўнглайди иншаллоҳ!!! Кунингиз хайрли ўтсин!!!
#Бекобод_тумани
#Қарор_ва_ижро

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 ноябрьдаги ПҚ-4862-сонли "Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Бекобод туманидаги Бош вазир қабулҳонаси, Туман Савдо-саноат палатаси ва туман АТ "Халқ банки" Зафар филиали масъуллари томонидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турувчи ва ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган 28 нафар хотин-қизларга 33 млн сўмлик кредит сертификатлари топширилди.

❇️ Қувонарлиси, ҳозирда мазкур опа-сингилларимиз тадбиркорлик бўйича 48 соатлик ўқув курсини тугаллаб, белгиланган миқдорда кредит маблағларини олиб ўз фаолиятларини йўлга қўядилар.

👉 @Bekobodtumanihokimligi
#Бекобод_тумани
#Спорт_янгиликлари
#Бугунги_кун_дастурида

⚡️ Бекобод тумани ҳокимлиги ҳамда туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда Тошкент вилояти "USMANOV KOMBAT SISTEMS" спорт федерециясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️ Шунингдек, унда Тошкент вилояти "USMANOV KOMBAT SISTEMS" спорт федерециясининг раҳбар ўринбосари лавозимига Х.Шербўтаев, бош котиб лавозимига А.Саидхаринов, бош тренер лавозимига А.шербўтаев тайинланди.

💠 Шу ўригда йиғилиш давомида барча тренерлар билан соҳани ривожлантиришга, жумладан, олдинда бўлиб ўтиши кўзда тутилаётган республика чемпионатларида тўлиқ таркибда иштирок этиш ва уларга жиддий тайёргарлик кўриш тўғрисида фикр алммашилди.
#сессиядан_иқтибос

Вилоят ҳокимининг уйида чироқ ўчди...

Тошкент вилояти ҳокими в.б. Даврон Ҳидоятов:
Хизмат уйига кўчиб кирганимга бир ҳафта бўлмай чироқ ўчди. Суриштирсам, қарздорлик бор экан. Мендан аввал бу уйда яшаганлар электр ҳақини тўламаган. Менга айтишдики, фармойиш билан ҳокимият ҳисобидан бу қарздорликни бартараф этиш мумкин...

Нега? Ҳокимият уй-жой билан таъминлаши мумкиндир, лекин коммунал хизматга тўловни у ҳоким бўладими, прокурор бўладими, шахсан ўзи амалга ошириши керак!

Нега амалдор ишлатган электр бюджетдан, халқ пулидан қопланиши керак? Мен бунақа фармойишларга қўл қўймайман!

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Пресс_тур

❇️ Бекобод туманида томорқачиликни ривожлантириш бўйича "Маллабой" маҳалласида маҳаллий журналист ва блогерлар иштирокида пресс тур ташкил қилинди.

🔰Пресс турда сектор раҳбарлари, ДСҚ бошқарма бошлиғи А.Қурбонов, туман ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари Ё.Мўминова, МФЙ раислари ва маҳаллий журналист ва блогерлар иштирок этдилар.

💠 Семинардан кўзланган асосий мақсад туманда томорқачилик маданиятини ривожлантириш ва илгари суришдан иборатдир.

🧏‍♂️ Батафсил видеолавҳада танишишингиз мумкин
#Бекобод_тумани
#Маънавият_сарчашмаси

🔖 Бекобод тумани Aхборот-кутубхона марказида китобхонлар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилди.

🔹 Сўровномада китобхонларнинг талаб ва истаклари, қизиқишлари ҳамда китобхонлик даражаси ўрганилди ва тахлил қилинди.

✔️ Шу ўринда айтиб ўтиш ўринлики, мазкур ижтимоий сўровномада нафақат ёшлар, балки туман корхона-ташкилот ходимлари ҳам фаол қатнашдилар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Президент:
Жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.


Паст даромадли, уйга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.

Батафсил

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEpbmrTBoa6A97lZhw
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 ёшли бола ўзи ясаган роботни "Андижон полка"сига рақсга туширди

🤖Ўрта чирчиқлик 9 ёшли Дамир Уздебаев Россия Федерациясида онлайн тарзда ўтказилган робототехника мусобақасида ўзи ясаган роботни "Андижон полка"сига рақсга туширди.

🎉"Танец роботов" номинациясида ғолиб бўлди.

Дамирга тез орада Россия Федерациясидан ғолиблик сертификати ва совғалар келиши кутилмоқда.

🎞Видеолавҳада робот рақсини кўришингиз мумкин.

#робототехника
#Ўрта_Чирчиқ

👉Каналга уланиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Огоҳ бўлинг
ҚЎЗИҚОРИН МАВСУМИ ЯҚИН
Юртимизда изғирин қиш кунлари ҳам якунига етиб, яшариш ва янгиланиш фасли – баҳор ҳам остона хатлаб кириб келди. Айни баҳор ойларининг ёғингарчилик кунларида қир-адир ва дарахтзорларда қўзиқоринлар чиқади. Лекин ҳар қандай қўзиқоринни билиб-билмай тановул қилиш кўнгилсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин.
Истеъмол қилиш мумкин бўлган ва заҳарли қўзиқоринларни бир-биридан ажратиш мураккаб. Кўп ҳолларда улар бир-бирига ўхшайди. Оқ қўзиқорин, қизил қўзиқорин, шампиньон ва опёнок турлари истеъмолга яроқли қўзиқоринлардир. Заҳарли (қизил мухамор, кулранг мухамор, сатанин, сариқ сохта қўзиқорин)ларни истеъмол қилганда, тузланган ёки мариновка қилинган қўзиқоринларни рухланган идишларда сақлаганда заҳарланиш рўй беради.
Истеъмолга яроқли қўзиқоринлар маъданли моддалар, оқсил ҳамда “С” ва “В” гуруҳларига мансуб витаминларга жуда бойдир. Қўзиқорин қондаги холестерин миқдорини пасайтиради. Шунингдек, қандли диабет билан оғриган кишиларга фойдали. Қўзиқоринлар хом сабзавотлар (бодринг, карам, помидор) билан келиша олмайди, бундай аралашма ошқозон бузилиши ва дам бўлишга олиб келади. Шу боис уни фақатгина пишган сабзавотлар билан бирга истеъмол қилган маъқул. Истеъмолга яроқли – “сморчок” ва “строчок” қўзиқоринларидан нотўғри таом тайёрланганда ҳам киши заҳарланиб қолиши мумкин. Чунки улар таркибида заҳарли гельвелат кислота бўлиб, у сувда яхши эрийди, шунинг учун бундай турдаги қўзиқоринларни истеъмол қилишдан олдин қайнатиб, сувини тўкиб ташлаш лозим. Автомагистрал йўл ёқалари, заҳарли оғулар ҳамда кимёвий моддалар сақланадиган омборхоналарнинг теварак-атрофларида ўсадиган қўзиқоринлардан ҳам заҳарланиш ҳолатлари кузатилади. Чунки машиналардан чиқадиган ис газлар ва заҳарли моддаларни қўзиқоринлар ўзига сингдириб олади, демак бундай ҳолатларда истеъмолга яроқли бўлган қўзиқоринлардан ҳам одам заҳарланади. Қўзиқориндан заҳарланганда касаллик белгилари истеъмол қилинган қўзиқориннинг турига қараб, турлича намоён бўлади. Масалан, қизил мухамор таркибида мускаридин ва мускарин алкалоидлари мавжуд. Қизил мухамордан заҳарланганда касаллик белгилари 1-2 соат ўтгач намоён бўлади. Асаб тизими фаолиятида ўзгаришлар, сўлак оқиши, кўп терлаш, кўздан ёш оқиши мумкин, томир уриши секинлашади ва сустлашади, беморларда алаҳсираш, титраш, шунингдек, кўз қорачиғининг кенгайиши ёки торайиши кузатилади.
Беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатилса, одатда 1-2 кундан кейин соғайиб кетади. Ўз вақтида даво чоралари кўрилмаган вақтларда беморнинг аҳволи оғирлашиб, фожиали якун топиши ҳам мумкин. Бундай нохуш ҳолатларни кузатилмаслиги учун ҳар бир шахс заҳарли ва заҳарсиз қўзиқоринларни ажрата олиши, ҳаттоки истеъмол қилиш мумкин бўлган қўзиқоринларни эса белгиланган меъёр ва қоидаларга мос равишда сақланиши ва тайёрланишига диққат қилиши лозим.
Бозорлар ва савдо дўконларидан қўзиқорин харид қилмоқчи бўлсангиз, санитария-гигиена қоидаларига мос шароитларда тайёрланганлиги ҳақидаги хулосаларни талаб қилинг. Қўзиқоринларни турғун савдо шохобчаларидан, белгиланган жойлардан тегишли сифатини кафолотловчи ҳужжатлари бор бўлган тақдирда харид қилинг.
Ҳар бир инсон ўз соғлиғи учун ўзи масъул эканлигини ёдда тутинг.
Мамарахим ЭРМАНОВ, Жиззах вилояти Санитария-эпидемиологик
осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси
бўлим мудири

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг расмий саҳифалари🔽

👉@sanepidxizmat

www.sanepid.uz