Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.72K subscribers
25.3K photos
2.86K videos
127 files
7.88K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
O‘zbekiston nufuzli IDUAI forumiga taklif etilgan ikki mamlakatdan biri bo‘ldi
https://uzbektourism.uz/uz/newnews/view?id=1382

Ўзбекистон нуфузли IDUAI форумига таклиф этилган икки мамлакатдан бири бўлди
https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1382

Узбекистан стал одним из двух стран, приглашенной на авторитетный форум IDUAI
https://uzbektourism.uz/ru/newnews/view?id=1382
«Ҳамкорликка тайёрмиз», — Бош вазир Абдулла Арипов Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Тожикистон Республикасида бўлиб турибди. Ҳар икки давлат делегацияси ўртасида бўлиб ўтган учрашув давомида Абдулла Арипов иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар борасида гапирди.

— Биздаги статистикага кўра сўнгги уч йилда ҳар икки давлат ўртасидаги савдо алоқалари икки ярим баробарга ошди. Ўзбекистоннинг Тожикистонга экспорти 2,1 баробарга ошган бўлса, Тожикистон экспорти қарийб 5 баробар ортди. Бундан келиб чиқадики, бизнинг муносабатларимиз фақат бир томонлама манфаатли ҳамкорлик эмас, балки ҳар икки томонга наф келтиради.

Жорий йилда пандемия туфайли Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ўртасида ўзаро товар айирбошлаш пасайди, аммо фақат Тожикистон билан ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ошиб, 317 миллион долларни ташкил этди.

Яқин йилларда олдимизга қўйилган вазифа — ўзаро товар айланмасини 1 миллиард АҚШ долларига етказиш имкониятига эгамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, жорий йилда сув танқис бўлишига қарамасдан, қўшимча сув етказиб берганингиз учун Тожикистон томонига алоҳида миннатдорлик билдирамиз.

Мамлакатларимиз ўртасида турли соҳаларда хусусан, илмий марказлар ўртасида тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан, навбатдаги ишчи гуруҳ йиғилишини Тошкентда ўтказишни таклиф қиламиз.

Пандемия вақтида бир биримизни қўллаб-қувватлаганимиз ҳамкорликнинг қай даражада мустаҳкам эканини билдиради. Ўзбекистон бу ҳамкорликни давом эттиришга тайёр, — Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

@aoka_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин!

📝 Устозлик, мураббийлик—инсондан фидокорлик талаб қиладиган машаққатли ва масъулиятли, шу билан бирга ўта шарафли касбдир.
🧑‍🏫 Инсон қайси сохада таълим олмасин, қайси сохада меҳнат қилмасин устозга, мураббийга эҳтиёж сезади.
Устозларнинг берган таълими ва маслахатлари шогирдларга бутун ҳаёти давомида олтин қанот бўлиб хизмат қилиши ҳам айни ҳақиқатдир.
💐 Мана шундек шогирдпарвар, фидойи устозларимизни туман ҳокимлиги, ўз ўрнида, барча шогирдлар номидан самимий муборакбод этамиз!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин!
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Бугундан суғуртасиз ҳайдовчилар машинаси жарима майдонига қўйилмайди

❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартиш киритилди.

Унга кўра, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлиги, шунингдек, суғурта полисининг ҳайдовчи ёнида бўлмаслиги транспорт воситаларини ушлаб туришга асос бўлмайди.

🔹Бошқача айтганда, ҳайдовчининг ёнида суғурта полиси бўлмаса ёки суғурта полиси умуман расмийлаштирилмаган бўлса, фақат жарима солинади, лекин машина жарима майдончасига олиб кетилмайди.


👉 @issiqqina_xabarlar 👈
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кеча, 29 сентябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Тожикистонга борди. Душанбе шаҳрида Абдулла Арипов Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ҳамда Бош вазир Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Учрашувларда асосан ўзаро савдо айланмасини янада ривожлантириш масаласи кўриб чиқилган ва музокаралар якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланган.


👉 @issiqqina_xabarlar 👈
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган
"БЕКОБОД ХОКИМИЯТИ-ЎЗБОШИМЧАЛИГИ"
номли видео-мурожаат
юзасидан Бекобод тумани
ҳокимлиги Ахборот хизматининг
Расмий Муносабати

Ҳозирги вақтда Бекобод тумани “Бобур” Ф/У “Тақачи” МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчилар, “Тақачи” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик ҳаритасининг 259 – контуридаги жами 54 гектар ер майдонларини ноқонуний равишда Бекобод шахар ва туман фуқоролари томонидан эгаллаб олиниб, ўзбошимчалик билан турар жой бино-иншоатлари қуриб олган ва ҳеч қандай қонуний ҳужжатга эга бўлмасдан туриб ушбу жойда яшаб келаётган фуқароларнинг видео мурожаати кўриб чиқилди ва Бекобод тумани
ҳокимлиги Ахборот хизмати шуларни аниқлади:
Бекобод тумани Хос-Бобур фермерлар уюшмаси қишлоқ хўжалик ҳаритаси “ЕрГеоКадастр” Давлат қўмитаси ДИЛИ “ЎзДавЕрЛойиҳа” “ГеоИнформКадастр” ДУК томонидан 2008 йилда тасдиқланган, “ЎЗДАВЕРЛОЙИҲА” институти Жиззах бўлинмаси томонидан 2012 йил ўтказилган йўқламага асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориладиган ер майдони ҳисобида турган “Тақачи” МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалик ҳаритасининг 259-контуридаги ер майдонида ўзбошимчалик билан фуқаролар томонидан қурилган пойдевор бино-иншоотлари қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган суғориладиган ер майдони ҳисобида турганлиги, ҳозирги кунда “Тақачи” МФЙ ҳудудидаги харитасининг 259-контуридаги ер майдони туман ҳокимининг 29.01.2019 йилдаги 558-сонли қарорига асосан ғаллачилик ва сабзавотчилик йўналишида “Юксак Дехқон Агро Бизнес” Фермер хўжалиги фойдаланувида бўлган ер майдони эканлиги, ҳозирги кунда ушбу ер майдони туман ҳокимлиги томонидан захирага олинганлигини ва ушбу ер майдонини ноқонуний равишда эгаллаб олган фуқароларнинг уй-жойлари бузилиб, уларни чиқазиб юбориш тўғрисида Бекобод тумани Суди томонидан қарор чиқарилганлиги маълум қилади.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.

Каналга уланиш: 👇
@Issiqqina_xabarlar
@Бекобод_тумани

@Қутлов

1- октябр -"Устоз ва мураббийлар" куни муносабати билан туман ҳокимлиги биносида тадбир ташкил қилинди.
💐 Тадбир сўнгида намунали мактабларнинг устоз ва мураббийлари ҳокимлик томонидан эсдалик совғалар ва фахрий ёрлиғлар билан тақдирланди.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: "Ўзбекистон очиқ хозир, энди аввалгидай ёпиб қўйишни иложи йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди, интернет ёпилмайди. ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар чидай олмаяпти, ОАВ саволларига, ОАВ мухитини яратишга, адолат овозини эшитишни ҳохламаяпти. Лекин мажбур бўлади ёки хайирлашамиз".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг: 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
#Бекобод_тумани

"Бизнесга бир қадам"

🏨Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ва Бош вазир қабулхонаси билан биргаликда "Бизнесга бир қадам" мавзусида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ёшлар учун ўқув семинари ташкил этилди. Семинарда кредит олиш, ер ажратиш, қурилиш ишларини олиб бориш ва солиқ имтиёзлари тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.