Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
27K photos
3.11K videos
129 files
8.6K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Миннаддорчилик

🏢 Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов маҳалла раислари билан ўтказган селлекторида маҳалла раисларининг мурожаатлари ва фаолиятлари хусусида ўз фикрларини малълум қилиб, тушунтириш бергани ва Бекобод тумани “Илғор” МФЙ раиси Учқун Шомирзаев томонидан йўлланган мурожаатдан сўнг, Бекобод туманида, жорий йилнинг июль-августь ойларида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг кўмаги билан Вилоят Автойўл бошқармаси томонидан "Бўстон" кўчаси билан "Ўрикзор" кўчасини боғловчи 4 К-783 йўлининг умумий: 800 м, шундан 500 м. қисми капитал, 300 м. қисми жорий таъмирланди.
Биламизки, асфалтланмаган ёки таъмир талаб, носоз йўллар йилнинг ҳар фаслида туман аҳолисига турли ноқулайликлар туғдиради.
Мазкур кўчага асфалт ётқизилиши, нафақат кўчанинг кўркига кўрк қўшиб, балки, фукароларимизнинг қулай шароитларга эга бўлган мухитда фаровон ҳаёт кечиришлари йўлида муҳим аҳамият касб етаяпти.
Айни дамда, xалқимиз номидан Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовга ўз ташаккуримизни билдирамиз!
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Автомобиллар нархлари 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача туширилади.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари бузилиши бўйича қўзғатилган ишнинг давоми кўриб чиқилди.

Қўмитанинг махсус комиссияси томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобил нархларини ассоссиз оширганини тасдиқлади. Унга кўра автомобиллар нархлари 3 млн. сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширилгани аниқланди.

Шунга кўра комиссия "UZAUTOMOTORS” АЖга бугундан бошлаб нархларни асоссиз оширилган қисмини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берди. Шунингдек, март ойидан буён, яъни янги асоссиз оширилган нархларда автомобилларни сотиб олган мижозлар билан қайта ҳисоб китоб қилиш топшириғи берилди.

PS: Комиссия қарори мажбурий кучга эга. Лекин компания комиссия қароридан норози бўлса, судга бериши ва жараён ҳали давом этиши ҳам мумкин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг: 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
#Бекобод

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Батафсил
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
CЎНГГИ ЎН КУН ИЧИДА ЮРТИМИЗДА “COVID-19”ДАН СОҒАЙИШ КЎРСАТКИЧИ 72 ФОИЗДАН 88 ФОИЗГА ЕТДИ

🔺Шу йилнинг 19 август куни мамлакатимизда 594 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 537 нафари тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, қолган 57 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун мамлакатимизнинг 11 та ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 721 нафари соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 37 112 нафар бемордан 32 944 нафари соғайиб чиқди. Шундай қилиб сўнгги 10 кун ичида юртимизда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 72 фоиздан 88 фоизга етди.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 920 нафар бемордан 330 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг: 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
ЁМҒИР япроқнинг, ҚУЁШ тупроқнинг дуосидир...

Бизнинг дуоимиз эса
ЯХШИЛАРнинг доим масрур бўлмоғидир...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Бутун мусулмон олами янги кун, янги ой, янги йилни - 1442 ҳижрий йилнинг дебочаси Муҳаррам ойининг илк кунини қарши олди.
АЛЛОҲ ТАОЛО ушбу кунни, МУҲАРРАМ ойини ва янги ҲИЖРИЙ ЙИЛни барчамизга муборак қилсин, хайротларга буркасин, имон саломатлиги, ният ва амаллар софлигини ато қилсин, юксак ажру мукофотлар соҳиби айласин!

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Яратган Ўзининг фазлу карами ила бу йилимизни файзу баракотли, барчамиз учун хайр манфаатли қилсин!!!
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
❗️Коррупция жиноятлари ҳақида хабар қилганларга бир марталик пул мукофоти берилади

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишда бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Ҳужжат Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантириш кўзда тутилмоқда:

Биринчидан
, коррупцияга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида берилган хабар учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари;

Иккинчидан, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ беш баравар;
унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ етти баравар;
оғир жиноят учун ‒ ўн баравар;
ўта оғир жиноят учун ‒ ўн беш баравар;

Учинчидан
, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлса, базавий ҳисоблашнинг қуйидаги миқдорида:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят учун ‒ ўн баравар;
унча оғир бўлмаган жиноят учун ‒ ўн беш баравар;
оғир жиноят учун ‒ йигирма баравар;
ўта оғир жиноят учун ‒ йигирма беш баравар;

Тўртинчидан
, пора суммаси ёки етказилган зарар ёхуд ўзлаштирилаётган (ўзлаштирилган) мулкнинг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан кўп бўлса, қуйидаги фоиз ҳисобида ҳисобланади:

анча миқдор (БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача) учун ‒ ўн беш фоизи;
кўп ёки жуда кўп миқдор (БҲМнинг 300—500 бараваригача ҳамда 500 баравар ва ундан кўп) учун ‒ ўн фоизи.

Ҳужжат ташаббускорларининг айтишича, Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ҳар йили қўшимча ўрта ҳисобда 300-500 млн сўм маблағлар талаб этилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг: 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида брифинг.

Савол. Ҳозирда Вирусология институтида коронавирус касаллигидан даволанмоқдаман. Даволовчи шифокор бу ердан чиқганимдан сўнг поликлиника назоратига ўтишимни айтди. Мен қанча муддат поликлиника назоратида бўламан?
© UzReport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг.

Жорий йил 18 август куни дарё.уз сайтида эълон қилинган "Чиноздаги пахта кластери дала майдонларида меҳнат қилган Фарғоналик бир неча аёлларнинг ойлик иш ҳақлари берилмаяпти" деган хабарга вазирлик муносабати.
© UzReport
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Тошкент вилояти Бекобод туманида аҳоли бандлигини таъминлаш
#uzbekiston24
Бугунги видеоселектор бошида давлатимиз раҳбари пандемия билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди.
Вазият ижобий томонга ўзгараётгани, лекин шифокорлар тавсияларига, қатъий эҳтиёт чораларига риоя қилинмаса, давлат карантин чекловларини қайтадан татбиқ қилишга мажбур бўлиши қайд этилди.
Пандемия шароитида Мустақиллик байрамини кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания глава государства затронул положение дел с пандемией.
Отмечено, что ситуация начинает меняться в положительную сторону, однако в случае несоблюдения рекомендаций врачей, мер предосторожности, государство будет вынуждено вновь ввести ограничительные требования.
Рассмотрены вопросы празднования Дня независимости исходя из реалий пандемии, главным образом в семейном кругу.

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Карантин нормаларига эътибор қилиб, ишимизни давом эттиришимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Необходимо продолжать работу, не ослабляя внимания нормам карантина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Янги тизим асосида иқтисодий фаолликни ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Икки ойда корхоналар фаолиятини тўлиқ қувватга олиб чиқиш вазифаси қўйилди. Ҳудудларда фойдаланилмаган захиралар кўплиги, уларни оқилона ишга солиш зарурлиги таъкидланди.
Ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар билан янги тартибда манзилли ишлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам повышения экономической активности на основе совершенно новой системы.
Отмечена необходимость выведения предприятий на полную мощность в течение двух месяцев. Указано на наличие в регионах больших резервов, которые следует грамотно задействовать.
Особое внимание уделено вопросам адресной работы с безработными молодежью и женщинами на основе новых подходов.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #zaxiralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter