Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.79K subscribers
25.5K photos
2.88K videos
127 files
7.96K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрида таҳсил олаётган 200 га яқин ўзбекистонлик талаба чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида талабалар санитария қоидаларига кўра текширувдан ўтди. Уларнинг юклари ҳам тегишли тартибда дезинфекция қилинди.

Томск шаҳри Сибир федерал округида таҳсил олаётган бу талабалар соғлиғини сақлаш мақсадида ўрнатилган тартибда карантинга олинади. Сўнгра оиласи бағрига қайтади.

Улар Томск шаҳрида қандай яшади? Ватанга қайтиш жараёни қандай кечди? Тез орада ёшларимизнинг шу ва бошқа ҳодисалар тафсилотларини ЎзАда ўқишингиз мумкин.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари
Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 9 521 нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 554 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 101 нафари оғир, 32 нафари эса ўта оғир аҳволда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-629-сон, 21.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

📝 Қонун билан қатор қонунлар ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Хусусан, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекс 197⁵ - модда билан тўлдирилди.

❗️Унга кўра, таълим муассасалари педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланди.

🔰 Бундай ҳуқуқбузарлик учун:

🔸 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМнинг) 5 бараваридан 7 бараваригача (1 млн 115 минг сўмдан 1 млн 561 минг сўмгача);

🔸 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорида (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача) жарима қўлланилади.

🔰 Шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса:

🔻 фуқароларга БҲМнинг 7 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 561 минг сўмдан 2 млн 230 минг сўмгача);

🔻 мансабдор шахсларга эса БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорида (2 млн 230 минг сўмдан 3 млн 345 минг сўмгача) жарима қўлланиши мумкин.

☑️ Ушбу ҳуқуқбузарлик содир этилганда таълим муассасасининг педагог ходими маъмурий баённома тузмасдан ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бошқа зарур бўлган маълумотларни кўрсатган ҳолда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

📝 “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги (МЖтК) кодекснинг 17¹-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди.

📌 Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

💰 Шунингдек, МЖтКнинг 128⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, юқоридаги транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

☑️ Бундан ташқари, МЖтКнинг 47-моддасига киритилган ўзгартиришлар билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди.

▫️
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.

Савол-1. Имтиҳонлар карантин чоралари бекор бўлгач бошланади деб айтиб ўтилди. Буни карантин чоралари юмшатилгач деб тушуниш керакми? Чунки карантин бекор қилинмаслиги эҳтимоли катта.

Савол-2. Паспорт маълумотлари нотўғри эканлиги, паспорт маълумотлари кўринмаганли сабабли ёки карантин туфайли паспортини ўз вақтида ололмай ҳужжат топширолмаган абитуриентлар мавжуд. Бу бўйича қандай чора кўрилади?
© UzReport

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Олмалиқда вирусология лабораторияси очилмоқда

❗️Лабораторияни бунёд этиш жорий йилнинг 15 июлидан бошланган. Айни пайтда қурилиш ишлари уч сменада ташкил этилган.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Кучли таъсир этувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланди

📋 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексининг сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари айланиши билан боғлик ноқонуний ҳаракатлар учун жавобгарлик кўрсатилган моддаларига тегишли қўшимчалар киритилди.

🚪Хусусан, Жиноят кодексининг 186³-моддасига киритилган қўшимчага кўра, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланиб, ушбу ҳаракатни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик учун айбдор 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

▫️ Мазкур ўзгартиришлар Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хавфсизлик чоралари
Кеча 2020 - йил 21 - июл санасида аҳоли орасида касаллик тарқалиш эҳтимолини пасайтириш ва фуқароларнинг соғлиғини асраш мақсадида Бекобод тумани ҳокимлиги ҳамда СЕОМ, Миллий гвардия, Фавқулотда вазиятлар вазирлиги туман бўлимлари томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, юқорида номи келтирилган ташкилотлар иштирокида туман марказида жойлашган: "Истиқлол", "Бўстон"; Далварзин ҳудудида жойлашган: "Янгибозор", "Бобур Мирзо", "Олтин водий", "Зиёлий" маҳаллаларининг марказий кўчаларида дезинфекция ишлари олиб борилди.

Ҳозирги синовли вазиятда нафақат мутасадди ташкилотлар, балки барча фуқароларимизни хушёрликка чорлаб қоламиз. Аввало, ўз соғлиғимиз ҳимояси ўз-ўзимизга боғлиқ. Шундай экан, ўзингизни асранг, яқинларингизни эҳтийт қилинг!
Соғлик-саломатлик тилаб,
Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Соғлик саломатлик тилаб, Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️⚡️Вазирлар Маҳкамаси қарори

❗️Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида

Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишига қарши курашишда мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар тақчиллигининг олдини олиш, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик), “Ўзстандарт” агентлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 1 октябрга қадар бўлган муддатда:

📌 мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхатдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, пульс оксиметрлари ҳамда цинк, магний, селен ёки витамин “Д” моддаларини сақловчи биологик фаол қўшимчалар импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш;

📌 мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ рўйхатдаги дори воситалари импорт қилинганда ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганда уларни давлат рўйхатидан ўтказмасдан ҳамда 5 кунлик муддатда сертификатлаштириш (фақат айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда) асосида божхона расмийлаштирувини амалга ошириш (импорт қилинганда) ва реализация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

📌 Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Агентликнинг қўшма хулосаси асосида мазкур қарорга иловадаги рўйхатга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

#ниқобтақинг
#масофасақланг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
2. Белгилансинки, ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган тартиб асосида тиббий буюм, тиббий техникалар, шу жумладан кислород концентраторлар, биологик фаол қўшимчалар ва дори воситалари импорти билан шуғулланувчи ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар:

❗️маҳсулот сифати ва хавфсизлиги учун жавобгар ҳисобланади
ҳамда ўзлари томонидан реализация қилинган маҳсулот ҳақидаги маълумотларни маҳсулот реализация қилинган кундан бошлаб 5 кун ичида Агентликка тақдим этишлари шарт;

📑 дори воситаларини айрим кимёвий таҳлилларни ўтказган ҳолда сертификатлаштириш учун дори воситасининг қадоғида ҳалқаро патентланмаган номини ўзбек ёки рус ёҳуд инглиз тилида кўрсатилишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқарувчи корхонанинг синов баённомасини ва синов усуллари кўрсатилган ҳужжатни тақдим этишлари шарт.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚫 3. Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқилиши (реэкспорт божхона режими бундан мустасно) 2020 йил 1 октябрга қадар вақтинчалик тўхтатилсин.

Бунда, айрим дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни экспорт қилишга рухсат Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Агентликнинг қўшма хулосаси асосида рухсат берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📂 4. Агентлик ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги коронавирус пандемияси ҳамда санитария-эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг экспорт қилинишига бўлган чекловнинг муддатидан олдин бекор қилиш бўйича, зарур ҳолларда, асослантирилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари республика ҳудудидан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

#ниқобтақинг
#масофасақланг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:

📢 Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари билан биргаликда халқаро юк ташувчилар ва экспедиторлик ташкилотларига мазкур қарор талаблари, мазмун ва моҳиятини тушунтирилиши ва етказилишини таъминласин;

✈️ мазкур қарор ижроси доирасида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш юзасидан авиарейсларни ташкил этиш таклифини билдирган ташаббускорларга амалий ёрдам кўрсатиш чораларини кўрсин.

〰️〰️〰️〰️〰️

📺 7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мазкур қарор мазмун ва моҳиятини тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли эътиборига етказилишини таъминласин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири
А. Арипов

#ниқобтақинг
#масофасақланг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР РЎЙХАТИ

#ниқобтақинг
#масофасақланг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР РЎЙХАТИ

#ниқобтақинг
#масофасақланг

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия Ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров иштирокида брифинг

Тошкент вилояти ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш борасидаги амалий чора-тадбирлар тўғрисида маълумот
© UzReport

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси тасарруфидаги Чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бугунги кунда

🚣‍♀️Байдарка ва каноэда эшкак эшиш
🥊Бокс
🚴‍♀️Велоспорт
🤼Дзюдо
🏃Енгил атлетика
🏋️Оғир атлетика
🤼‍♀️Эркин кураш
🤼‍♂️Юнон-рум кураши
🏊‍♀️Сув спорти турлари
🥋Таэквондо ВТФ
⚽️Футбол
⚔️Қиличбозлик
🏹Ўқ отиш спорти
🥋Каратэ ВКФ
🤼‍♂️Кураш
🤼Белбоғли кураш
спорт турлари фаолият олиб бормоқда

Ушбу спорт турларида 600 нафар спортчи ўқувчилар шуғулланиб, уларга 80 нафар малакали тренер ўқитувчилар спорт сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Brifing | Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi brifingi
#COVID19 #mahalla

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Obuna bo'ling 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 22 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 324 (+153) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 93 нафари Карантин марказидаги
фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар
Андижон вилоятида 112 нафар ҳамда Наманган вилоятида 33 нафар, жами 145 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 9 666 (+145) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (52 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8 561 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q