Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.74K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Бугун Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси яқинида жойлашган Ислом Каримов хиёбонига ҳам ташриф буюрди.
Нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улуғ шахс хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни ушбу ҳиёбонда ҳайкал ўрнатилган эди.
Президентимиз мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Сегодня Шавкат Мирзиёев также посетил сквер имени Ислама Каримова в городе Москве, который расположен неподалеку от посольства нашей страны.
Здесь 18 октября 2018 года был установлен памятник в честь выдающейся личности, снискавшей огромное уважение и авторитет не только в Узбекистане, но и в мировом сообществе.
Глава государства возложил цветы к подножию памятника и отдал дань уважения памяти Первого Президента Узбекистана Ислама Каримова.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳиёбонига ташрифи чоғида бу ерга йиғилган ватандошларимизни қутлади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в ходе посещения сквера Ислама Каримова поприветствовал собравшихся здесь соотечественников.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Россия Федерациясига амалий ташриф дастурида кўзда тутилган тадбирлар якунланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.

Мероприятия, предусмотренные программой рабочего визита в Российскую Федерацию, завершены.
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Шохрух ГИЯСОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби:

— Яқинда Андижон шаҳрида, ундан аввал Чироқчи туманида ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган жиноят — кечириб бўлмас ҳолат, тизим шаънига тушган катта доғ. Бундан кейин ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бу доғлар камчилигимиз ҳақида эслатиб туради.

Лекин таъкидламоқчиманки, агар ички ишлар бўлимига олиб келинган шахсга нисбатан жароҳат етказилганлиги аниқланса, бу фавқулотда ҳодиса сифатида баҳоланади. Кечиктирмасдан тезкор гуруҳ тузилиб, воқеанинг барча тафсилотлари ўрганилади. Айримлар “яхшиямки, бу ижтимоий тармоқларда тарқалди, бўлмаса иш ёпди-ёпди бўлиб кетарди, ҳеч қандай чора кўрилмас эди” дейишмоқда. Бу нотўғри. Ўз сафимизни тозалаш, биринчи навбатда, бизнинг ўзимизга керак.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Бош прокуратурада терговдаги ғайриинсоний ва қадр-қимматни камситувчи ҳолатлар танқидий муҳокама қилинди

⚠️ Онлайн тарзида ўтказилган Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ва бошқарма бошлиқлари, вилоят ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ҳамда Департамент ва Бюронинг соҳа бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

🔷 Йиғилишда, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ўтказишда, жиноятларни ҳисобга қўйишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чоралар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташрифини якунлаб, Москвадан Тошкентга қайтиб келди.
Ташриф доирасида давлатимиз раҳбари Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказди ҳамда фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев завершил свой рабочий визит в Россию и вернулся из Москвы в Ташкент.
В рамках визита глава государства провел переговоры с Президентом России Владимиром Путиным и принял участие в торжественных мероприятиях в честь 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#фавқулодда_вазият

Тилсиз ёвнинг олди олинди

🔥Халқимиз бежиз оловни тилсиз ёв деб атамайди. Боиси у бирданига барча нарсани хонавайрон қилади. Бугун Тошкент тумани “Қизғалдоқ” маҳалласи ҳудудидаги Зукко кўчаси 78-уйда жойлашган “Ҳунарманд” оилавий тадбиркорнинг болалар мебель маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Олов цехга қўшни бўлган Зукко кўчаси 113-, 115-уйларга ҳам ўтган.

👷Содир бўлган ёнғин ҳақидаги хабар 24 июнь куни соат 00:56да Тошкент тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 38-касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига келиб тушган. Соат 00:59да ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракати билан цехнинг 600 метр квадрат майдони, 113-уйнинг 300 метр квадрат майдони ва 115-уйнинг эса 300 метр квадрат майдони сақлаб қолинди. Ёнғин соат 01:25да ўраб олиниб, соат 02:20да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

❗️Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси барчадан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўрайди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
🔺Бугун мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Аввал хабар қилганимиздек, бугун 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наволар қандай?

Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон ҳудудидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 23 июнь куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини маълум қилди.

Батафсил: https://sof.uz/8bb

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Органик маҳсулотлар бозорида савдо айланмаси 212 млрд АҚШ долларини ташкил этиши прогноз қилинмоқда

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева иштирокида ўтказилган брифинг видеоси
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 25 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6990 (+89) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 40 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 38 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 28 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 2 нафар Жиззах вилоятида, 1 нафар Андижон вилоятида аҳоли орасида, қолган 1 нафар Сурхондарё вилоятида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4685 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2286 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 5 нафари ўта оғир аҳволда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔸Субсидия асосидаги ипотека кредитлари: кимларга ва қандай тартибда тақдим этилади?

#видео #кредит

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Биласизми

1 июлдан нималар ўзгаради?

👉 https://bit.ly/2CG4FEn

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Сирдарё вилояти «Сардоба» сув омборида юз берган техноген ҳодиса оқибатида талофат кўрган автомобиль йўллари бўйича маълумот.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️ПОЙТАХТИМИЗДА ШУ КУНГАЧА 2606 НАФАР БЕМОР СОҒАЙИБ, ЯНА 1806 НАФАР БЕМОР ДАВОЛАНМОҚДА

Бугун пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 20 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 39 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

❗️Тузалганларнинг 22 нафари эркак, 17 нафари аёл бўлиб, уларнинг энг ёши улуғи 68 ёшда, энг кичиги эса 4 ёшда.

❗️Айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида 4423 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилиб, эндиликда уларнинг 2606 нафари соғайди. Шу кунларда шифокорларимиз пойтахтимиздаги даволаш муассасаларидаги 1806 нафар бемор ҳаёти учун курашмоқдалар.

‼️Шу тариқа ҳозирги соатгача мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 4724 нафарни ташкил этмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Тошкент вилоятида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга 80 млрд.сўм ажратилади.

🔷Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги "Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида Тошкент вилоятига 80 млрд. сўм ажратилиши белгиланди.

🔷Ушбу кредит линияси олти ойлик имтиёзли давр билан Марказий банк асосий ставкаси даражасида 3 йил муддатга берилади. Мазкур кредит линияси маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилиши режалаштирилмоқда.

🔷Тадбиркорлик субъектларига мазкур йўналишда лойиҳаларни шакллантириш, бизнес-режа ишлаб чиқишга кўмаклашиш ва кредит маблағларини мақсадли ишлатилиши бўйича тушунча бериш мақсадида Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси ҳамда тижорат банклари ходимларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилиб, тегишли ишлар амалга оширилмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍