Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.82K subscribers
26K photos
2.94K videos
127 files
8.16K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
#Қонун_лойиҳаси

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 23-24 июнь кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
​​"Мунозара клуби"нинг навбатдаги йиғилиши "Банк соҳасидаги ислоҳотлар ва банкларни трансформация қилиш" мавзусида бўлади.

Бу ҳақда, Бош вазир ўринбосари Ж.Қўқчоров бир неча дақиқалар аввал якунланган "Халқаро Молия Корпорацияси" (IFC)нинг Ипотека банкка 35 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида кредит линияси ажратиши тўғрисида шартнома имзолаш онлайн маросимида гапириб ўтди.

Шартнома имзолаш жараёни тўлиқ онлайн тарзда Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров, Молия вазири Т.Ишметов, Ипотека банк Бошқаруви Раиси Ш.Атабаев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафаев, Халқаро Молия корпорациясининг Европа, Марказий Осиё, Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси бўйича вице-президенти Жоржина Бейкер ҳамда мазкур жараёнга алоқадор бўлган бир қанча мансабдор ва ваколатли шахслар иштирокида амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, яқинда имзоланган Президент фармонида «Ипотека-банк» АТИБни Халқаро молия корпорациясининг кўмагида хусусийлаштириш ва трансформация қилиш белгиланган эди. Юқоридаги кредит линияси Ипотека банкни хусусийлаштирилишини қўллаб-қувватлаш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни кредитлаш ҳажмини ошириш мақсадида ажратилганлиги таъкидланди. Кредит линиясини Ипотека банкнинг трансформациялашуви шарти билан, кейинчалик банк акцияларини сотиб олишга йўналтириш ҳам кўзда тутилган.

Шартнома имзоланиш жараёни ва унга тааллуқли музокараларда BankersUz вакили ҳам иштирок этиб, жараённи бевосита онлайн кузатишга муваффақ бўлди.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Автобус салонида ижтимоий масофани сақламаслик жавобгарликка сабаб бўлади

❗️Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Транспорт вазирлигига автобус рейсларида тирбандликка йўл қўймаслик ҳамда бошқа санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш топширилди. 

👉 Батафсил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 22 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6461 (+60) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Тошкент вилоятида (шундан 5 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 1 нафари аҳоли орасида), 5 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1992 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️ Бу йилги Ҳаж мавсумида хорижлик зиёратчилар қабул қилинмайди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра ишлари вазирлиги, бу йилги Ҳаж мавсумини фақат Саудия Арабистони ичида бўлиб турган фуқаролардан иборат зиёратчилар учун чекланган миқдорда ташкил этиши ҳақида қарор қабул қилди.

👉 Батафсил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни_олдидан

Бугуннинг журналисти, мажозий маънода айтсак, қурол танламайдиган жангчи. Гоҳ интернет, матбуот, гоҳ телевидение орқали ҳақиқат тантанаси учун тинмай курашади.

Тошкент вилояти ҳам истеъдодли журналистлар кўп. Яқинлашиб келаётган касб байрамингиз муборак бўлсин, қадрли журналистлар!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️⚡️⚡️Бедарак йўқолган фарғоналик киракашнинг қотили 6 ой деганда қўлга олинди. У ҳайдовчини тош билан уриб, 14 марта пичоқлаб ўлдириб чакалакзорга ташлаб кетган эди


👉 Батафсил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Бекобод тумани ҳалк таьлими бўлимига қарашли 40-умумтаьлим мактабининг 7-синф ўқувчиси Мирзахмедова Севинч 1-июнь "Ҳалкаро болаларни химоя қилиш куни" куни муносабати билан Маьрифатли келажак танловининг энг яхши расм йўналишида вилоятда фаҳрли 1-ўринни қўлга киритиб сертификат ва эсталик совғаси билан тақдирланди. Ҳудди шу танловда энг яхши табрик йўналишида 51-умумтаьлим мактаби 10-синф ўқувчиси Султонова Кумушхон энг яхши табрик йўналишида фаҳрли 3-ўринни эгаллади. Шу муносабат билан туман ҳалк таьлими бўлими мудири А. Махмудов 40-умумтаьлим мактабига ташриф буюриб мактаб маьмурияти ва ғолиб ўқувчини муваффақият билан табриклади.
#olimpic_day

Bugun 23-iyun butun dunyoda
"Xalqaro olimpiya kuni" shu munosabat bilan barcha yurtdoshlarimizni ushbu bayram bilan chin qalbimizdan muborakbod etamiz! Bayram muborak bòlsin!

Bizning kanal👇👇👇
https://t.iss.one/MOQTVB
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 23 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 6500 (+39) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 11 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 4450 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (68 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2031 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 4 нафари ўта оғир аҳволда.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Andijonda 9 yoshli qizaloq o‘ldirib ketildi
Andijon viloyati Asaka tumanida 9 yoshli qizaloq o‘ldirib ketildi. Bu haqda Bosh prokuraturaga tayanib, “Xabar.uz” xabar berdi.

Ma’lumotlarga ko‘ra, 21-iyun kuni soat 18:00 atrofida Asaka tumanidagi mahallalarning birida voyaga yetmagan Q.I.ning (2011-yilda tug‘ilgan, qiz bola, maktab o‘quvchisi) jasadi yashash xonadonida topilgan. Marhumning ko‘krak-qorin sohasida kesuvchi-sanchuvchi jismlar orqali 16 ta tan jarohati yetkazilgani aytilmoqda.

Hodisa joyini ko‘zdan kechirish jarayonida murda yotgan xonada buyumlarning joylashish tartibi buzilganligi, javon (tryumo) tortmasida bo‘lgan 1,5 million so‘m pul yo‘qolganligi aniqlangan.

Mazkur holat yuzasidan shu kunyoq Jinoyat kodeksining 97-moddasi (Qasddan odam o‘ldirish) 2-qismi “v” bandi bilan jinoyat ishi qo‘zg‘atilib, tergov-tezkor guruhi tashkil etilgan. Jinoyatni fosh etish choralari ko‘rilmoqda.
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЭНДИЛИКДА ХОҲЛОВЧИЛАР “COVID-19”ГА ТАҲЛИЛНИ НОДАВЛАТ ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИДА ҲАМ ТОПШИРИШЛАРИ МУМКИН

Ҳозирги кунда шифохоналардаги беморлар, уй ва стационар карантинда тиббий кузатувда бўлган барча фуқаролар тиббий кўрсатмага мувофиқ, мунтазам лаборатор текширувлардан ўтказиб келинмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизда бошқа фуқаролар учун ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “Covid-19” инфекциясига бепул таҳлилдан ўтиш имконияти яратилган. Кечанинг ўзида 16 897 та, эпид мавсум давомида эса 1 055472 та тест синови бепул ўтказилди.

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш кўламини кенгайтириш ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек, қатор ташкилот ва фуқароларнинг бу ҳақдаги мурожаатларини эътиборга олиб, жорий йил 24 июндан бошлаб давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари ҳамда фуқаролар учун ушбу инфекцияга таҳлил топширишда ихтиёрий, пуллик асосда нодавлат тиббиёт ташкилотлари хизматларидан ҳам фойдаланиш имконияти яратилди.

Эндиликда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказлари билан тегишли тартибдаги шартномани имзолаган ҳамда лабораторияси талабга жавоб бериши тўғрисидаги хулосани олган барча нодавлат тиббиёт ташкилотлари коронавирус инфекциясини фақат полимер занжирли реакция (ПЗР) усулида текширишлари мумкин.

– Ўз лабораториясида коронавирус инфекциясини занжирли полимер реакция усулида, пуллик асосда текширишни ташкил этмоқчи бўлган нодавлат тиббиёт ташкилоти, аввало, бу борада белгиланган барча санитария-эпидемиология талабларига риоя қилиши лозим, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Лицензиялаш ва аккредитациялаш бошқармаси бошлиғи Фарҳод Раҳимқулов. – Текширувда қўлланиладиган тест-синама (диагностикум)лар ҳудудий санитария осойишталиги марказлари билан келишилади. Коронавирус инфекциясини лаборатор шароитида аниқлаш нархини нодавлат тиббиёт ташкилоти мустақил белгилайди.
Лаборатор таҳлил учун намуна (суртмалар) нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўзида, шу билан биргаликда, сўровга кўра, мурожаат қилувчининг ташкилотида, фуқароларнинг яшаш манзилида ҳамда махсус автотранспортларда олинишига рухсат берилди.

Шунингдек, нодавлат тиббиёт ташкилоти ҳудудий санитария осойишталиги марказларига кунлик умумий маълумотларни ҳамда коронавирус инфекциясига ижобий натижа берган суртмаларни етказиб беради.
Коронавирус инфекциясини полимер занжирли реакция усулида пуллик текширишларни ташкил этишни хоҳловчи нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларига шартнома тузиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ўз навбатида вазирлик “Covid-19” га таҳлилни ўтказиш бўйича шатнома имзолаган нодавлат тиббиёт ташкилотлари тўғрисида қўшимча маълумот беради.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Obuna bo‘ling 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.

❗️Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.

Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Дипломларни нострификацияси бўйича имтиҳонлар энди ҳудудларга бориб ўтказилади

Дастлаб Андижон вилояти

Жорий йилнинг 24-25 июнь кунлари Андижон давлат университетининг бош биносида (Андижон шаҳри, Университет кўчаси, 129-уй) соҳалар бўйича синов тестлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Қуйидаги йўналишларда синов тестлари ўтказиладиган санаси ва синов тестида иштирок этувчилар рўйхати келтирилган:

👉 Ҳуқуқшунослик

👉 Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот

👉 Иқтисодиёт

👉 Қишлоқ хўжалиги, муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш

👉 Педагогика фанлари

Тестда иштирок этувчилар рўйхатига вилоятнинг эпидемиологик жиҳатдан барқарор ҳудудларида истиқомат қилувчи талабгорлар киритилган.

Бошқа талабгорлар учун синовлар қачон ва қай тартибда ташкил этилиши бўйича қўшимча ахборот берилади. Синовлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️​​Коронавируснинг давоси йил охирида топилиши мумкин

❗️Яқинда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга доир янги хулосасини эълон қилди. Унда келтирилган маълумотлар 44 минг беморда ўтказилган ўрганишлар натижаларидир:

81% --- ҳар ўн кишидан саккиз нафарида аломатлар енгил кечади.

14% --- тахминан ҳар еттинчи беморда оғир аломатлар кузатилган.

5% --- ҳар йигирманчи киши жуда қаттиқ касал бўлади.

1% ёки 2% --- ҳар юз нафар бемордан бири оламдан ўтади.

Ўлим ҳоллари анча паст, лекин ўта ишончли. Чунки ҳозир даволанаётган минглаб одамлар ҳам вафот этиши мумкин.

Айни пайтда касалликни енгил ўтказган кўплаб одамлар шифокорга бормаган ва ҳисобга олинмагани эҳтимоли ҳам бор.
Таққослаш учун: йилига 1 миллиард одам оддий грипп юқтиради ва улардан 290 минг --- 300 минг нафари вафот этади.

Ҳозирча вирусни юқтирган одамни грипп бўлган бемор каби даволашмоқда.
Касални тирик тутиб туришга интилмоқдалар, нафас олишига ёрдам берилмоқда.

Инсоннинг ўз иммун тизими вирусга қарши курашмоқда. Айнан коронавирусга қарши вакцина ёки махсус дори йўқ. Аммо бу борада изланишлар давом этмоқда.
Жорий йил охирида янги вакцина яратилиб, инсонларда синаб кўрилади, деган умидлар бор.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔉 "Yoshlarga oid davlat siyosati to'g'risida"gi Qonunidan.

O'zbekiston Respublikasining 2016-yil 14-sentabrdagi "Yoshlarga oid davlat siyosati to'g'risida"gi O'RQ-406-son Qonuniga ko‘ra "yoshlar (yosh fuqarolar) — o'n to'rt yoshga to'lgan va o'ttiz yoshdan oshmagan shaхslar" etib ko'rsatilgan.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Obuna bo‘ling 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Аэропортларда хизмат кўрсатиш тарифларини шакллантириш қоидалари тасдиқланди

❗️Ўзбекистон Республикасининг аэропортлари ва ҳаво ҳудудида ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун йиғим, тарифларни шакллантириш ва ундириш қоидалари тасдиқланди.

👉 Батафсил

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍