Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.52K subscribers
27K photos
3.11K videos
129 files
8.6K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Бекобод туманида дезинфекция ишлари бўлиб ўтмоқда.
#Билиб_қўйган_яхши

Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)

📎Солиқ тўловчининг идентификация рақами қуйидаги ҳужжатларда мажбурий кўрсатилади:

▪️фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун лицензияларда;

▪️юридик ва (ёки) жисмоний шахслар томонидан тузиладиган хўжалик, фуқаролик-ҳуқуқий ва меҳнат шартномаларида;

▪️юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан битимлар тузилганлигини белгиловчи ёки тасдиқловчи ҳужжатларда, шу жумладан ҳисобварақ-фактураларда ва товар-кузатув ҳужжатларида;

▪️пул, ҳисоб-китоб ва тўлов ҳужжатларида;

▪️қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларда.

(Солиқ кодекси, 127-модда)
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

❗️Айни пайтда юртимизда 3444 (+87) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

👉 @issiqqina_xabarlar
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сардоба» сув омбори талофатидан жабрланган фуқароларга тегишли жами 2 224 та ҳужжат, жумладан 1 673 та — туғилганлик, 499 та — никоҳ тузилганлиги, 3 та — никоҳдан ажралганлик, 49 та — ўлим ҳақидаги гувоҳномалар тикланди ва ўз эгаларига топширилди (9 июнь кунига қадар).

〰️〰️〰️〰️

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова иштирокида бўлиб ўтган брифингнинг тўлиқ тафсилотлари билан видеолавҳа орқали танишишингиз мумкин.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

👉 @issiqqina_xabarlar
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Шу борадаги 8 та асосий йўналиш кўрсатиб ўтилди.
Бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш, ташқи қарз олишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилиши белгиланди.
Хусусий мулкчиликни ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ этиш зарурлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам обеспечения стабильности экономики. Определены 8 ключевых направлений действий.
Даны указания по оптимизации доходов и расходов бюджета, соблюдению установленного ограничения внешних заимствований.
Отмечено, что за селами с высоким уровнем бедности будут закреплены министерства и ведомства.
Подчеркнута необходимость реформирования судебно-правовой системы в части защиты частной собственности.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #barqarorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Юртимизда янги мадраса очилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди.

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси рўйхатга олинди. Шу билан диний идора тизимидаги ўрта махсус мадрасалар сони ўнтага етди.

Жорий йилда ушбу мадрасага ҳам талабалар қабул қилиниши режалаштирилмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
⚡️Камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идоралар бириктирилади

Бугун Шавкат Мирзиёев миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Давлатимиз раҳбари Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратиш, оилавий тадбиркорлик ва томорқачиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

🎓 Давлат гранти ҳисобига таҳсил олган талабалар 3 йил муддатга шундай ҳудудларга меҳнат фаолияти учун йўналтирилиши таклифи билдирилди.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналиши талабалари ўқишини Банк-молия академиясига кўчириши мумкин

“2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (365-сон, 08.06.2020 й.) қабул қилинди.

☑️ Қарор билан 2020–2025 йилларда Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

⚠️ Қарорга кўра, Академия Ўзбекистоннинг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

🔰 Академиянинг бакалавриат ва магистратурасида:

🔺 давлат гранти маблағлари ҳисобидан – фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;

🔺 Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлар таълим олади.

➡️ Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

📌 2021 йил 1 сентябрга қадар илмий мақолалар муаллифларининг ишларини молиялаштириш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади.

♻️ Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрга қадар Академия Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда бакалавриат дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
🔺2020 йил 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4520 (+38) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари Карантин муассасаларида, 13 нафари халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари эса аҳоли орасида қайд этилди. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.

❗️Айни пайтда юртимизда 3459 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоизи) соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 1043 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво муолажалари кўрсатилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

👉 @issiqqina_xabarlar
Forwarded from Yangi gaplar🗺️
⚡️Ўзбекистон олимлари коронавирусга қарши дори ихтиро қилди

Батафсил: 👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIruGZ0Lhpfbk2Q
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
⚡️Ўзбекистон олимлари коронавирусга қарши дори ихтиро қилди

❗️Ўзбекистонлик олимлар коронавирусга қарши яратган «Рутан» дориси Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди.

ЎзФА Биоорганик кимё институти олимлари томонидан ишлаб чиқилган дори SARS CoV-2 типидаги грипп вируси таъсирини 78,3 фоизга сусайтириш хусусиятини намоён қилган.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/issiqqina_xabarlar
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Марказий банк асосий ставкани пасайтиради

Бош вазир ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров қайд этишича, кеча давлат раҳбари томонидан ЯИМни 2% ва ундан сал кўпроқ ўстириш вазифаси қўйилган.

Саноат ўсишини 3,5%га ошириш белгиланган. Бу, аввало, карантин пайтида тўхтаб қолган фаолиятини йўлга қўйиш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш, фоизларни кўриб чиқиш ҳисобидан амалга оширилади.

Яқин кунларда Марказий банк бошқаруви кенгаши бу қарорни қабул қилади. Президент Марказий банк таклифини маъқуллаган. Фоизлар бирмунча пасайишини кўрамиз.

Мана шу омиллар саноатни 3,5% ўстириш имконини беради.

Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 11 июнга белгиланган.

Охирги марта 14 апрелда асосий ставка йиллик 15 фоиз даражасида белгиланган эди.

Кечаги йиғилишда фоиз ставкаларини инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтириш муҳимлиги таъкидланган эди.

Видео: 21 МБ

👉 @issiqqina_xabarlar