Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.9K photos
2.83K videos
126 files
7.75K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев сув тошқинидан талафот кўрган Оқолтин туманида ҳам бўлиб, аҳоли вакиллари билан учрашди.
Тумандаги “Ҳақиқат” маҳалласида 800 хонадондан иборат 20 та кўп қаватли уй барпо этилиши таъкидланди.
Сув тошқинидан азият чеккан оқолтинликларга ҳам сертификат ва пул маблағли банк карточкалари топширилди.
Давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил пострадавший от наводнения Акалтынский район и встретился с местными жителями.
Отмечалось, что в махалле "Хакикат" данного района будет построено 20 многоэтажных домов на 800 квартир.
Сертификаты и банковские карты с зачисленными на них денежными средствами вручены и акалтынцам, пострадавшим от наводнения.
Глава государства вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #tiklanish
Бекобод: “Сардоп” сойида қирғоқ мустаҳкамлаш

Хабарингиз бор, мамлакатимизда ёғингарчилик мавсумида республикамизнинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел, сув тошқини ҳодисалари тез-тез кузатилмоқда. Табиий офат хавфини бартараф этиш, бу ҳақда аҳолини ўз вақтида огоҳлантириш мақсадида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида қатор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Айни мақсадда Тошкент вилоятидаги канал, сой ўзанларини тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш тадбирларининг ташкил этилгани ҳам фикримизнинг ёрқин исботидир.

Жорий йилнинг 14 май куни “Бекобод тумани “Деҳқонобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Сардоп” сойининг ўзанини тозалаш, қирғоқларини мустаҳкамлаш, сел оқимлари ва тошқин сувларини хавф-хатарсиз қабул қилиш, авариясиз ўтказиб юборишда Тошқинга қарши туман комиссиясининг ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди. Батафсил
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
⚡️Молия вазирлиги Давлат дастурларида кўзда тутилган тадбирларни марказлашган ҳолда харид қилиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига 2016-2020 йилларда ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотни очиқлади.

👉 @toshkentviloyatmoliya 👈
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (mf_bot)
​​​​2020 йил I чорак якунлари бўйича Давлат бюджети ижроси тўғрисида АХБОРОТ ТАХЛИЛИЙ ШАРҲ

ИНФОРМАЦИОННЫЙ АНАЛИЗ исполнения Государственного бюджета по итогам I квартала 2020 года
🏠 Тошкент вилоятининг 7 та пудратчи ташкилоти томонидан сентябрь ойигача сирдарёликларга 120 та уй топширилади.

Жараёнга 1 400 дан зиёд қурувчи уста, қурилиш техникалари сафарбар этилган. Айни пайтда кўчалар ва хонадонларни тошқин қуйқаларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳар бир уй рақамланган ва турли вилоятларга бириктирилган.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
❗️16 май ҳолатига мамлакатимизда 52 ҳолатда янги касалланиш қайд этилиши баробарида 55 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди. Бухоро (98 фоиз) ва Хоразм (98 фоиз) вилоятларида энг юқори соғайиш кўрсаткичлари кузатилмоқда.Айни пайтда шифокорларимиз 514 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чораларини кўришмоқда.

Манба:
@ssvmatbuotkotibi

@toshkentviloyatmoliya
#Бекобод_тумани

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ижтимой-иқтисодий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Бекобод туманида бўлди.

⁉️
Фаоллар ва қишлоқ хўжалигига тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этган йиғилишда пандемия шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилий ҳамда танқидий муҳокама қилинди.

⚠️
Хусусан, вилоят раҳбари тумандаги 4 та сектор фаолиятини жиддий таҳлил қилиб, айрим соҳалардаги ишларга тўхталиб ўтди, жумладан, маҳаллалардаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга саховат ва кўмак гуруҳи томонидан кўрсатилаётган ёрдамларнинг қай ҳолатда эканлиги билан қизиқди. Маҳалла раислари билан бу борадаги аҳвол таҳлил этилгач, айрим маҳаллалар бўйича туман ҳокимига эътироз билдирилди.

Аввало, тумандаги фермер ва тадбиркорларни кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга кўрсатаётган ёрдамлари мутлақо қониқарсиз, деб баҳоланди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари ўринбосари А.Махсудовнинг аҳоли бандлиги бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ахбороти тингланди. Мутасаддининг маълумотига кўра, фуқароларни мавсумий ишга жойлаштириш, фермер хўжаликлари ҳамда АПК кластерига қарашли ер майдонларидаги чопиқ ишига жами 1641 нафар фуқаро жалб этилган бўлиб, улар вақтинчалик иш билан таъминланган.

❗️
Вилоят ҳокими Р. Холматов ушбу масалани ҳам таҳлил қилар экан, ҳали бу борада иш тизими йўқлигига эътиборни қаратди. Жумладан, барча иш билан таъминланганларнинг аҳволидан доимий хабардор бўлиб туриш, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиблари талабга тўлиқ жавоб бермаслиги, умуман мазкур йўналишдаги ишларга эътироз билдириб, зарур йўл-йўриқлар берди.

📌Шунингдек, тумандаги шоличиликка ихтисослашган фермерлар фаолияти ҳам жиддий танқид қилиниб, фермерлар давлат солиғини ёки давлатга шоли топшириш режаларини бажармаётганлигига тўхталди.

📝Бундан ташқари, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий соҳада олиб борилаётган сиёсатдан келиб чиқиб, камбағалликни қисқартириш бўйича 4 та сектор раҳбарларига алоҳида кўрсатма ва топшириқлар берди.

👤Шунингдек, учрашув сўнгида туман ҳокимлигидаги бўш турган қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига шу соҳада бир неча йилдан бери фаолият юритиб келаётган Пиримқул Эгамбердиев номзодини тавсия этди.

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site| Facebook| Instagram| Telegram
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​​​​​​​🔺 2020 йил 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 (+3) нафарни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда юртимизда 2213 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.

Мамлакатимизда бугунги кунда 517 нафар бемор даволанмоқда. Улардан 7 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.

Манба

@toshkentviloyatmoliya
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Hayit bayramiga nima hohlar eding? Bu savolga dunyo bolalari nima deb javob berishini ko'ring!😢

Allox taolo bergan ne'matlarga shukur qilib yashaylik...
🙏

@issiqqina_xabarlar

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEvpIrtPiiakb_qh0g
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан самимий табриклади.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик ва амалга оширилаётган ишлар алоҳида мамнуният билан қайд этилди.

Президенты Узбекистана и Казахстана провели телефонный разговор.
Глава нашего государства искренне поздравил Президента Республики Казахстан с днем рождения.
С особым удовлетворением отмечены налаженное эффективное взаимодействие и осуществляемая практическая работа по ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
​​17-may – O‘zbekiston Respublikasi konchilik va metallurgiya 
sanoati xodimlari kuni


Shu munosabat bilan soxa vakillarini boshqarmamiz nomidan samimiy qutlaymiz! Mashaqqatli kasbingiz va mehnatingiz bilan doim sharafli inson bo'lishingizga ishonamiz!

Hurmat bilan, Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi jamoasi

https://t.iss.one/toshkentviloyatmoliya
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
#РАСМАН

Ўзбекистонда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Жами қурбонлар сони 12 нафарга етди

@toshvil_koronavirusinfo
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Нурафшон юлдузлари
​​​​​​🔺 2020 йил 17 май соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2746 (+5) нафарни ташкил қилмоқда. Бугун қайд этилган 8 нафар янги касалланиш ҳолатлари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган.
Айни пайтда юртимизда соғайиш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилиб, 2245 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлди. Қолган барча беморларга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


--------------

🔺 По состоянию на 17 мая 2020 года 15:30 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2746 (+5). Сегодня подтвержденные все 8 новых случаев выявлены у тех, кто находился на карантине.
В нашей стране в данное время показатель выздоровления составляет 81 процент и от коронавирусной инфекции полностью выздоровели 2245 человек. Всех остальных пациентов наши врачи лечат в соответствии с установленными стандартами.

Отдел по связям с общественностью
Министерства здравоохранения.


@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Хитой тиббиёт анжомлари экспортидан салкам $20 млрд. даромад олди

👉 https://xabar.uz/ebk

📲Каналга қўшилинг:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE6kMk7VmpcqzxoC3w
⚡️ АҚШ олимлари коронавирусни батамом блокловчи антитаначани аниқлашгани маълум қилинди

👉 АҚШдаги Sorrento Therapeutics биофармацевтик компанияси тадқиқотчилари коронавирусни батамом блокловчи ва уни инсон организмидан уч кун ичида чиқариб юборишга қодир антитаначани аниқладилар.

📹 Бу ҳақда Fox News телеканали эфирида компания асосчиси Генри Жи маълум қилди.

‼️ Мутахассислар кўплаб антитаначаларни тадқиқ қилдилар. Хулосаларга кўра, STI-1499 номли антитанача инсон хўжайраларини коронавирусдан ҳимоялаши мумкин. Антитаначанинг таъсир кўрсатиш принципи унинг вирусни "қоплаб олиб", организмдан чиқариб юборишидан иборат.

💬 «Бу дори эканини таъкидлаймиз. 100% фойда берадиган ечим топилди», — деган Генри Жи.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусдан тўлиқ тузалганлар сони —2245 нафарга етди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В Узбекистане число полностью выздоровевших от коронавируса достигло 2245 человек.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
BEKOBOD TUMANIDA PILLACHILIK
Pilla Xitoy, Hindiston, Yaponiya, Koreya, Braziliya, Tayvan, Pokiston, Suriya, Turkiya, Ispaniya, Misr va boshqa mamlakatlarda rivojlangan. Tabiiy ipak jahrnda ishlab chiqariladigan toʻqimachilik tolalarining faqatgina 0,5% ni tashkil etadi, lekin ipak va ipak gazlamalarning texnika va maishiy turmushda keng qoʻllanilishi tufayli jahon bozorida tabiiy ipakka boʻlgan talab juda yuqori.
Toshkent viloyati Bekobod tumanida ham Pillachilik bilan shug`ullanuvchilar kam emas. Har bir mahallada kamida 4 - 5 ta oila pilla qurtini boqish bilan shug`ullanadi.
Batafsil ma`lumot
Сирдарёда Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарлар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар:

🌊 Талофат кўрган майдон - 19 592 га:
Сардобада 5 361 га, Оқолтинда 8 723 га, Мирзаободда 5 508 га
▶️ пахта 9 676 га,
▶️ ғалла 5 984 га,
▶️ бошқа экинлар 3 932 га

Сув қайтган майдон - 16 716 га
Сардобада 5 259 га, Оқолтинда 7 350 га, Мирзаободда 4 107 га
▶️ пахта 8 034 га,
▶️ ғалла 5 242 га,
▶️ бошқа экинлар 3 440 га

Талофатни бартараф этиш бўйича 3️⃣ та ишчи гуруҳ тузилди.

🚜 421 та техника, 200 та кўчма насос
👩‍🚒 940 нафар ишчи кучи
👷‍♂️ 5 нафар бош пудратчи
🏗 7 та суб пудрат ташкилотлари жалб этилди.

“Марказий тармоқ”да 3,8 км
3️⃣ та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди.

Зарар кўрган майдонлар:
▶️ ғалладан 3 958 гектари,
▶️ пахтадан 7 623 гектари,
▶️ бошқа экинлардан 3932 гектари бузилиб,
🌱3 260 га чигит
🌾9 027 га дуккакли
🥬1 570 га сабзавот-полиз экинлари экилади
🌫1 656 га майдонни мелиоратив ҳолати яхшиланади.

Қўшимча 4 253 гектар майдонга барча туманларда чигит экилди.
Талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 га (21%),
ғалла майдонларининг 2 026 га (34%) бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.
Вилоятда 69 минг га (95%) майдонда ғўза қатор орасига биринчи ишлов берилди.
Бунинг учун 255 та юқори унумли тракторлар, 131 та ер текислагичлар, 168 та чизел, 104 та борана, 46 та чигит экиш сеялкалари - жами 433 та агрегатлар жалб этилди.
🚜 Культиваторчи механизаторлар,
33 730 нафар ишчи пудратчилар дала ишларига жалб қилинди.

🏢Ҳар бир туманга кўрилган зарарни аниқлаш ва кўмак бериш бўйича вазирлик, идоралар, тижорат банклари, суғурта компанияларининг ходимлари жалб этилди.

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi mavjud bo'sh ish o'rinlari bo'yicha tanlov e'lon qiladi
​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СУРХОНДАРЁДА 2 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЮРТИМИЗДА ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2247 НАФАРГА ЕТДИ


Айни соатларда Сурхондарё вилоятида 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Шифо топганларнинг иккаласи ҳам Сурхондарё вилоятидан (1 нафари 60 ёшли эркак, яна 1 нафари 45 ёшли аёл) бўлиб, карантин муассасасида бўлишган, коронавирус инфекцияси аниқлангач, шифохонага ётқизилган.
Вилоятда шу пайтга қадар соғайганлар 40 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 42 нафарга етиб, ушбу ҳудудда 1 нафар бемор даволанмоқда.
Шундай қилиб, бугун 34 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2247 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 2746 нафарни ташкил қилиб, соғайган ва вафот этганлардан ташқари, жами 487 нафар бемор даволанмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz