Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.9K photos
2.84K videos
127 files
7.77K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Бекобод тумани 3-сектор ҳудудида бўлган "Ачамайли" мфйда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар, Гоипова Шаҳноза, Абдусаломова Феруза, Эшматова Мухаббат, Шамсиев Йўлдош, Эшматова Дилором, Норбўтаева Назира Ғойибназарова Фарида, Хўжанова Алиқул ва Эшбоева Сожидаларга озиқ - овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси
Халқаро пресс-клуб | Гулистон | 🔴 ONLINE

🔰 Турсунов Ёрқин Эргашевич, молия вазири ўринбосари:

"Сардоба сув омборида 4 ярим минг оила талофат кўрган, 2640 та уй-жой йўқолган, тиклаб бўлмайди.

✔️ 1800 та хонадонни қайта тиклаш керак. 2640 хонадонни Президентимизнинг топшриқларига биноан, 1 сентябргача тиклаб берилиши белгиланди".

👉 @toshkentviloyatmoliya 👈
Бекобод тумани 3-сектор ҳудудида бўлган "Тақачи" мфйда истиқомат қилувчи кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар, Абдувохидова Бахринса, Умрзоқова Сайёра, Хасанов Рахмонберди, Анарқулов Рўзиқул, Худойқулов Бахром, Абдунабиев Илҳом, Исмадиёрова Хуршида, Маматқулова Холида, Ғофуров Шариф ва Ходжаева Дилоромларга озиқ - овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб ўтиши ҳақидаги хабарларга расмий муносабати

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан чигирткалар ёпирилиб кириб келгани ҳақида турли хабарлар тарқамоқда. Айни карантин ва об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб қишлоқ хўжалигига таъсир ўтказиши айтилмоқда. Ана шундай шароитда зарарли ҳашаротлар экинзорларга жиддий зарар етказиши мумкин.

“Озодлик” радиосида тарқаган видеолавҳадаги чигирткалар четдан келмаган, балки табиатнинг ажралмас аъзоси сифатида ҳудуднинг ўзида пайдо бўлган. Булар учиб узоқ ҳудудларга, мамлакатдан мамлакатга кўчиб ўтиши учун қанот чиқариб, вояга етиши керак. Бунга эса чигирткаларга қарши кураш хизмати асло йўл бермайди.

Маълумот учун республикамизда 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткаларнинг яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади.
Батафсил маълумот
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Халқаро пресс-клубнинг Сирдарё вилоятидан “Сардоба-2020: синов, бирдамлик, меҳнат, сифат” мавзуидаги эфири

Талофат кўрган оилалар сони қанча? Уларга қандай моддий ёрдам берилади? Уларнинг кейинги ҳаёти қандай бўлади?

Зарар кўрган 4,5 мингга яқин хонадон эгаларининг ҳар бирига:
40 млн. сўмлик моддий ёрдам;
Телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникалардан иборат совғалар топширилмоқда.
🏬 Уй-жойи бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган аҳоли учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
❗️ Таъмирланадиган ва янги қуриладиган уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади.
1 сентябргача одамлар янги уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига тўлиқ кўчиб ўтади.
❗️ Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.
Учта туманда 1 минг 800 га яқин бетон панелли коттежлар замонавий таъмирланиб топширилади.


@studio_67
Forwarded from UzReport.news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryodagi aholini uy-joy hujjatlari bo'lmasa, ularga ham kompetsatsiya to'lanadimi, uy-joy berilib, yeri o'zida qoldiriladimi?

👉
https://youtu.be/DBakPzUM3d8

UZREPORT TV rasmiy sahifasiga a'zo bo'ling!
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPd-hDJujcbGD8PSQ
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожиаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан дастлабки маълумотларни берди.

Жиноят иши доирасида фожиа сабаби юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилмоқда:

1. Лойиҳалашдаги хатоликлар;
2. Қурилиш меъёрларига риоя этмаслик;
3. Эксплуатация жараёнидаги хатоликлар;
4. Табиий офат.


Ҳозирда 4 та версияни текшириш юзасидан тегишли экспертизалар, тафтиш ва текширишлар тайинланган.


👉 @xushnudbek 👈
❗️«Сардоба» сув омбори фожиаси натижасида жами 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган (2 нафар аёл, 4 нафар эркак). Бир нафар фуқаро бедарак йўқолган
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 AVLIYOLAR ORAMIZDA☝🏻

• • • • • •

Ajr loyihasining navbatdagi qismi nazarimda barchamizga ibrat. Ayniqsa bugungi kunda bu mavzuning ahamiyati benihoya. Ko’rib o’zingiz hulosa qiling, duo qilasiz degan umiddamiz🤲🏻


@issiqqina_xabarlar
Forwarded from Xalqaro press klub
"Сардоба" сув омбори дамбаси бузилишидан қандай фавқулодда вазиятлар вужудга келган?

@IPCUzbekistan
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА 27 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, ЖАМИ СОҒАЙГАНЛАР 2195 НАФАРГА ЕТДИ


Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 3 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 24 нафар, жами 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди ва реабилитацияга кузатилди.
Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан соғайганларнинг барчаси Тошкент шаҳридан ва коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 1 нафари эркак, 2 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 31 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 11 ёшда.
Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида тузалганларнинг 4 нафари касалликни коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали юқтириб олган. Қолган 20 нафар фуқаро эса чет элдан келган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Улардан 21 нафари эркак, 3 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 4 ёшда.
Тошкент шаҳрида шу пайтга қадар 682 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 709 нафарга етди.
Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2195 нафарни ташкил этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Prezidentimizning 2020 yil 12 maydagi “2020-2025 yillarga mo‘ljallangan O‘zbekiston Respublikasining bank tizimini isloh qilish strategiyasi to‘g‘risida”gi Farmoniga sharh
_____________
Комментарий к Указу Президента от 12 мая 2020 года «О стратегии реформирования банковской системы Республики Узбекистан на 2020-2025 годы»