Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.74K subscribers
25.1K photos
2.85K videos
127 files
7.82K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Президент халқимизнинг юксак ишончи барчамиздан – депутат ва сенаторлар, вазир ва ҳокимлар, давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларидан, ҳар бир юртдошимиздан белимизни янада маҳкам боғлаб, аввалгидан икки-уч карра кўпроқ ғайрат ва шижоат билан ишлашни талаб этишини таъкидлади.

"Олдимизда турган давр Ўзбекистон учун сиёсий, иқтисодий- ижтимоий, маданий-гуманитар соҳаларда туб бурилиш ва улкан ўзгаришлар даври бўлади.

Кечаги натижа, кечаги қараш ва мезонлар энди тарих. Улар энди бизни қониқтирмайди. Янги давр учун янги ғоя ва ташаббуслар керак, янги натижалар керак. Шундагина у том маънода янги давр бўлади.

Ўзингиз кўриб турибсиз, бугун дунё қандай шиддат билан, кескин ўзгариб бормоқда. Жаҳон миқёсида бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда. Айни вақтда олдиндан таҳлил қилиб бўлмайдиган жараёнлардан иборат ўта мураккаб янги бир давр бошланмоқда.

Ер юзининг турли минтақаларида давом этаётган қуролли можаролар глобал тинчлик ва осойишталикка жиддий путур етказмоқда. Бундай низо ва тўқнашувлар, шафқатсиз рақобат савдо ва инвестиция оқимларини, товар ва хизматлар айланишини издан чиқариб, озиқ-овқат ва энергетика хавфсизлиги бўйича янги муаммолар келтириб чиқармоқда.

Дунё миқёсида иқлим ўзгариши, табиий бойликлар ва сув ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани ҳам барқарор ривожланишга кучли салбий таъсир кўрсатмоқда.

Биз мана шундай оғир ва таҳликали вазиятда халқимиз манфаатларига жавоб берадиган ягона тўғри йўлнисамарали ички ва ташқи сиёсат йўлини аниқ белгилаб олишимиз ва уни қатъий амалга оширишимиз лозим" – деди Шавкат Мирзиёев.

Facebook|Instagram|Twitter
"Ислоҳотларимизнинг таъсирчанлиги ва бардавомлигини таъминлаш учун йўлимизда учраши мумкин бўлган барча хавф-хатар, тўсиқ ва ғовларни ҳисобга олишимиз ва улардан талафотсиз ўтиш чораларини кўришимиз зарур.

Барчамиз биргаликда келажакка ишонч билан интилиб, бутун диққат-эътиборимизни олдимизда турган вазифаларни ҳал этишга қаратишимиз, халқимиз кутаётган, даврнинг ўзи талаб этаётган янги ғоя ва ташаббусларни илгари суришимиз лозим.

Биз ўтмишдан, кечаги тарихимиздан, йўл қўйган хато ва камчиликларимиздан зарур хулосалар чиқариб, Ўзбекистонимизнинг дунёдаги ўрни ва нуфузини янада юксалтиришимиз, Ватанимиз шуҳрати ва шон-шарафини ҳамма жабҳаларда муносиб ва мардона ҳимоя қилишимиз керак.

Нега деганда, бугунги кескин рақобат оламида кечаги мезон ва ёндашувлар билан ривожланиб бўлмайди. Бугунги замон – бу кечаги замон эмас.

Шу боис, ҳар бир имкониятдан оқилона фойдаланиб, ҳар қандай муаммони ақл билан, илм билан ҳал қилишимиз, турли синовларни халқимиз билан бамаслаҳат, оғир-вазмин бўлиб енгиб ўтишимиз керак.

Парламентимиз, ҳукуматимиз, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар ўзларининг келгуси фаолиятларини мана шу омилларнинг барчасини инобатга олган ҳолда ташкил этишлари зарур.

Энди барча соҳа ва тармоқларда тизим ўзгаради, вазият ўзгаради, самарадорлик ўзгаради", - деб таъкидлади Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
"Биз сайловнинг эртаси куниёқ белгилаб олинган улкан мақсадларни амалга ошириш бўйича қатъий ҳаракатларни бошладик. Чунки вақт, ҳаёт бизни кутиб турмайди. Даврнинг ўзи барчамизни тезкор бўлишга, керак бўлса, вақтдан ўзиб ишлашга ундамоқда.

Кимки “Сайлов ўтди – сафарбарлик тугади”, деб ўйласа, хато қилади. Ҳақиқий сафарбарлик энди бошланади. Чунки халқимиз бизга ишониб топширган катта-катта режа ва дастурларни ўзимиз бажармасак, айтинг, четдан ким келиб бажариб беради?

Келгуси етти йилга мўлжаллаб ишлаб чиқилган стратегик мақсадларга эришиш учун бизда барча куч ва имкониятлар бор.

Қудратли халқимизга таяниб, ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни ишга солиб, ислоҳотларимиз суръати ва самарасини янада оширамиз, ҳеч қачон сусайтирмаймиз. Қанчалик қийин ва машаққатли бўлмасин, танлаган йўлимиздан ортга қайтмаймиз.

“Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори”
деган шиор бугундан бошлаб ҳаётимиз қоидасига, ҳар қайси раҳбарнинг, барча халқ ноиблари, вазир ва ҳокимларнинг кундалик фаолият дастурига айланиши шарт", – деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
"Конституциямизда муҳрлаб қўйилганидек, жонажон Ўзбекистонимизни, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаромиз тинч ва эркин, бахтли ва фаровон яшайдиган ижтимоий давлатга айлантирамиз.

Жумладан, таълим ва тарбия, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва санъат, спорт соҳаларини ривожлантириш, янги уй-жойлар қуриш, аҳолини ичимлик суви, энергия билан ишончли таъминлаш, ижтимоий инфратузилмалар ишини яхшилаш бўйича белгилаб олган вазифаларни албатта бажарамиз.

Биз учун Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларимизда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирамиз.

Тадбиркорлик
учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътиборимиз марказида бўлади.

Аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари, ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган ишларни янги босқичга олиб чиқамиз" - деди Президент сўзининг давомида.

Facebook|Instagram|Twitter
#коллежлар

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ КОЛЛЕЖЛАР ҚАЙСИ МАНЗИЛДА ЖОЙЛАШГАН?

Вилоятимизда 11 та коллеж фаолият юритади. Янги ўқув йили олдидан ёшларимиз учун ушбу таълим масканларининг манзил ва локацияларини тайёрладик.

1.Ангрен тиббиёт коллежи
📌Ангрен шаҳар Говорухин кўчаси 1-уй
📍Локация
☎️(94)-931-92-34 (97)-708-97-74

2.Олмалиқ кон-металургия коллежи
📌Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчаси 33-уй
📍Локация
☎️(97)-345-01-27  (99)-408-77-14

3.Чирчиқ тиббиёт коллежи
📌Чирчиқ шаҳар Ломоносов кўчаси 7-уй
📍 Локация
☎️   (94)-402-09-14 (99)-885-54-77

4.Бўстонлиқ туризм ва сервис коллежи
📌Бўстонлиқ тумани Сойлиқ қишлоғи Зиёкор кўчаси
📍 Локация
☎️(99)-844-35-35 (99)-984-39-49
                           
5. Ангрен педагогика коллежи
📌Мустакиллиги МФЙ Ўзбекистон мустақиллиги 17а-уй
📍 Локация
☎️ (93) 385 27 76 (94) 422 21 15

6. Оҳангарон туман педагогика коллежи
📌 Оҳангарон тумани Гулобод МФЙ Истиқбол кўчаси 1-уй
📍 Локация
☎️ (99) 641 06 81 (93) 602 31 86
                   
7.Бўка педагогика коллежи
📌 Бўка тумани Хўжақўрғон МФЙ Марказий кўчаси рақамсиз уй
📍Локация
☎️(97) 540 41 68 (99) 434 67 30

8.Паркент тумани педагогика коллежи
📌Паркент тумани Янгиобод МФЙ  Сой соҳили кўчаси 15 уй
📍Локация
☎️(94) 413 73 60 (99) 483 14 84

9. Тошкент вилояти педагогика коллежи
📌Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси Бўстон МФЙ
📍 Локация
☎️(95) 045 77 24 (94) 916 01 67

10.Ўрта Чирчиқ педагогика коллежи
📌Ўрта Чирчиқ тумани Обод МФЙ Кўтарма-2 кўчаси
📍 Локация
☎️(99) 077 22 62 (33) 089 68 73

11.Юқори Чирчиқ педагогика коллежи
📌 Юқори Чирчиқ тумани Муҳташам кўчаси 111-уй
📍Локация
☎️(99)401 43 13 (95) 074 81 74
Audio
ЖУМА МУБОРАК.

🕌Бекобод тумани
Бош имоми.
У БЕРДИЯРОВ.

Kanalga ulanish👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
#Sport
#IIB_kubogi

Voleybol bo‘yicha Ichki ishlar vaziri kubogi uchun musobaqalar boshlandi.

🏐 Bugun Bekobod tumani 3-sektor xududidagi 58-maktab o’yingoxida sportning voleybol turi bo‘yicha Ichki ishlar vaziri kubogi uchun musobaqaga start berildi.

Musobaqada 14 ta maxalladan jamoalar ishtirok etishdi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Brifing

🚒Bekobod tumani Favqulodda vaziyatlar bo’limi boshlig’i o’rinbosari kapitan Z.Xurramov ishtirokida “Dolzarb-30” kun tadbiri yuzasidan brifing tashkil etildi.


Kanalga ulanish👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Forwarded from Bekobod diyori
#Бекобод_тумани

"Бир нуроний ўн ёшга масъул" танлови

"Кекса авлод вакилларини ҳар томонлама  қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг  ижтимоий фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 92-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида, бугун Бекобод тумани "Нуроний" жамғармаси, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси,  Ёшлар агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда "Бир нуроний ўн ёшга масъул" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.  "Ўбекобод",  "Бунёдкор", "Оқ тепа", маҳаллаларидан  иштирок этган  тажрибали, нуронийлар   ўзларига бириктирилган ёшлар билан ишлаш жараёнлари, орттирилган тажрибалари, муаммоларнинг ечимлари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдиришди, амалга ошираётган ишлари ҳақида  сўзлаб беришди.

✍🏻Танловда иштирок этган нуронийлар 10 баллик мезонда баҳоландилар.

Kanalga ulanish👉 https://t.iss.one/Bekobod_diyori
🔥  "Respublika hududida "Yongʻin xavfsizligini taʼminlash boʻyicha "Dolzarb 30 kun" tadbiri doirasida  Bekobod tuman FVB xodimlari tomonidan tumandagi tadbirkorlik ob'yektlarining yong'in xavfsizligi holati  o'rganilib aniqlangan kamchiliklar bo'yicha mas'ullariga Favqulodda vaziyatlar sodir bo'lishining oldini olish bo'yicha tushunchalar berildi va tez fursatlarda aniqlangan kamchiliklarni bartarf etishlari haqida tushuntirildi.

⚡️🧯Suhbat davomida yoz mavsumida ko‘p kuzatilishi mumkin bo‘lgan yong‘inlar, chaqnash, cho'kish,  bilan bog‘liq favqulodda vaziyatlarni oldini olish hamda nosoz qo‘lbola elektr, gaz jihozlaridan foydalanmaslik bo‘yicha tushuntirish berildi.

🔍Tadbirlar davomida ishtirokchilarni mavzuga doir qiziqtirgan savollariga atroflicha javob berib o'tildi.

Kanalga ulanish👉 https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi