Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.8K subscribers
25.6K photos
2.9K videos
127 files
8.02K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Карантин шароитини янада енгиллаштириш ва иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш бўйича видеоселектор ўтказилди.
Хизмат кўрсатиш субъектлари ишга туширилиши белгиланди. Стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилди.
– Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам дальнейшего смягчения карантинного режима и восстановления экономической деятельности.
- По мере улучшения эпидемиологической ситуации мы будем продолжать снимать ограничения. Наоборот, если ситуация ухудшится, мы возобновим карантинные меры, - отметил Президент Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
"2020 йилда Давлат бюджети ҳамда Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жамоат ишларига жалб этилиши кутилаётган фуқаролар тўғрисида "
МАЪЛУМОТ


Жами:

▪️Республика буйича 2020 йилга режа:

▫️Фуқаролар сони: 391 865
▫️Харажатлар: 450 000*

▪️ПФ-5969 буйича:

▫️Фуқаролар сони: 266 365
▫️Харажатлар: 200 000*

▪️Апрель ойи учун режа:

▫️Фуқаролар сони: 85 629
▫️Харажатлар: 64 743*

▪️ПФ-5969 буйича:

▫️Фуқаролар сони: 66 591
▫️Харажатлар: 50 000*
*млн сўмда

Маълумот учун:

▫️Апрель ойида жалб этилиши кутилаётган фуқароларнинг март ойига нисбатан фарқи - 40961


▫️Апрель ойида COVID-19 сабабли хорижга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаолмаган фуқаролар сони - 163 396
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қийинчиликларга қарамай, халқимиз бу синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймади

Шавкат Мирзиёев: Несмотря на эти трудности, наш народ не растерялся перед лицом испытаний

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида қадимий қабр борлиги аниқланди

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Times.uz
▪️Сардобадаги сув тошқини оқибатида 4 киши ҳалок бўлиб, бир киши бедарак йўқолган

Бу ҳақда бугунги йиғилишда Шавкат Мирзиёев маълум қилди:

— Афсуски, ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди.

Жумладан, аҳолини хабардор қилиш ва қутқарув ишларини олиб бориш жараёнида Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган. Улар ўз жонини фидо қилиб, юзлаб, минглаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолишди.

Ҳалок бўлганларнинг яқинлари ва оила аъзоларига ўзимнинг чуқур ҳамдардлигимни билдираман.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
⚡️Стикерлар бекор қилинади.

🚗 Шахсий
автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.

✔️ Вазият ёмонлашса, карантин чоралари қайта тикланади.

❗️Айнан қайси кундан бунга рухсат берилиши Республика махсус комиссияси қарори билан белгиланади.

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев: «Айбдорлар ким бўлишидан қатъи назар жавоб беради»

Бугунги йиғилишда Президент "Сардоба" сув омбори фожиасида айбдорлар албатта жазо олишини таъкидлади:

— Халқимиз бир нарсадан кўнгли тўқ бўлиши керак, ҳеч қандай ортиқча гап-сўзларга ва миш-мишларга ўрин бўлмаслиги лозим.

Менинг топшириғимга кўра ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сув тошқини билан боғлиқ воқеа юзасидан объектив, холис ва кенг қамровли тергов ҳаракатлари бошланган.

Халқимизни ишонтириб айтаман, тергов якунлари бўйича барча айбдорлар, ким бўлиши ва эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради.

Бу сув тошқини биз учун аччиқ сабоқ бўлди. Шу сабабли сув омбори масаласида биз халқаро экспертларни жалб этган ҳолда тўғоннинг барча дамбаларини чуқур экспертизадан ўтказамиз. Фақат шундан кейингина якуний хулосага келамиз.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
❗️Карантин чоралари юмшатиладиган туман ва шаҳарлар "қизил", "сариқ", "яшил" ҳудудларга ажратилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

〰️〰️〰️〰️

Карантин чоралари юмшатиладиган ҳудудларни белгилаш аниқ мезонлар асосида баҳоланади.

Туманлар ва шаҳарлар:

🔻 "қизил" юқори хавфли,

🔸 "сариқ
" ўрта хавфли,

"яшил" хавфсиз ҳудудларга ажратилади.

〰️〰️〰️〰️

🔎 Корхоналарда, айниқса савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида санитария қоидаларига амал қилиниши бўйича таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
🇰🇿🇺🇿 «Эт ва тирноқдекмиз» — Президент Ўзбекистон сув тошқини оқибатларини бартараф этишда Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги техноген офат туфайли Қозоғистоннинг жанубий қисмидаги ҳудудлар ҳам зарар кўргани, Ўзбекистон ҳукумати табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшни давлат билан яқиндан ҳамкорлик қилишини айтиб ўтди:

🌀 «Афсуски, Сардобадаги офат натижасида биз билан чегарадош бўлган ён қўшнимиз — Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти Мақтарал туманининг айрим аҳоли пунктларини ҳам сув босди.

📞 Биз Қозоғистон Президенти, ҳурматли Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали бу масалани ўзаро тушуниш ва очиқлик руҳида атрофлича муҳокама қилиб олдик. Куни кеча Туркистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев бошчилигидаги делегация воқеа жойида бўлиб, вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганди.

❗️Биз қардош қозоқ халқи билан азал-азалдан бир дарёдан сув ичиб, ўзаро қуда-анда бўлиб, эт билан тирноқдек яқин бўлиб яшаганмиз. Қувончли кунларда ҳам, синовли дамларда ҳам ҳамиша бир-биримизга елкадош бўлиб, қўллаб-қувватлаб келганмиз.

🔘 Ушбу кутилмаган техноген офат нафақат аҳолимизга, балки қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам ортиқча ташвиш ва зиён етказганидан жудаям хижолатдамиз. Уларнинг аҳоли яшаш жойлари ва экин майдонлари зарар кўрганидан, албатта, биз жуда афсусдамиз.

🤝 Ҳукуматимиз, тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, бошқа мутасадди ва мутахассислар қозоғистонлик ҳамкасблари билан биргаликда табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича, албатта, яқиндан ҳамкорлик қилади».

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from Times.uz
❗️Жамоат транспорти, тўйхоналар, концерт ва спорт заллари, театрлар бўйича чекловлар сақлаб қолинади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

✔️ Йиғилишда эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда, санитария талабларини белгилаган ҳолда:

ноозиқ-овқат дўконлари,
тиббий диагностика,
такси хизмати,
таъмирлаш,
тикувчилик,
маиший техника ва пойабзал тузатиш,
сартарошхоналар

фаолиятига РУХСАТ БЕРИШ кераклиги қайд этилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#karantinbezpaniki
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлар барқарор фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади

⚡️ 2020 йил 1 июнга қадар корхоналарга кўрсатиладиган ёрдам турлари ва миқдори аниқланиб, ҳар бир корхона бўйича Инқироздан кейинги манзилли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

⚡️ Айланма маблағлар учун 6 ой муддатгача қўшимча кредитлар бериш йўлга қўйилади.

⚡️ Давлат томонидан бериладиган субсидиялар миқдорини
2 млн 200 минг сўмдан 6 млн 700 минг сўмгача оширилади.

Бу ҳақда 2020 йил 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@uzbyuksalish
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Бугун, 5 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари эпидемияга қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.

@uzbyuksalish
2020 йил 5 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2207 нафарни ташкил қилмоқда.

---------------------------------------------------

По состоянию на 5 мая 2020 года 23:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2207.

---------------------------------------------------
Вазирлик расмий канали — @ssvuz