Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.77K subscribers
24.8K photos
2.83K videos
126 files
7.73K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.
#ОБОДЛИК_КЎНГИЛДАН_БОШЛАНАДИ

⚡️Бугун 9 июл қурбон ҳайити муносабати билан туманимиздаги қабристонларда хашар ташкил этилди.

🕌Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири. муқаддас динимизда ҳам поклик бирламчи масала саналади. хашар бахона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади.

🌴шу боис, марҳумларнинг руҳи-поки қўним топган масканлар — қабристонларни обод қилиш марҳумларга бўлган ҳурмат белгисидир.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамзларимиз ғурур, ифтихоримиз


📕Бугун Бекобод тумани 33-умумтаьлим мактабида билимга чанқоқ ўқувчилар ҳамда ИММБТ Мирзаева Зулхумор томонидан давлатимиз рамзларидан бири герб қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Рамзларимиз ғурур, ифтихоримиз" номли тадбир бўлиб ўтди.
Давлат герби давлат мустакиллигининг рамзларидан биридир, давлат рамзлари мамлакат ёки худуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари табақавий тафовутлари шахс ва уруғ ва башариятнинг шажараларини ифодаловчи рамзий белги хисобланади тадбирда ўқувчилар томонидан қўшик ва "ватан тинчлиги" номли сахна кўриниши намоиш этилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вылетел в Нукус, где накануне произошли массовые демонстрации.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/07/02/flight/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".

Facebook|Instagram|Twitter
Яхши дам меҳнатга ҳамдам

💠Туман ҳокиминг ташаббуси билан ташкил этилган. Самарқанд -Бухоро йўналиши саёхатидан маҳалла раислари жуда катта тасуротлар билан қайтишди.

💫Айтишларича, инсон саёхат қилса тани яйрайди, зиёрат қилса қалби яйраб покланар экан.

🕌Хаммамизга маьлумки, Ислом олами ташкилоти - I S E S C O томонидан 2020 йил Бухоро - ислом олами маданияти пойтахти деб эълон қилинган.

🤲Саёхатчиларимиз улуғ ва мўтабар аждодларимизни зиёрат қилишар экан, Аллоҳдан улар ётган бебаҳо заминимизни бало қазолардан асрашни, юртимизни тинч, осмонимизни мусаффо қилишни сўрашиб дуо қилишди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида депутатлар, фахрий ва фаоллар билан учрашув ўтказмоқда. Давлатимиз раҳбари ватандошларимиз ва Жўқорғи Кенгес депутатларига мурожаат қилди.

"Бугун мен Ватанимизнинг тақдири ва келажагига, қутлуғ заминимиздаги тинчлик ва барқарорликка бефарқ бўлмаган барча инсонларга мурожаат қилмоқчиман.

Қорақалпоғистон Республикасида содир этилган ташвишли воқеаларни ҳар биримиз, барча Ўзбекистон фуқаролари юрагимизда чуқур дард ва изтироб билан қабул қилмоқдамиз.

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлаш, “инсон қадри учун” деган эзгу ғояни амалда қарор топтиришга қаратилгандир.

Фуқароларнинг ўз фикри ва хоҳиш-иродасини демократик принциплар ва ҳуқуқий нормалар асосида эркин билдириш бўйича яратилган шарт-шароитларга қарамасдан, айрим ғаразли кучлар конституциявий ислоҳотларга норозилик баҳонасида тажовузкорлик ва зўравонлик йўлини танлаб, Ўзбекистондаги вазиятни беқарор этиш ва издан чиқаришга уринмоқда.

Сохта ахборотларни тарқатиш
нинг синалган технологияларидан, ижтимоий тармоқлар имкониятидан фойдаланган ҳолда, бузғунчи кучлар аниқ мақсадни кўзлаб, фуқароларни Конституцияга хилоф фаолиятга жалб этмоқда.

Уларнинг асосий мақсади жамиятни пароканда қилиш, давлатимиз томонидан олиб борилаётган бунёдкорлик сиёсатига бўлган ишончни сусайтириш, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига путур етказишдан иборат", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
📢 ЭЪЛОН

Бугун,
3 июль куни соат 16:30 да АОКАда махсус брифинг бўлиб ўтади.

📍Мавзу:
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилган дастлабки ишлар

● Иштирок этади:
Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

Махсус брифинг "Ўзбекистон 24", "UzReport TV" телеканаллари ҳамда АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

https://t.iss.one/hudud_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қорақалпоғистон #Муносабат

Қорақалпоқ ва ўзбекнинг томири бир...

Каналга уланиш:

https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасининг муддати 2022 йил 15 июлгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди.

Умумхалқ муҳокамасида билдирилган талаб ва истаклардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк