Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.9K photos
2.83K videos
126 files
7.75K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Конституция_бахтимиз_пойдевори
#Конституция_менинг_тақдирим


✍️Бекобод тумани Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Бекобод тумани маҳалла ҳайрия жамоат фонди бош ҳисобчиси Ф.Мамажонова иштирокида брифинг ташкил этилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
БУ ИШЛАР ХАЛ БЎЛИШИ УЧУН ИСТАЛБАЛАРНИ ҚАМАШ КЕРАКМИ? Интернетдаги YouTube саҳифаси орқали видео мурожати юзасида Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг расмий баёноти:

Шухрат шон видео мурожаатида Бекобод тумани Тақачи маҳалласи Ёшлик кўчасидаги электр сим ёғочлари ҳолати аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётганлигини акс этирган.
Ушбу ҳолатни туман ҳокими ўз назоратига олди ҳамда туман ишчи гурухининг Ёшлик кўчасидаги сим ёғочларни бетон таяч устунларга алмаштириш бўйича ҳулосасига асосан тез кунларда Ёшлик кўчасидаги сим ёғочларни бетон таяч устунларга алмаштириб берилишини маълум қиламиз.
Ёшлик кўчасига бетон таяч устунлар ўрнатилиш жараёни эътиборингизга ҳавола этилишини маълум қиламиз.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конституция_бахтимиз_пойдевори
#Конституция_менинг_тақдирим

📍Янгиланаётган Конституция, бу – бизларнинг Конституциямиз!

♻️Конституциявий ислоҳотлар негизида Янги Ўзбекистон — ижтимоий давлат деган тамойил илгари сурилмоқда. Бу нима дегани? Бу ислоҳотлар инсон учун, барча ҳаракатлар инсон қадри-қиммати, бахти-саодати учун, дегани.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

❗️Президент фармонига мувофиқ, 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Шунга кўра, Қурбон ҳайити арафасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олинади. Бунда:

● 9 июль (шанба) – Қурбон ҳайити байрами;
● 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
● 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
● 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

ИИВ ахборот хизмати маълум қилишича, жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартибини бузилишини олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликларни содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.
#ОБОДЛИК_КЎНГИЛДАН_БОШЛАНАДИ

⚡️Бугун 9 июл қурбон ҳайити муносабати билан туманимиздаги қабристонларда хашар ташкил этилди.

🕌Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири. муқаддас динимизда ҳам поклик бирламчи масала саналади. хашар бахона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади.

🌴шу боис, марҳумларнинг руҳи-поки қўним топган масканлар — қабристонларни обод қилиш марҳумларга бўлган ҳурмат белгисидир.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамзларимиз ғурур, ифтихоримиз


📕Бугун Бекобод тумани 33-умумтаьлим мактабида билимга чанқоқ ўқувчилар ҳамда ИММБТ Мирзаева Зулхумор томонидан давлатимиз рамзларидан бири герб қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан "Рамзларимиз ғурур, ифтихоримиз" номли тадбир бўлиб ўтди.
Давлат герби давлат мустакиллигининг рамзларидан биридир, давлат рамзлари мамлакат ёки худуднинг сиёсий ва тарихий характердаги ғоялари мажмуасини ўзига хос табиий ва хўжалик хусусиятлари табақавий тафовутлари шахс ва уруғ ва башариятнинг шажараларини ифодаловчи рамзий белги хисобланади тадбирда ўқувчилар томонидан қўшик ва "ватан тинчлиги" номли сахна кўриниши намоиш этилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вылетел в Нукус, где накануне произошли массовые демонстрации.

https://www.gazeta.uz/ru/2022/07/02/flight/?utm_source=push&utm_medium=telegram

@gazetauz
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".

Facebook|Instagram|Twitter