Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.76K subscribers
24.9K photos
2.83K videos
126 files
7.75K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Бекобод туманида

🔰Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ташкилот ва корхона, муассаса раҳбарлари, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлигининг аппарати ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилиш тадбири "Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун" лойиҳасини муҳокамасига бағишланди.

♻️Тадбирда туман ҳокими Ф.Худойбердиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Н.Абдувалиев конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумотберди, мазкур масалада зиёлилар, раҳбарлар, кенг жамоатчиликнинг олдида турган вазифаларга тўхталди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Унда:

- илмга асосланган уруғчилик ва агротехнологиялар ҳисобига пахта ҳосилдорлиги ва ҳажмини камида 30 фоизга ошириш;

- пахтани чуқур қайта ишлаб, соҳанинг экспортини камида 2 бараварга кўпайтириш муҳокама қилинмоқда.

“Бу – иқтисодиётимиз учун жуда катта имконият ва захирадир. Тўқимачилик бизга кам харажат билан олтиндан ҳам кўп даромад келтирадиган соҳа ҳисобланади.

Шунинг учун биз соҳада тўлиқ кластер тизимини жорий этдик. Бугунги кунда пахта толасини ўзимизда 100 фоиз қайта ишлаш йўлга қўйилди (беш йил аввал 40 фоиз тола қайта ишланган).

Соҳани қўллаб-қувватлаш учун сўнгги уч йилда тўқимачилик кластерларига 23 трлн сўмдан зиёд имтиёзли маблағлар ажратилди. Бундан ташқари, кластерларнинг ўзлари ҳам қарийб 7 трлн сўм хусусий инвестициялар йўналтирдилар. Натижада 350 га яқин йирик фабрикалар ишга туширилди.

Ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга ошди, экспорт эса 4 баробарга ўсиб, қарийб 3 млрд долларга етди”, деди Президент.
#Ислоҳотлар_амалда

📍Янги Ўзбекистон учун “Инсон қадри ва халқ манфаати, ҳамма нарсадан устундир!”

Батафсил ҳаволада👈

✍️Бекобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям

📣 Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси:

❗️Бош қомусимизда оила муносабатлари, хотин-қизлар ҳуқуқ ва эркинликларининг янада мустаҳкамланаётгани борасида Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зуҳра Мирғозиева мулоҳазалари.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Forwarded from Bekobod diyori (Мамадалиев Акрам)
#Конституциявий_ислоҳот

Референдум жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз беришидир.

⚖️ Референдумда қабул қилинган қарорлар олий юридик кучга эга бўлади.

📝 Референдум фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини умумий, тенг ва тўғридан-тўғри билдириши асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Пахта хом ашёси ва ип-калавани қайта ишлашни тизимли ташкил этиш учун Бош вазир ўринбосари С.Умурзоқов бошчилигида Республика комиссияси тузилиши белгиланди.

Комиссиянинг асосий вазифаси юқорида айтиб ўтилган 9 миллиард долларлик маҳсулот ишлаб чиқариш режасини ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар, қолаверса, кластер кесимида белгилаш ва ижросини ташкил этиш ҳисобланади.

Кластерлар пахтадан ип-калавагача ишлаб чиқариш занжирини жорий этишга масъул бўлади.

Агар кластернинг ўзида хоҳиш бўлса, бемалол ўзи қайта ишлашни тўлиқ циклда амалга ошириши мумкин.

Бундан буён, алоҳида индустриал зоналар ташкил қилиниб, уларда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун барча шароитлар яратиб берилади.

Комиссия элчилар ва кластерлар билан бирга бу индустриал зоналар бошқарувига чет эл компанияларини жалб қилиб, нуфузли брендларни олиб келади.
“Ўзбек пахтасига бойкот бекор қилинганидан сўнг, хорижий бренд ва йирик компаниялар маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик қилишга, миллий маҳсулотларимизга катта қизиқиш билдирмоқдалар.

Лекин, очиқ айтиш керак, тўқимачилик саноатини ташқи бозорларга олиб чиқиш, брендлар ва йирик корхоналарни жалб қилишда элчихоналар ишламаяпти.

Мисол учун, биздаги Туркия, Хитой, Германия каби бошқа давлатлар элчилари ўз мамлакати тадбиркорларининг манфаатини ҳимоя қилиш учун вазир, ҳоким, ҳатто корхонагача боришдан чарчамайди.

Лекин, бизнинг элчиларда бундай ташаббус ҳали йўқ!
”, деди Президент.

Шу муносабат билан йил якунига қадар:

- Испания, Германия ва Швеция, Буюк Британия, Франция, Италия, Польша, Япония, Туркия, АҚШдаги элчилар билан бирга 50 та хорижий брендларни юртимизга олиб келиш;

- халқаро кўргазмаларда камида 30 та ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи маҳсулотини олиб чиқиб, 50 миллион доллардан буюртма олишни таъминлаш топширилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Менинг_Конституциям

📣 Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси:

❗️Бош қомусимизда Янги Ўзбекистон учун “Инсон қадри ва халқ манфаати, ҳамма нарсадан устундир!”

Бекобод тумани ҳокимлиги Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Суванова Саида Тўллабековна


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
⚡️ДИҚҚАТ!
⚡️Азиз тумандошлар, барчангизни байрам дастуримизга таклиф этамиз!

🔘30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан жорий йилнинг июнь ойи мамлакатимизда Ёшлар ойлиги этиб белгиланган.

🔺Ушбу ойлик доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида 29 июн куни тумани марказидаги амфитеатрда соат 19:00 да катта концерт дастури бўлиб ўтади.

📌Дастур доирасида, фаолллар тақдирланади, “streetworkout”, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича маҳалла ёшлари ўзаро беллашади.

📣Барчангизни ушбу концерт дастурига лутфан таклиф этамиз! Эл суйган санъаткорларнинг гўзал тароналари барчангизга хуш кайфият улашиши шубхасиз!

💐Келинг ва дастур меҳмонига айланинг!
#Бекобод_тумани

Ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан парандачилик ва қуйчиликни йўлга қўйганлар

Бекобод тумани маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари маҳалла фуқароларини таклифларини қўллаб қувватлаб, парандачилик ва қуйчиликни ривожлантириши учун амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

📷Фоторепортажимиз
шу ҳақида

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати