Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.72K subscribers
25.3K photos
2.86K videos
127 files
7.88K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
“Аҳолимиз сони ҳозирги вақтда 35 миллиондан ошди.

Бу халқимизга муносиб турмуш шароити яратишни, аввало, тиббиёт соҳасида олиб бораётган ишларимизни мутлақо янги босқичга кўтаришни тақозо этади.

Бу борада ўтган даврда кўп ишларни амалга ошириб, салмоқли натижаларга эришдик. Лекин ҳали қатор муаммолар, камчилик ва нуқсонлар ўз ечимини кутиб турибди.

Шу сабабли, соҳадаги вазиятни танқидий таҳлил қилиб, мавжуд муаммоларни тизимли ҳал қилиш вақти-соати келди, деб ўйлайман”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари охирги йилларда тиббиёт соҳасида эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Жумладан:

- ажратилаётган маблағлар ҳажми кескин оширилди. 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда;

- шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди;

- соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Barcha aholiga tibbiy yordam ko‘rsatuvchi muassasalar diqqatiga!

📍O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati tibbiyot xizmatlari (jami idora bo‘yicha), boshqa idoralarning tibbiyot xizmatlari, aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatuvchi (kichik korxona va mikrofirmalardan tashqari) yuridik shaxslar 1-tib (aholi) shakli (yillik) statistika hisobotlarini e-Stat 4.0 (hisobot.stat.uz) axborot tizimi orqali 2022- yilning 30- martdan kechiktirmay elektron ko‘rinishda taqdim etish belgilangan.
Shu munosabat bilan, 1-tib (aholi) shakli (yillik) statistika hisobotini o‘z vaqtida taqdim etishingizni so‘raymiz.

✍️Bekobod tuman statistika bo‘limi
Конституциямизда тиббиёт ходимларининг юксак мақомини таъминлайдиган қоидани ҳам, муҳрлаб қўйишимиз лозим - Президент.

Давлатимиз раҳбари очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилди. Жумладан:

- айрим тиббиёт муассасалари аҳоли учун узоқ ва ноқулай жойлашган. 3 мингдан ортиқ маҳалла аҳолиси оилавий шифокорлик пунктига бориш учун 10 километрдан 75 километргача йўл босишга мажбур бўлмоқда;

- тиббий хизматлар аҳоли эҳтиёжига, ҳудудлардаги одамларнинг турмуш тарзига, маълум бир касалликларнинг кўпайишига қараб белгиланмаган;

- бирламчи бўғинда 70 фоиз тиббий асбоб-ускуналар эскиргани туфайли, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати пастлигича қолмоқда;

- шифокорларнинг ойлик маоши иш натижасига қараб эмас, лавозим тариф сеткасига кўра белгиланган;

- таълим ва амалиёт бир-биридан узилиб қолган, тиббиёт олийгоҳларида битирувчиларнинг аксариятида, иш фаолияти учун зарур амалий кўникма йўқ.
Давлатимиз раҳбари халқ табобатининг синалган усулларини замонавий тиббиётга интеграция қилиш орқали даволаш тизими натижадорлигини янада ошириш мумкинлигини кўрсатиб ўтди.

Шу боис, 2022 йилда:

- самараси исботланган доривор ўсимликлар тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари ва протоколларига босқичма-босқич киритилади;

- барча тиббиёт олийгоҳлари ва техникумларда, ҳудудий Халқ табобати марказларида соҳа учун мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими жорий қилинади;

- барча ҳудудларда Ибн Сино марказлари ташкил этилиб, улар томонидан мактаб, лицей, коллеж, техникум ва олийгоҳларда халқ табобати ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш йўлга қўйилади;

- ҳар бир поликлиникада халқ табобати хоналари, фитобарлар ташкил этилади;

- дорихоналарда доривор воситалар бурчаги бўлиши, лицензия талаби сифатида киритилади;

- Тиббиёт академиясининг клиникаси қошида Республика халқ табобати илмий-амалий марказининг 40 ўринли даволаш бўлими ва ҳудудларда филиаллари иш бошлайди.
Иккинчи йўналиш – тез тиббий ёрдам тизими.

Умуман, 200 дан ортиқ тез тиббий ёрдам станцияларидаги 3 мингга яқин машиналарнинг 75 фоизи “Дамас” автомобиллари бўлиб, уларнинг 670 таси эскирган ёки таъмирталаб аҳволда.

Ёки, бугунги кунда бир туман ёки вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизмати, масофаси яқин бўлса ҳам, бошқа ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатиши мумкин эмас.

Шу боис, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уларни аҳолига янада яқинлаштириш учун, алоҳида Дастур қабул қилинади.

Энг аввало, “103” тез тиббий ёрдам хизмати республика, вилоят, шаҳар ва туман даражасида ягона бошқарув тизимига бирлаштирилади.

Энди, Тошкент шаҳри тажрибаси асосида, ҳар бир вилоятда тез тиббий ёрдам бўйича электрон автоматлашган бошқарув тизими жорий қилинади.

Бундан буён, тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади.

Шунингдек, туман марказидан 50-80 километр узоқликда жойлашган 24 та аҳоли пунктида алоҳида тиббий ёрдам бригадалари ташкил этилади.
Учинчи йўналиш – тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур амалга оширилади.

Бунда, энг аввало, 182 та оилавий шифокор пунктида ичимлик суви тармоғи, 450 дан ортиқ муассасада иситиш, 650 тасида электр тизими тўлиқ таъмирланади.

Шулар қаторида, 1 минг 100 та тиббиёт муассасаси қайта қурилиб, жиҳозланади. 227 та туғруқ комплекслари таъмирланиб, уларга замонавий тиббий асбоб-ускуналар етказиб берилади.

Бундан ташқари, 39 та болалар шифохонасининг ҳолати ва улардаги шарт-шароитлар тубдан яхшиланади.

Бу ишларга 6 триллион сўм маблағ жалб қилинади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 165 миллион долларлик дастур амалга оширилади.

Бундан ташқари, бирламчи бўғиндан бошлаб, тиббиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш ва IT инфратузилмасини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинади.
Тўртинчи йўналишдаги чора-тадбирлар бевосита тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ.

Бу борада, энг аввало, соғлиқни сақлаш ходимларини моддий рағбатлантириш янада кучайтирилади.

Бу йил ҳам бюджет ташкилотлари қаторида, тиббиёт ходимларининг ойлик иш ҳақини ҳам камида 10 фоизга ошириш режа қилинган.

Бунга қўшимча равишда жорий йил 1 июндан:

- тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб яна 15 фоизгача оширилади;

- юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади.

Бундан ташқари, Тиббиёт ходимларини рағбатлантириш жамғармасига йилига 1,5 триллион сўм ажратилади. Ушбу маблағлар ҳисобидан:

- алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган шифокор ва ҳамшираларга 100 фоизгача ойлик устамалар ҳам белгиланади;

- янги иш бошлаган фидоий ёш шифокорларга 1 миллион сўмгача махсус ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб:

- барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрик бепул ўтказилади;
- қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимлари гепатит “Б” касаллигига қарши бепул эмланади.

Мазкур харажатлар тўлиқ бюджетдан қопланади ва бунга ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар йили минг нафар бемор шифокорлар, айниқса, соҳада бир умр меҳнат қилган фахрийларга юқори технологик операциялар давлат ҳисобидан бепул ўтказилади.

Таъкидлаш жоизки, жойларда тиббиёт соҳаси вакилларига, айниқса, шошилинч ва тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди.

Шифокорга қўл кўтариш, уни сўкиб, ҳақорат қилиш бизнинг инсоф-диёнатли, оқ кўнгил, меҳр-оқибатли халқимизга муносибми? Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир”, деди Президент.

Энди, тиббиёт ходимлари фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашган, уларнинг ишига тўсқинлик қилган ҳамда тажовуз кўрсатган кимсаларга нисбатан қонунчиликда алоҳида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади.
Бешинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш.

Бу борада янги тизим жорий этилади ва 2022-2023 ўқув йилидан:
- тиббиёт олийгоҳларига давлат грантлари асосида қабул квоталари, ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, мақсадли ошириб борилади;

- фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантлари 4 бараварга оширилади;

- 11 та тиббиёт олийгоҳида олти ойлик ихтисослашган курслар ташкил этилиб, ҳар йили 500 нафардан оилавий шифокорни ҳудудлардаги энг зарур тор соҳа мутахассислиги бўйича мақсадли ўқитиш дастури амалга оширилади.

Бундан ташқари, тиббиёт олийгоҳларининг магистратура босқичида ва бакалавриатнинг 5–6-курсларида ўқиётган талабаларга, йўлланма асосида, бирламчи ва тез ёрдам тизимида шифокор бўлиб ишлашга рухсат берилади.
Олтинчи йўналиш - соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш.

Жорий йилдан бошлаб 17 мингдан зиёд тиббий бригада, 2 мингдан ортиқ оилавий шифокор пунктлари ва поликлиникаларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади.

Бунда, ортиқча вазнга йўл қўймаслик, тўғри овқатланишга амал қилиш, жисмоний фаолликни ошириш, зарарли одатлардан воз кечиш ва улар натижасида инфаркт, инсульт, қандли диабет, онкология каби касалликларнинг олдини олиш кўрсаткичлари асосий мезон сифатида белгиланади.

Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари ҳар чоракда мукофотланади, йил якунида эса, ҳар бир вилоятда энг яхши натижа кўрсатган поликлиникага мукофот ва совғалар берилади.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Еттинчи йўналиш – соғлиқни сақлаш тизими асосан касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган бўлиши зарур.

Бундан буён тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” деган тамойил асосида молиялаштиришга ўтилади.

Шунингдек, йил якунига қадар Сирдарёда тиббий суғурта тизимини тўлиқ йўлга қўйиб, келгуси йилларда барча ҳудудларда жорий этилади.

Шу билан бирга, бутун республикада амал қиладиган ягона клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартлар ишлаб чиқилади.

Тиббиёт соҳасида ягона тиббий маълумотлар базаси, “электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими яратилади.

Тиббий-иқтисодий, статистик ва аналитик таҳлилларни ўтказиш имконини берадиган Миллий тизим жорий этилади.

Умуман, соҳадаги ислоҳотларни режали ва изчил давом эттириш мақсадида, Жаҳон банки экспертлари билан бирга, 1 октябрга қадар 7 та асосий йўналишни ўз ичига олган Соғлиқни сақлаш стратегияси ишлаб чиқилади.
Президентимиз 2022 йилда соҳага ажратилган 24 трлн сўмга қўшимча 3,2 трлн сўм бериш бўйича ҳисоб-китоблар қилинганини таъкидлади.

“Барчангиз тушунасиз, ҳозир дунёда содир бўлаётган мураккаб вазиятда соғлиқни сақлаш тизими учун бундай катта маблағларни излаб топиш, албатта осон бўлаётгани йўқ.

Биз халқимиз саломатлиги учун ҳар қанча маблағ ва куч-имконият сарфлашга тайёрмиз.

Шахсан мен учун халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун ва қадрли.

Лекин тиббиёт соҳасига қаратилаётган эътибордан тўғри ва самарали фойдалана олаяпмизми?

Мана шу савол мени кўп ўйлантиради. Бу савол сизларни ҳам қийнаши керак.

Бугунги кунда барча жабҳаларда, жумладан, тиббиёт соҳасида ҳам ҳар куни беқиёс илмий янгиликлар кашф этилаётганини, даволаш иши бўйича қандай янги технологиялар ва методикалар пайдо бўлаётганини ҳаммангиз кўриб-билиб турибсиз.

Кечаги билим ва тажриба билан узоққа бориб бўлмайди", деди давлат раҳбари.
Президент:

“Мана шундай кескин рақобат шароитида доимий ўқиш, изланиш, янгиликка интилиш – бу ҳар бир тиббиёт ходимининг масъулиятли бурчи, керак бўлса, ҳаёт мақсадига айланиши шарт.

Такрор айтаман, тараққиёт ва юксалишга фақат илм, фақат таълим ва тарбия, фақат китоб орқали эришиш мумкин.

Мана шундай мисоллар барча тиббиёт ходимлари, айниқса, ёш врач ва ҳамширалар учун юксак ибрат намунаси бўлиб хизмат қилиши лозим.

Тиббиёт аҳли орасида касбий ҳалоллик ва поклик муҳитини мустаҳкамлаш, коррупция балосидан бутунлай қутулиш учун барчамиз – врач ва ҳамширалар ҳам, беморлар ҳам, раҳбар ва мутасаддилар ҳам биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.

Шифокорнинг нафақат устидаги халати, энг аввало, кўнгли ҳам, қўли ҳам пок бўлиши лозим.

Унутманг, давлат тиббиёт тизимини ривожлантириш, соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш учун шунча катта маблағ ва ресурсларни сафарбар этаётган экан, энди бу борада ҳар қандай қонун бузилишларига, таъмагирлик ва порахўрлик кўринишларига қарши қатъий кураш олиб боради".
#тайинлов

⚡️Омбудсманнинг Тошкент вилояти минтақавий вакили тайинланди

Камалов Рустам Жамалович
– Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили лавозимига тайинланди.

Р.Камалов 1974 йил Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги тарих ўқитувчиси, юриспруденция. «3-даражали юрист» махсус унвон – мартаба даражасига эга.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Оққўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири лавозимида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from 🎶 MADANIYAT BÖLIMI 🎶 🎼BEKOBOD TUMANI🎼 (Dostonbek Axunov)
DIQQAT
Aziz yurtdoshlar!!!

Joriy yilning 23 mart (Chorshanba) kuni
Soat 13:⁰⁰ va 15:⁰⁰ da
Bekobod tumani Markaziy Madaniyat markazi binosida 🏢
O'zbekiston Respublikasida xizmat ko'rsatgan artist, Oʻzbek Milliy akademik drama teatri va kino aktrisasi Saida Rametova xamda aktyor, g'oya muallifi,  ijrochi prodyuser, postanovkachi rejissor, qo'shiqchi, so'z ustasi Aziz Rametov tashrif buyurib tomoshabinlarga Konsert dasturini ulashadilar.

Aziz yurtdoshlar shoshiling 🏃
Bilet 🎫 20.000 so'm 💸

Murojaat uchun: @dostonbek_akxunov

Yoki ☎️+998909060914☎️
Murojaat qilishingiz mumkin!

✍️ Bekobod tumani Markaziy Madaniyat markazi 🎭

Bizdan uzoqlashmang
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/Bekobodtumanimadaniyat
Audio
🕌 "НАЙМАН » жоме масжиди Имоми
🎤 #Улуғбек домла
Махалла етакчиси ёшлар билан ҳамнафас

🔹Бекобод тумани Фарход маҳалласи етакчиси 22 мактаб ўқувчиларининг талабларига кўра Ҳарбий сохага қизиқувчи ёшларга пневматик қуролдан отиш бўйича мусобақа ташкил қилди.

🏹"Ҳарбий ватанпарварлик" тадбирида Ватанпарвар ташкилотидан келган мураббийлар ёшларга қуролдан фойдаланиш бўйича амалий тушунчалар бериб ўтди.

🔰Шу ўринда ёшлар ўзларига қизиқ бўлган жавоб ва билимларга эга бўлди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати