Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.83K subscribers
25.8K photos
2.91K videos
127 files
8.07K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

Бунёдкорнинг гўзаллашиб бораётган қиёфаси

🔹Бекобод тумани 2-сектор худудидаги Бунёдкор маҳалласида ободаонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлар давом этмоқда.

🏘Бугунги кунда туманнинг барча маҳаллаларида бўлгани каби Бунёдкор маҳалласида ариқ зовурлар тозаланиб дарахтлар буталмоқда.

Шу ўринда маҳалла аҳли ҳам хонадон томорқаларида ишларни жадаллаштирмоқда. Бу эса Бунёдкор маҳалласига чинакам шкух бахш этмоқда.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#жараён

Бугун эрта тонгдан Тошкент-Чорвоқ йўл бўйларидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини кўздан кечирдик.

👉
Батафсил

➡️
Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir

Facebook | Instagram
⚡️ЁШ ОИЛАЛАРГА УЙ-ЖОЙ ОЛИШДА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР МАВЖУД?⚡️

❇️ Савол: Мени ёшим 25 да аёлимни ёши эса 23 да. Биз ёш оила сифатида уй-жой олишда қандай имтиёзларга эгамиз? Ёш оилаларга уй-жой бериш тартиби қандай?

Жавоб: Ёш оила — эр-хотиннинг иккиси ҳам 30 ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл).

🏡 Имтиёзли ипотека кредити уй олиш учун талабгор Ёшлар иттифоқи маказий кенгаши тавсияномасига эга бўлиши керак.

🏘 Тавсияномага эга бўлиш учун талабгор доимий рўйхатдан ўтиш жойи бўйича Ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгашига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза топширади

1️⃣ никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома;

2️⃣ оиланинг таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома ва оила аъзоларининг паспортлари (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар) нусхалари;

3️⃣ яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ёш оиланинг турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлиги тўғрисидаги маълумотнома;

4️⃣ иш берувчининг муҳри билан тасдиқланган (тадбиркорлик субъектларидан муҳр билан тасдиқлаш талаб қилинмайди) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

5️⃣ доимий иш жойидан берилган ариза берувчининг (оила аъзоларининг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар ёки уларнинг яшаш жойи бўйича давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган ариза берувчининг (оила аъзолари — эр ва хотиннинг) охирги 12 ойдаги даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг нусхалари;

6️⃣ Давлат хизматлари маркази томонидан берилган эр-хотинда мулк ҳуқуқи билан турар жой йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;

7️⃣ ёш оила талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.

🏠 2020 йилдан бошлаб қуриладиган уй-жойлар учун

🏚 ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоиз тўловлари ёш оилаларнинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

🏪 кредитдан фойдаланишнинг биринчи 5 йили давомида ҳар йили фоиз ставкаси қатъий белгиланган 7 фоиздан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси даражасигача босқичма-босқич ошиб борадиган ставкада белгиланади.

🏫Ипотека кредити бўйича биринчи 5 йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизларнинг 25 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобига тўланади.

🏦Ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади

1️⃣ сўралаётган кредит суммаси кўрсатилган ҳолда кредит олишга буюртманома;

2️⃣ сотиладиган квартиранинг олди-сотдиси тўғрисидаги дастлабки шартнома, квартирага эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини илова қилган ҳолда;

3️⃣ ариза берувчининг ва у билан бирга яшайдиган оила аъзоларининг даромадлари тўғрисида охирги 12 ой учун иш жойидан (доимий иш жойи мавжуд бўлганда) берилган маълумотномалар ёки ариза берувчининг ва унинг оила аъзоларининг охирги 12 ой учун даромадлари тўғрисидаги декларацияларнинг уларнинг яшаш жойидаги давлат солиқ органи томонидан тасдиқланган нусхалари;

4️⃣ ариза берувчининг оиласи таркиби тўғрисида яшаш жойидан берилган маълумотнома;
аризачининг паспорт нусхаси;

5️⃣ Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси.

Ипотека кредити олиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати барча зарур ҳужжатлар тақдим этилган кундан эътиборан 30 иш кунидан ошмаслиги керак.

#Huquqshunos_yordami_maslaxatchi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#navoiyiftixorim

📺 Yaponiyaliklar Navoiy g‘azallarini o‘qishdi

Manba: 👉 @mm_telekanal

Navoiyni har kim, har kuni oʻqishi kerak!
Forwarded from Mirzabek Sherbekov
A. Navoiy g'azali. M. SHERBEKOV o'qidi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекобод тумани

Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига бағишланган тадбири бўлиб ўтди.

🔹Бекобод туман ҳокими Ф,Худойбердиев, туман ИИБ бошлиғи Д.Назаров ғазал мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг таваллуд байрами муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида тадбир қатнашчиларини табриклаб, Ҳазрат Навоийнинг ҳайкали пойига гулдасталар қўйди.

🔰Тадбирга келган ўқувчилар томонидан Алишер Навоийнинг ижодидан ғазаллар айтилиб, саҳна кўринишлар намойиш этилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

Ғазалхонлик кечаси туман ҳокимлигида

📍Бекобод тумани ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Саида Суванова туман ҳокимлиги аппарат ходимларига Алишер Навоийнинг босиб ўтган ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди.

🔰Шу ўринда туман ҳокимлиги ходимлари ўртасида Навоий ижоди билан боғлиқ қизғин баҳс-мунозара ташкил этилиб, Навоийнинг ғазалларидан намуналари айтилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати