Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.54K subscribers
27K photos
3.11K videos
129 files
8.6K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Эл_фаровонлиги_йўлида
#жараён

Ҳоким ёрдамчилари амалий ишга ўтди.

🔹Бугун “Хонабод” маҳаласи ҳоким ёрдамчиси М.Саидахмедов маҳаллада томорқа хизмати орқали ишсиз аҳолига имтиезли қишлоқ хўжалиги техникаларини (мотокултиватор), интенсив усулда хонадонларда балиқ етиштириш истагида бўлган фуқаролар билан кўргазмали ўқув амалий семинар ташкил қилди.

📈Шу ўринда 12 нафар фуқарога мотокултиватор ва 2 нафар фуқаро интенсив усулда хонадонида балиқ етиштириш истаги борлигини билдирди ва фуқаролар билан тегишли хужжатлар расмийлаштирилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#жараён

Ёшлар эртанги кунимиз эгалари

🔹Бугун “Ўзбекобод” маҳалласида туман ҳокими ўринбосари Д.Мирзакулов, туман прокурори ўринбосари, Халқ қабулхонаси мудири ҳамда Ёшлар ишлари Агентлиги туман бўлими раҳбари иштирокида прокурор ва ёшлар учрашуви ташкил этилди.

🕹Учрашувга йиғилган ёшлар раҳбарларга ўзларининг қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилиб тегишлича жавоб олди.

📊Шу ўринда ёшлар томонидан турли лойиҳалар ўртага ташланди буларнинг амалга ошириш бўйича масъуллар тегишли дастур режаларини тузиб амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Эл_фаровонлиги_йўлида
#жараён

Туман ҳокими компьютер совға қилди.

Бекобод тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ф.Худойбердиев маҳалладаги оилалар холидан хабар олишни уларнинг муаммоларини ўзининг муаммосидек қарашни сектор ишчи гурухига такидлаб келган.

💻Бугун "Ёшлик-2" маҳалласидаги ёшлардан бирининг билдирган илтимосига кўра, туман ҳокимининг компьютер жамланмаси берилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Bekobod_tumani

Obodlik_bunyodkorlik

Bekobod tumanining "Paxtakor" mahalla fuqarolar yigʻini hududidagi eski taʼmir talab simyogʻochlar o'rniga yangi biton simyogʻochlar o'rnatildi. Mahalla hududida obodonlashtirish ishlari qizgʻin tus olgan.

📍 Hasharda mahalla faol fuqarolari, keksa nuroniylari, yoshlari va ko'ngillilar ishtirok etishdi.

Bekobod tumani mahalla va oilani qo'llab-quvvatlash bo'limi Axborot xizmati.

👉
https://t.iss.one/bekobodtummahalla
#Бекобод_тумани
#Янги_оилавий_болалар_боғчаси_ишга_тушди.

Боғча сари илк қадам

👯Носиров Нодир раҳбарлигида “Илк қадам” номли оилавий боғчада 50 нафар болажонларни ўз бағрига олди.

▶️
Батафсил

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#жараён
#хонадонбай

⚡️Зойир Мирзаев олис чегара ҳудудидаги маҳалларда бўлиб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы обращения с отходами и улучшения экологической обстановки в регионах, а также приоритетным задачам реализации общенационального проекта "Яшил макон" в 2022 году.
2021 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспецияси Тошкент вилояти Бекобод туман бўлими томонидан қуйдагича ишлар амалга оширилди.

🚜2021 йилда бўлим томонидан жами 1921 та назорат тадбирлари амалга оширилди. Шулардан мониторинглар сони 1501 та, текширишлар сони 420 тани ташкил қилган.
Олиб борилган назорат тадбирлари давомида 864 та аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, 179 та 43.137.000 сўмлик маъмурий иш инспекция томонидан кўриб чиқилиб, ундирилган.
83 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 октябрь кунги 4848-сонли Фармонига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра молиявий санкциялар қўлланилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган материаллар сони 105 тани ташкил қилиб, шундан 101 таси судларга, 2 таси прокуратурага ва 2 таси бошқа идораларга юборилган.
Аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва қонун бузилишларини олдини олиш юзасидан 1088 та хўжалик субъектларига огоҳлантиришлар, 117 та тақдимнома ва 405 та ёзма кўрсатмалар берилган. Юқоридагиларга асосан барча хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларидан сувдан фойдаланиш қоидларига амал қилишлари, чорвачиликда наслчилик ишлари, уруғчилик ва қайта ишлаш тадбирлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларини бузмасликлари, агротехника ишларини ўз вақтида ўтказишлари ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати ва уларнинг эксплуатация қилиниши юзасидан камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиб боришлари сўралади.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

"Ҳаммангиз яхши биласиз, халқимиз азалдан табиатни муқаддас деб билган. Тупроқни, сувни, ҳавони, остонасини пок сақлашга интилган. Халқимизда “Бирни кессанг, ўнни эк” деган доно мақол ҳам бежиз айтилмаган.

Оилада янги фарзанд дунёга келса, унга атаб ниҳол экилган. Афсуски, мана шу эзгу одатлар бугун деярли йўқолиб кетди.

Одамларимиз ҳатто эшиги ва ҳовлиси атрофини тозалашдан, дарахт, гул, кўчат экиб, саранжом-саришта қилиб қўйишдан эринадиган бўлиб қолди.

Нимага бу масалада ОАВ орқали ҳамда маҳаллаларда бонг урилмаяпти? Қани маҳалла фаоллари, нуронийларимиз ва жамоатчилигимиз? Афсуски, кўпчилик томошабин бўлиб қолмоқда.

Бугун дунё миқёсида техника ва технология, саноат юқори даражада ривожланган XXI асрда экология билан боғлиқ муаммолар биринчи даражали муаммо сифатида кун тартибига чиқаётгани бежиз эмас.

Биз бу масалада фақат бугунни эмас, яқин ва узоқ келажакни ўйлаб иш тутмасак, кўзлаган мақсадимизга эриша олмаймиз", деди давлатимиз раҳбари.