Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
2.75K subscribers
25K photos
2.84K videos
127 files
7.78K links
Бекобод тумани хокимлигининг расмий Телеграм канали
Расмий сахифаларимиз:👇🏻

Telegram: https://t.iss.one/Bekobodtumanihokimligi
Facebook: https://www.facebook.com/Bekobodtumanhokimligi/
Instagram: https://Instagram.com/Bekobodtumanhokimligi
Download Telegram
#Бекобод_тумани

Экология бўлими ходимлари “Яшил макон” билан бирга

📍 Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан сўнг, 2 ноябрдан 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик" эълон қилинди.

🌴Мазкур топшириқ ижросидан келиб чиқиб, "Яшил Макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти "Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси"га қарашли "Хайваткўл" Овчи ва балиқчилар хўжалигига манзарали кўчатлар экиш
ишларини дваом этирмоқда.


☀️Туманда "Долзарб 40 кунлик" давом этмоқда.

⚡️Келажак бугундан бошланади. Ўз истиқболингиз учун кўчат экинг.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 10 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768-ХII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бугун соат 14:00 да бўлиб ўтади.

Сессияда кунтартибида 6 та масала киритилган.

1) 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”Давлат дастурида белгиланган устивор вазифалар юзасидан ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдодли ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2) Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши ҳузурида “Ёшлар
парламенти вакиллари мактаби”ни ташкил этиш тўғрисида.

3) Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш, имконияти чекланган болалар ва кам таъминланган оилалардаги тиббий ёрдамга муҳтож аёллар ва болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда коронавирусга қарши вакцинация бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Бобожоновнинг ҳисоботи.

4) Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг рўёбга чиқариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

5) Бекобод туманида 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилган ишлар натижадорлиги юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ж.Норматовнинг ҳисоботи.

6) Бекобод туманда фаолият олиб бораётган ногиронлар жамияти ва кўзи ожизлар жамияти туман бўлимлари фаолиятини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
10 – декабрь “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинган кун

Инсон шаъни, унинг қадр­­-қиммати энг олий қадриятдир. Инсон ҳуқуқлари масаласи эса демократик ҳуқуқий мамлакатнинг муҳим белгиларидан бири бўлиб, у давлатнинг қай даражада ривожланганлигини кўрсатиб берувчи мезон сифатида намоён бўлади.

Инсоният ўз тарихий ривожланиш жараёнида инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини яратган. Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ­­- бу инсон ва фуқаро ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳақидаги қонунлар мажмуидир. Бу қонунлар қаторига инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунлар киради.

Халқаро жамоатчилик, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги асосий демократик тамойил ва талабларни ўзида мужассам этган ­- Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси 1948 йилнинг 10-декабрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 3-сессиясида қабул қилинган. Декларация муқаддима ва 30 моддадан иборат бўлиб, БМТга аъзо мамлакатлар, Ер сайёрасида яшаётган инсонларнинг барчасига бирдек тегишли бўлган ҳуқуқларни ўзида мужассам этган. Ўзбекистон Республикаси 1991 йилда ушбу декларацияга қўшилди. Жорий йил бутунжаҳон инсон тамойилига асосланган халқаро ҳуқуқ тизимини шакллантиришнинг сиёсий, ҳуқуқий негизига айланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 73 йиллигини нишонлайди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг қўшилган дастлабки халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган асосий тамойиллар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган. Хусусан, бош қомусимизнинг иккинчи бўлимида ҳам Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳақида алоҳида таъкидланган.

Бу ҳужжат шу кунга қадар дунёнинг беш юздан ортиқ тилига таржима қилинган бўлиб, энг кўп таржима қилинган ҳужжат ҳисобланади.

БМТ бош котибининг ўринбосари Ян Элиассон ўзининг маърузаларидан бирида - “Тинчликсиз ривожланиш бўлмайди. Ривожланиш бўлмаса тинчлик бўлмайди. Бироқ инсон бўлмаса ривожланиш ҳам тинчлик ҳам бўлмайди”- дея таъкидлаган.

Бугунги кунда Бекобод туманида ҳам аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларга кўмак бериш, хотин-қизлар ва болаларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқдаки, бунинг негизида инсон омили мавжуд.

Аслида ҳам инсон, шахс унинг ҳуқуқлари жамиятнинг энг олий қадрияти, бутун инсониятнинг интилишлари, орзу умидларини ўзида жамлаган кенг қамровли тушунчадир. Шу боис инсон ҳуқуқлари – ҳозирги тараққиётнинг асоси ва давр талабидир.

Акрам Мамадалиев
Бекобод туман ҳокимининг
ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси
#Ўзбекистон ёшлар форуми-2021
#Зукко-китобхон

🔹Бугун, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон ёшлар форуми-2021 ойлиги доирасида ёшларни ватанимиз миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарлари билан таништириш мақсадида сектрлар кесимида “Зукко китобхон” интелектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.
Қизиқрли ва муросасиз кечган ўйин якунига кўра

🥇I-ўринни 2-секторнинг “Билимли ёшлар” жамоаси;

🥈II-ўринни 1-секторнинг “Ёшлар” жамоаси;

🥉III-ўринни 3-секторнинг “Илғор” жамоаси аъзолари қўлга киритдилар.

🎗Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирландилар.
#Бекобод_тумани

Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси

🔹Сесия ишида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида белгиланган устивор вазифалар, Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши ҳузурида “Ёшлар парламенти вакиллари мактаби”ни ташкил этиш, Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг рўёбга чиқариш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан туманда олиб борилаётган ишлар, Бекобод туманида 2021 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, Бекобод туманда фаолият олиб бораётган ногиронлар жамияти ва кўзи ожизлар жамияти туман бўлимлари фаолиятини моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида жами 6 та масалалар кўриб чиқилди ва Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

Бирдамликда бирлашайлик

📍Туман ҳокими Ф.Худойбердиев 1-сектор худудида жойлашган “Бирдамлик” маҳалласида тумманнинг барча ташкилотларини ҳамда ахолини билан, маҳаллани обод ва кўркам қиёфага келтириш бўйича топшириқ берди.

📈Шу ўринда ахолини кам таъминланган ҳамда ёрдамга мухтож қатламига ёрам кўрсатиш, ахоли саломтлиги бўйича туман тиббиёт бирлашмаси, ахолини тиббий кўрикдан ўтказиш, Ободонлаштириш бошқармаси эса кўчаларни тартибга келтириш ёрдамга мухтож фуқаролар хонадонларни таъмирлаш, бўяш ахоли билан биргаликда томорқалардан самаралий фойдаланиш мевали ва манзарали дарах кўчатларни ўтказиш ишларини ташкил этиш, тунги ёритиш чироқларини ўрнатиб обод масаканга айлантириш бўйича топшириқлар берилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.