Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун (ЎРҚ–726-сон, 29.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди.
❕Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔘 Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:
🔸 БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима;
🔸 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
🔸 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
📋 Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#брифинг #пенсия
АОКАда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Зайниддин Аралов иштирокида брифинг ўтказилди.
〰️〰️〰️
📎 Ўзбекистон Президентининг тегишли фармони билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш билан боғлиқ қуйидаги асосий ўзгартиришлар киритилди.
✔️2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
👉 Амалда бўлган кам таъминланган оилаларга 14 ёшгача болалари учун нафақа ва 2 ёшгача болани парвариш қилиш нафақаси ўрнига ягона болалар нафақаси жорий этилди.
👉 болалар ёши меъёри 14 ёшдан 18 ёшгача оширилди.
👉 тўлов муддати 6 ойдан 12 ойгача узайтирилди.
💰Нафақа миқдори оиладаги болалар сонидан келиб чиқиб белгиланиши жорий этилди. Бунда:
➖ 3 ёшгача битта фарзанди учун – 325 минг сўм;
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун – 250 минг сўм;
➖ иккинчи фарзанди учун қўшимча – 150 минг сўм;
➖ учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 100 минг сўм;
● Батафсил
_____________
Расмий хабарлар | Медиабанк

Forwarded from YouTube Music/Video Downloader
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2021 yil 23 oktabr 29 oktabr kunlari qabul qilingan muhim qonunchilik hujjatlari
Audio
#savol_javob
❗️Аёллар дафтари: унга кириш ва чиқиш тартиблари.
🎙Батафсил овозли хабарда!
Ҳуқуқларингизни билинг ва яқинларингизга улашинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Bekobod_tuman_Adliya

❗️Ёлғиз онаман, 3 нафар фарзандим бор, касаллигим туфайли ишлай олмаяпман. 1-босқич талабасиман – контракт тўлашим керак. Лекин маҳалла кам таъминланган оилалар рўйхатига қўшмаяпти.
Бу ҳолатда нима қилишим керак?

1 ноябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
🧑🏻🦽 Имконияти чекланган шахслар давлат хизматларидан фойдаланганда 50 фоизлик чегирма берилади
💵 Ҳудудида хонадонлар сони мингдан ортиқ бўлган маҳалла ходимларининг маошлари 35 фоизга оширилади.
☎️ Оилавий зўравонлик ҳолатлари бўйича хабар бериш тизими йўлга қўйилади.
🏥 Имтиёзли тоифадаги шахсларга айрим тиббий хизматларни нодавлат тиббиёт ташкилотларида кўрсатиш бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.
💰 Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.
💻 Меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисида ягона маълумотлар базаси яратилади.
👨🏻⚕️ Давлат тиббиёт муассасалари раҳбарлари Healthcare Administration йўналиши бўйича ўқитилади.
🏦 Халқаро молия институтларидан жалб қилинган кредитлар 10 йилдан кам бўлмаган муддатга қайта кредитланади.

#Биласизми
✅ Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) – 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.
🚫 Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

⚡️#Диққат! #Муҳим_лойиҳа
Бекобод туман Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими томонидан:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида иш ўринларини 2022 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/d/51415
Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб ўз таклифларингизни қолдиришингиз мумкун!
Ҳуқуқларингизни билинг ва яқинларингизга улашинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Bekobod_tuman_Adliya
Бекобод туман Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – туман (шаҳар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими томонидан:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида иш ўринларини 2022 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Қуйидаги ҳавола орқали, лойиҳа билан танишиб чиқишингиз мумкин👇🏻👇🏻👇🏻
https://regulation.gov.uz/uz/d/51415
Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси билан танишиб чиқиб ўз таклифларингизни қолдиришингиз мумкун!
Ҳуқуқларингизни билинг ва яқинларингизга улашинг!
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/Bekobod_tuman_Adliya
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Давлат раҳбари мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, одамлар ҳаётини яхшилаш бош мақсад этиб белгилангани, бу тамойиллар бюджетни шакллантиришда ҳам бош мезон бўлиши зарурлигини таъкидлади.
Шу боис келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида, аввало, ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Президентимиз бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 триллион сўм ажратиш таклифини билдирди. Чунки ҳудудлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилиши белгиланган.
Жумладан, чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш, дарсликларни янгилаш ҳамда компьютер синфлари очиш каби кўплаб чора-тадбирлар мўлжалланган.
Олий таълим тизимида ҳам вазифалар кўп. Хусусан, бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, давлат-хусусий шериклик асосида ётоқхоналар қуришга субсидия бериш ҳамда 80 мингдан ортиқ талабалар ижара харажатларининг бир қисмини қоплаш кўзда тутилган.
Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 триллион сўм ажратилиши мўлжалланмоқда. Шундан 1 триллион сўми онкогематология, эндокринология, буйрак ва жигарни кўчириш каби дастурларга йўналтирилади. Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 миллион нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.
Президентимиз муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини босқичма-босқич ошириш зарурлигини таъкидлаб, бунинг учун қўшимча маблағ йўналтиришни таклиф қилди.
Давлат бюджети лойиҳасида ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш масалаларига ҳам кенг ўрин берилган. Уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод этиш чора-тадбирлари учун 26 триллион сўм ажратилиши режалаштирилган.
– Бу соҳаларга шу кунгача бундай катта маблағ берилмаган. Энди буни тартибли, самарали тарзда жой-жойига етказиш керак. Шунинг учун ҳар бир дастур бўйича ажратиладиган маблағларни мақсадли кўрсаткичлар билан боғлаган ҳолда, электрон назорат тизимини жорий этиш лозим, – деди Шавкат Мирзиёев.
Бюджет тизимида молиявий назоратни кучайтириш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилди. Бунинг учун темир интизом билан, давлат харидлари тизимида ошкораликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Молия вазирлигига келгуси йил 1 январдан тендерларни инсон омилисиз ўтказиш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, барча бюджет ташкилотлари бухгалтериясини тўлиқ рақамлаштириш, давлат харидлари бўйича ҳисоб-китобларни электрон ҳисоб-фактура орқали амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари бюджет лойиҳасини маҳаллий кенгашлар, тадбиркорлар ва аҳоли билан муҳокама қилиш, уларнинг таклифларини Олий Мажлисга муҳокамага киритиш лозимлигини таъкидлади.
Муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ахборот берди.

#Мурожаат_изидан
#судга
Бекобод туман адлия бўлими томонидан фуқаро МГ 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти қурилишга (қайта таъмирлашга) тушган вақтида ойлик маош олмаганлиги юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш натижасида фуқаро МГга тегишли иш ҳужжатлари ойлик маошлари тўлиқ ундириб берилиш учун Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судига киритилди.
Натижада фуқаро МГга ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича 12.138.551 сўм миқдордаги қарздолик ундирилиши юзасидан суд буйруғи қабул қилинган.

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш такомиллаштирилади
“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (665-сон, 02.11.2021 й.) қабул қилинди.
❌ Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
🗓 2022 йил 1 сентябргача ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари (фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан
ўтади.
🔄 2022 йил 1 октябрдан истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади.
🖥 2023 йил 1 мартдан бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилади.
❗️2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади.
✅ 2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади.
☑️ 2022 йил 1 октябргача ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябргача рухсат этилади.

Telegram
Бекобод туман Адлия бўлими
Мурожаатлар учун тел: 70-201-02-50
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio
ички рақам: 2625
Мавзули қидирув:
#тарғибот
#газета
#маҳалла
#ТВ
#қабул
#my_portfolio
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Ҳукумат қарори (664-сон, 02.11.2021 й.) билан Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатини юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, қуйидаги солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари рўйхатга киритилади:
➖ ташкил этилганидан бошлаб бир йилдан ортиқ муддат давомида фаолият олиб бораётган ташкилотлар;
➖ штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари мавжуд бўлган ташкилотлар.
🏢 Мазкур солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда уларга солиқлар бўйича хулоса берувчи солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари сифатида рўйхатга киритилишини сўраб Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасига (Палата) мурожаат қилади.
🗓 Палата мурожаатни 3 иш кунида ўрганиб чиқади.
📝 Палата томонидан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини рўйхатга киритиш тўғрисида хулоса қабул қилинганда шу асосда уларнинг рўйхати шакллантирилади.
➡️ Низомга кўра шунингдек, Давлат солиқ қўмитасига ДХМдан ихтиёрий тугатиш жараёнида турган солиқ тўловчилар ҳақида тушган маълумотлар шу куннинг ўзида дастур орқали ўрганиб чиқилади.
❕ Ҳар 10 кунлик маълумотлар умумлаштирилган ҳолда солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхати шакллантирилади.
☑️ Йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар (таваккалчилик даражаси юқори бўлган солиқ тўловчилар бундан мустасно) солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатилиши мумкин бўлган солиқ тўловчилар рўйхатига киритилади.
⚠️ Солиқ тўловчиларга солиқларга доир хулоса бериш орқали ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги хулоса шартнома тузилган кундан бошлаб 30 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.

Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ____ Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Anonymous Quiz
28%
Ҳар ойда бир мартадан кам бўлиши мумкун эмас
33%
Ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкун эмас
14%
Ҳар ярим ойда бир мартадан кўп бўлиши мумкун эмас
25%
Ҳар ойда бир мартадан кўп бўлиши мумкун эмас
Белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи ва бошқа органлар томонидан юборилган, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларни иш берувчи ишга қабул қилиши шарт ҳисобланади.
Агар сиз ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлсангиз сизнинг соғлиғингиз, хавфсизлигингиз ёки ахлоқ-одобингизга зиён етказиши мумкин бўлган меҳнат шароити ноқулай ишларда, ер ости ишларида ва бошқа ишларда ишлашингиз тақиқланади. Сизга белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтаришингиз ва ташишингизга йўл қўйилмайди.
Агар ўн олти ёш билан ўн саккиз ёш ўртасида бўлсангиз, сизга иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишлардан иборат бўлганда, сиз учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 4,1 кг дан оғир бўлмаслиги, шунингдек, аравача ва вагонетка ёрдамида юк ташишларига жалб этилмаслигингиз лозим. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар иш вақтининг учдан бир қисми юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, қўлда юк кўтариш ва ташиш нормаларининг чегараси: ўғил болалар учун — 6,5 кг, қиз болалар учун — 3,5 кг дан оғир бўлмаслиги лозим. Ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг иш вақти фақат юкларни қўлда кўтариш ва ташиш билан боғлиқ ишлардан иборат бўлганда, улар учун юк кўтариш ва ташиш нормасининг чегараси 2 кг дан оғир бўлмаслиги лозим. (https://lex.uz/docs/1479061 4-5-бандлар) Бу ҳолат Конституцияда белгиланган тенглик тамойилининг бузилиши эмас, балки ижтимоий адолат принципи ҳисобланади.

Ҳокимлик ходими мурожаатга эътиборсиз қарагани учун жаримага тортилди
Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Х.А. Андижон шаҳар ҳокимлиги ходимларининг ҳатти-ҳаракатларидан норози бўлиб Адлия вазирлигига мурожаат йўллаган. Ушбу мурожаат Андижон шаҳар адлия бўлимига келиб тушган.
Аниқланишича, “SIRENE PHARMA” МЧЖ номидан 2021 йил 20 августда Андижон шаҳар ҳокими — Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича ҳудудий комиссияси раиси номига юборилган мурожаат хати шаҳар ҳокимлиги девонхонаси томонидан 2021 йил 9 сентябрда рўйхатга олиниб, раҳбарият томонидан хатни мазмунан кўриб чиқиб, муаллифга жавоб қилиш учун ҳокимлик мутахассиси О.Ш.га йўналтирилган. Бироқ ҳокимлик томонидан мазкур мурожаат Монополияга қарши курашиш Кўмитасининг Андижон вилоят ҳудудий бошқармасига тааллуқлилиги бўйича кўриб чиқиш учун 41 кунда юборилган.
Бу билан ҳокимлик мансабдор шахслари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунда белгиланган муддатга риоя этилмаган.
Адлия бўлими томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати бўйича шаҳар ҳокимлиги масъул ходими О.Ш.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан тегишли баённома расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судига юборилди.
Суднинг 2021 йил 28 октябрдаги қарори билан ҳуқуқбузар О.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра жарима жазоси тайинланди.
Бекобод туман адлия бўлими тегишли ташкилотлардан юқоридаги қонун бузулишларига асло йўл қўймасликларини сўраб қолади!!!

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:
🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;
🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;
🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Бекобод туман Адлия бўлими pinned «Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ____ Ходимларнинг айрим тоифалари учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан иш ҳақи тўлашнинг бошқа муддатлари белгилаб қўйилиши мумкин.»
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Солиқларни тўлашни кечиктириш механизмлари такомиллаштирилади
“Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5274-сон, 02.11.2021 й.) қабул қилинди.
✅ Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларига (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.
☑️ Бунда:
➖ солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;
➖ солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;
➖ ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;
➖ солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Россиядаги консуллик муассасалари орқали янгисига алмаштириш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (667-сон, 02.11.2021 й.) билан Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш тартиби бўйича вақтинчалик низом тасдиқланди.
➡️ Низомга кўра, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХББ) томонидан расмийлаштирилади.
📝 Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун консуллик муассасасига ариза билан шахсан мурожаат қилади.
⏳ Консуллик муассасаси талабгор номидан сўровномани тўлдириб, 1 иш кунида ИИВ ЙҲХББга юборади.
☑️ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси тақдим этилган маълумотномани кўриб чиқиб, 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда уни Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (ТИВ КҲД) юборади.
📂 Шунга кўра, ТИВ КҲД ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали тақдим этади.
⚠️ Консуллик муассасаси 1 иш кунида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига беради ёки асосланган сабабларга кўра уни рад этади.
🔰 Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янгисига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
➖ БҲМнинг 70 фоизи миқдорида тўлов;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
➖ 20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.

❓Фуқарони турар жойда муқим яшамаганлиги учун уйдан чиқариб юбориш мумкинми?