Forwarded from Бекобод тумани маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати (Malikaxon)
Бекобод_тумани
#Маҳаллани ички кўчалари!
🛣 Туманимизнинг "Назарбой" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги шағал ётқизилган ички кўчалар энди асфальт бўлди.
💡 Фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида тунги ёритиш чироқлари ҳам ўрнатилди.Кўчалар энди кенг, ёруғ ва текс кўчаларга айланди.
✍ Бекобод тумани маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Ахборот хизмати.
👉https://t.iss.one/bekobodtummahalla

Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми
🔘 Ногирон боласини тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола 16 ёшга тўлгунга қадар давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ҳисобидан бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Бекобод тумани аҳолиси диққатига !!!
Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Бекобод тумани ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ТУМАН ШТАБИ” ташкил этилган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.
📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
📞 Мурожаат учун телефонлар:
🏢 Бекобод тумани ҳокимлиги марказий штаби;
☎️ (70) 935-21-89 (24 соат)
Штаб раҳбари – Бекобод тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Шоислом Шамансуров;
📱 Тел: (90) 978-72-68
☎️ Тел: (70) 935-21-89
Штаб раҳбари ўринбосари – Бекобод тумани Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Ислом Султонов;
📱 Тел: (94) 168-57-07, (93) 112-70-69
🔥 Бекобод тумани Газ таъминоти филиали бошлиғи Умид Рахимбердиев;
📱 Тел: (99) 868-61-04
☎️ Тел: 70 935-11-04 (диспетчер)
⚡️ Бекобод тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Илхом Ахмедов;
📱 Тел: (90) 333-23-53
☎️ Тел: (70) 935-13-10 (диспетчер)
🚰 Бекобод тумани Сув таъминоти бошлиғи Номоз Эргашев;
📱 Тел: (97) 728-90-99, (99) 488-35-39
☎️ Тел: (70) 935-11-29 (диспетчер)
🏫 Бекобод тумани Мактабгача таълими бўлими бошлиғи Бахтиёр Қурбонов;
📱 (90) 336-27-77
☎️ Тел: (70) 935-18-24 (диспетчер)
🚑 Бекобод тумани Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахром Бобожонов;
📱 Тел: (90) 110-55-71
☎️ Тел: 103, (70) 935-11-81 (диспетчер)
🚒 Бекобод тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Б Анваров;
📱 Тел: 99 402-11-53
☎️ Тел: 101, (70) 935-11-01 (диспетчер)
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

#2021_йил_1_ноябрдан
🔰Қонунчиликка кўра:
➖ хавфлилик даражаси юқори бўлган айрим турдаги маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг республика ҳудудига эркин муомалага чиқариш (жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлар доирасида олиб келинган маҳсулотлар бундан мустасно) тартиби жорий этилади;
➖ хавфлилик даражаси юқори бўлмаган айрим турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон резиденти ҳисобланган аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларида мувофиқлик сертификатини (амал қилиш муддатидан қатъи назар) бир марта расмийлаштирган ҳолда 24 ой давомида импорт қилишга рухсат этилади.

✅ Фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди
Батафсил инфографикада👆

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (656-сон, 25.10.2021 й.) билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди
🔰 Низомга кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар вилоят ҳокимликлари томонидан бозордаги кўп квартирали уйлардан ажратилади.
➡️ Бунда ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари болаларни муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил аввал уй-жойга муҳтож сифатида “онлайн-навбат”га киритиб боради.
❗️Болаларга 18 ёшга тўлган йилда:
➖ кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 квадрат метрдан кам бўлмаган 1 хонали;
➖ вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 квадрат метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.
📌 Уй-жойлар мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи асосида, бироқ 30 ёшга тўлгунгача уни сотиш ҳуқуқисиз берилади.
✅ Низомга кўра, уй-жойлар туман ҳокимлиги томонидан ажратилиб, яшаш учун барча зарур шароитларга эга ҳолда топширилади.
🖥 Уй жой билан таъминланиш ҳолати ҳақидаги маълумотлар ҳар ойда янгиланади ва Халқ таълими вазирлиги расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.
☑️ Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради ва ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади.
📋 Ордерлар “онлайн-навбат” ахборот тизимидаги қатъий кетма-кетлик асосида берилади.
⚖️ Уй-жой ордер берилган кундан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.
🔘 Қарорга кўра шунингдек, 2022 йил 1 январдан:
● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланади;
● етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш “Васийлик ва ҳомилик” электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.
2022/2023 ўқув йилидан “Ижтимоий иш” бакалавриат таълим йўналишида “Васийлик” ва “Ҳомийлик” соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

✅ Меҳнат мигрантлари Ўзбекистонда олинган кредит тўловларини "Азия инвест банк" ва Россиядаги бошқа ҳамкор-банклар орқали Россия рублида, шу жумладан электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириши мумкин.

Хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда компенсация берилади
“Тадбиркорлик субъектларининг хорижий валютадаги кредит мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ юкини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5268-сон, 27.10.2021 й.) қабул қилинди
🔰 Қарорга кўра, банклардан хорижий валютада олинган кредитлар миллий валютага ўтказилганда амалдаги компенсация тақдим этиш тўғрисидаги шартномалари мавжуд бўлган тадбиркорларнинг эквиваленти 1 миллион АҚШ долларидан, фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмайдиган кредитларнинг асосий ставкадан ошадиган, лекин 5 фоиздан кўп бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади.
☑️ 2021 йил 1 ноябрдан Ўзбекистон номидан чет эл валютасида тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун жалб қилинган кредитлар (қарзлар) лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга ёки улар жалб қилинган муддатга қайта кредитланади.

🔘 Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
➖ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
➖ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
➖ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).
✍️ Ушбу ҳолларда кадастр паспорти 3 иш куни мобайнида расмийлаштирилади.

🩺 Шифокор сири ҳисобланган маълумотларни фуқаро ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз беришга қуйидаги сабабларга кўра йўл қўйилади:
● аҳволи оғирлиги сабабли ўз хоҳиш-иродасини билдира олмайдиган фуқарони текшириш ва даволаш мақсадида;
● юқумли касалликлар тарқалиши, ялпи заҳарланиш ва зарарланиш хавфи таҳдид солганида;
● тергов ёки суд текшируви ўтказилиши муносабати билан суриштирув ва тергов органларининг, прокуратура ва суднинг сўрови бўйича;
● 14 ёшга тўлмаган вояга етмаган шахсга ёрдам кўрсатилаётганда унинг ота-онаси ёки қонуний вакилларини хабардор қилиш учун;
● фуқаронинг соғлиғига ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар ёки бахтсиз тасодиф натижасида зарар етказилган деб гумон қилишга асослар мавжуд бўлганида.

✅ Фуқароларнинг 26 ёшга тўлмаган фарзандларини Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун йўналтириладиган даромад суммалари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинган.

❗️Фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
Президент қарори (ПҚ–5269-сон, 28.10.2021 й.) билан Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди
🔰 Институтда қуйидагилар бўйича замонавий билимларга эга кадрлар тайёрланади:
🔹 тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб ҳудудларни ихтисослаштириш;
🔹 экспортбоп ва даромадбоп қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришни ташкил этиш;
🔹 қишлоқ хўжалигида инновацион ресурстежамкор технологияларни ҳамда рақамлаштирилган агротехнологияларни жорий қилиш.
☑️ Институтда 2021/2022 ўқув йилидан бакалавриат таълим йўналишларида кредит-модуль тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бунда, талабалар учун ҳафтанинг шанба куни мустақил ўзлаштириш куни деб белгиланади.
📌 2022 йил якунигача Институтда талабалар, магистрлар ва илмий изланувчилар ҳамда ёш профессор-ўқитувчиларнинг илмий ишланмалари асосида лойиҳаларнинг стартапларини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш билан шуғулланувчи IT-инкубатор илмий инновацион маркази ташкил этилади.
🔘 Институтга тегишли ер майдонларида анор, хурмо, лимон, қора олхўри, узум ва бошқа мева-сабзавотларнинг юқори ҳосилли, йилига 2-3 маротаба ҳосил олишга имкон берадиган навларини яратиш бўйича кўргазмали дала майдонлари барпо этилади.
✅ Қарорга кўра, Институтда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кечки (сменали) ҳамда 2022 йилдан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура)га қишлоқ хўжалиги ихтисосликлари бўйича қабулни ташкил этиш назарда тутилган.
📋 Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали талабалари Институтнинг мос таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Институт дипломи берилади.
🏢 Институт фаолияти Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилади.

🔰 Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши⬇️
➡️ сотишга мўлжалланган ашёларни ва тайёрлаш воситаларини мусодара қилиб, БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 350 минг сўмдан 2 млн 700 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (662-сон, 28.10.2021 й.) билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔎 Низомга кўра, 2023 йил 1 январдан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари вазирлик, идоралар билан келишишдан олдин лингвистик экспертизадан ўтказилади.
☑️ Лингвистик экспертиза лойиҳани ишлаб чиққан ташкилот раҳбарининг маслаҳатчиси томонидан қуйидаги талаблар асосида ўтказилади:
➖ жумлаларнинг соддалиги ва қисқалиги, таърифларнинг аниқлиги;
➖ имло, услубий, грамматик ва орфография қоидаларига мослиги;
➖ янги атамалар, шунингдек, соҳа атамаларининг тўғри қўлланилганлиги;
➖ сўз бирикмаларининг ўзаро тўғри боғланганлиги;
➖ баённинг тизимлилиги ва ифодали кетма-кетлиги.
✅ Маслаҳатчи ёхуд мутахассис 3 кун ёки шартномада белгиланган муддатда лингвистик экспертизадан ўтказиш натижаси бўйича аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсияларни кўрсатган ҳолда хулоса бериб, лойиҳани ишлаб чиқувчига тақдим этади.
➡️ Шунга кўра, лойиҳа матни қайта ишланиб, келишиш учун вазирлик ва идораларга юборилади.
❌ Лойиҳада қуйидагиларнинг қўлланилишига йўл қўйилмайди:
🔸 оғзаки нутқ шакллари;
🔸 давлат тилида тенг маъноли сўзлар ва тушунчалар мавжуд бўлган тақдирда, чет тиллари атамалари;
🔸 эскирган ҳамда кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар;
🔸 аббревиатура ва қисқартмалар (умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар бундан мустасно).

✅ Мактабда таътилларнинг муддатлари қуйидагича белгиланади:
🔸 кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
🔸 қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
🔸 баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
🔸 ёзги таътил – охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

Айрим давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилади
"Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ҳукумат қарори қабул қилинди (28.10.2021 й, 661-сон).
Қарор билан бир қатор давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилди.
Жумладан, Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификатининг дубликати берилганлиги учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланди (илгари БҲМнинг 50 фоизи).
Қарор 2021 йил 1 декабрдан бошлаб кучга киради.

#Адлия_хабари
❗️2023/2024 ўқув йилидан ТДЮУга ўқишга киришда ҳуқуқий фанлардан тест топшириш амалиёти жорий этилади
➡️ Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Булар:
➖ 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
➖ 2-бўлимда “юриспруденция” таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.
✅ ТДЮУга ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни “юриспруденция” бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.
☑️ Мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:
● мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
● мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
● ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
● ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.
Маълумот учун: бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.