Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#brifing
#shtab_faoliyatidan
Behzod QOBULOV, Toshkent viloyati hokimining Axborot siyosati masalalari boʻyicha maslahatchisi — matbuot kotibi:
Shtabga kelib tushayotgan murojaatlar shu kunning oʻzida, yaʼni, yarim soatdan uch soatgacha boʻlgan vaqtlarda bartaraf etilmoqda.
Viloyatdagi 413 ta mahallada gaz bosimi odatdagi meʼyoridan pastligicha qolmoqda. Bu borada viloyat hokimi Zoyir Mirzayev tomonidan qatʼiy nazorat oʻrnatilib, zaruriy choralar koʻrilmoqda.
Jumladan, oʻtgan oxirgi bir sutka davomida hududlarga 19 tonna suyultirilgan gaz va jami 266 tonna koʻmir tarqatilganini taʼkidlash mumkin.
P.s. brifing 2023-yil 21-yanvar kuni yozib olingan.
✉️ Telegram 🌐Website 🌐 YouTube 📱 Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ona Yig'lar @oltin_voha
G'iyos Boytoyev
#Табрик
Ғиёс Бойтоев
«Она йиғлар»
Онажон, туғилган кунингиз билан чин қалбимдан табриклайман.
Хурсандчилик кунда ғамгин қўшиқ учун узр. Лекин, бошқа ашула ичимдаги ҳиссиётларни мукаммал ифода қилмайдигандек туюлаверди...
@Behzod_Qobulov

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
Тошкент вилояти ҳокимлигининг ҳозирги сайти бундан 17 йил аввал ишга туширилган бўлиб, айни пайтда кўп жиҳатдан талабга жавоб бермай қолган эди. Бу орада миллий қонунчилигимизда, ахборот сиёсати соҳасида катта ўзгаришлар бўлди – давлат, жамият очиқлик сиёсати шароитида яшамоқда.
Биз аввалги сайтимизни янгилашга ҳаракат қилиб кўрганмиз, 2019 йили сайтда муайян техник ўзгаришлар амалга оширилди. Ўша вақтда ҳам буткул бошқача, янгича, энг муҳими, фойдаланиш учун қулай бўлган сайт ишлаб чиқишни ният қилган эдим. Мавриди энди келган экан шекилли. Ўтган уч ойлик меҳнатларимиз самараси сифатида янги расмий сайт фаолият бошлаш арафасида турибди.
Мазкур веб сайт давлатимиз раҳбарининг 154-сонли қарорида кўрсатилган индикаторлар мазмунидан келиб чиқиб яратилди. Биз янги сайт яратишга киришар эканмиз, IT соҳасидаги катта компаниялар, тажрибали жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқдик. Охир-оқибат ахборот технологиялари йўналишидаги олийгоҳларнинг Тошкент вилоятида таваллуд топган битирувчилари билан музокара ўтказдик, уларни ишга жалб қилдик ва кичик жамоа тузиб, ишни бошлаб юбордик.
Шу тариқа ёш ва серғайрат, истиқболи порлоқ дастурчи йигитларни ўзим учун кашф қилдим. Ҳозир сайтимиз деярли тайёр бўлиб қолди. Айни пайтда таҳрирлаш ишларини олиб боряпмиз. Бу сайтда бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида расмий ахборотлар чоп этилади. Йўл-йўлакай тузатиш ва ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ҳуқуқи, имконияти энди тўлиқ ўзимизда бўлади (илгари битта ўзгартириш киритиш учун сайтни яратган асосий дастурчини қидириб, ялиниб, қўл ҳақи бериб ўзгартирардик).
Ўз навбатида, бу ўзгариш – Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати жамоасига ҳам қўшимча масъулият юклайди. Тез орада шу ва бошқа лойиҳаларимизни вилоят ҳокими ҳузурида тақдимот қиламиз. «Битирувчи» ва «Халқ назорати» дастурларимиз ҳам февраль ойи давомида ишга туширилиши кутилмоқда.

#Лирик_чекиниш
Бугун улуғ шоир ва мутафаккир ҳазрат Навоий таваллуд топган кун.
Навоийнинг "Айлагач" радифли ғазали билан куйланган қўшиқни эшитиб юрибман. 😍
Қўшиқни Ҳосила Раҳимова маромига етказиб ижро қилган. Овозида недир муҳташамлик, вазминлик бор.
Улуғ шоирнинг руҳи шод бўлсин, Аллоҳ таолонинг ўзи ярлақасин.

Беҳзод Қобулов | Расмий
Ҳурматли ўқувчилар! Катта танаффусдан кейин яна бир мутлақо хусусий аҳамиятга эга бўлган мулоҳазаларимни айтишга ниятланиб турибман. Устоз ва мураббийларим – мени тарбия қилган азиз ота-онам ва буюк устозимга эҳтиромим чексиз. Лекин, очиғи, одам ўзи ўта ҳурмат…
#ЮнусТурсунович #Қадрлаш
Юнус Турсунович билан яна кўришдик. Аломат инсон, ташкилотчилик борасида ўз мактаби бор. Кўп танбеҳини олганман, аямасдилар. Лекин, бундай инсонларни барибир ҳурмат қиласан, танбеҳлари ниҳоятда ўринли бўлганини кейинроқ тушуниб бораверасан...

#Почерк
Бу Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлайдиган ҳар бир ходимнинг столида турадиган ва шахсан ҳоким томонидан бериладиган ўзига хос йўриқнома.
Ўқийсан, яна ўқийсан, ич-ичингдан бу гапларга қатъий амал қилиш шартлигини тушунасан.
Бу талабчан ва тажрибали раҳбарнинг ўз қўл остидагиларга берган жиддий ҳамда қатъий огоҳлантириши, сабоғи эканини тўла ҳис қиласан.
#ҲокимДарси #ВатанОбрўсиЭнгМуҳими

Уйғур миллий таомлари ошхонаси. "Эден" ошхонаси (уйғурча томоқхона).
Урумчи, Ёшлар йўли кўчаси.
Урумчи, Ёшлар йўли кўчаси.