Беҳзод Қобулов | Расмий
182 subscribers
94 photos
29 videos
1 file
46 links
Эркин каналча

Телефон: 99 370 66 01
Download Telegram
Беҳзод Қобулов | Расмий
Ҳурматли ўқувчилар! Катта танаффусдан кейин яна бир мутлақо хусусий аҳамиятга эга бўлган мулоҳазаларимни айтишга ниятланиб турибман. Устоз ва мураббийларим – мени тарбия қилган азиз ота-онам ва буюк устозимга эҳтиромим чексиз. Лекин, очиғи, одам ўзи ўта ҳурмат…
#ЮнусТурсунович #Қадрлаш

Юнус Турсунович билан яна кўришдик. Аломат инсон, ташкилотчилик борасида ўз мактаби бор. Кўп танбеҳини олганман, аямасдилар. Лекин, бундай инсонларни барибир ҳурмат қиласан, танбеҳлари ниҳоятда ўринли бўлганини кейинроқ тушуниб бораверасан...
#Почерк

Бу Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлайдиган ҳар бир ходимнинг столида турадиган ва шахсан ҳоким томонидан бериладиган ўзига хос йўриқнома.

Ўқийсан, яна ўқийсан, ич-ичингдан бу гапларга қатъий амал қилиш шартлигини тушунасан.

Бу талабчан ва тажрибали раҳбарнинг ўз қўл остидагиларга берган жиддий ҳамда қатъий огоҳлантириши, сабоғи эканини тўла ҳис қиласан.

#ҲокимДарси #ВатанОбрўсиЭнгМуҳими

@Behzod_Qobulov
Хитой халқ республикаси. Аньхой провинцияси, Бочжоу шаҳри.

Хитойлик ҳамкасбим олган сурат. Уйдагилар билан онлайн гаплашяпганимни билдирмай расмга олиб қўйибди.
Уйғур миллий таомлари ошхонаси. "Эден" ошхонаси (уйғурча томоқхона).

Урумчи, Ёшлар йўли кўчаси.
Хитой. Эсдалик учун суратлар.
#Мансура

ЁШЛИК БИЛАН ХАЙРЛАШИШ
. КЕТДИ УМР БАҲОРИ.

Бугун баҳорнинг охирги куни. Недир романтик, недир дилхун кайфият босади. Мен шу йил 40 ёшга кирдим. Ўзимга ишонмайман. Наҳотки, қирқни урдим?

Ўлим дарвозаси олислардан кўрингандай туюлади, тунлари уйқум ўчади, абадият, жаннат ва дўзах ҳақида чалкаш хаёллар сураман. Мен сира ҳазм қилолмайдиган, очиқроқ айтганда, қўрқувга соладиган туйғу бу – абадият тушунчаси. Мантиққа кўра, коинотда чексизлик бўлиши мумкин эмас, аммо бизда иррационал қарашлардан бошқа танлов йўқ.

Хуллас, умрим баҳори билан шу алпозда хайрлашдим. Озмас-кўпмас 40 ёшгача ўзимни йигит чоғлаб, вақтни менсимай яшадим. Маза қилиб яшадим. Аммо, нима қилиб қўйди бу йиллар!..

Буёғига вужуддан ёшлик нуқси кетди, ўрта яшар, кап-катта кишиман (афсусларим). Энг юмшоқ ҳолатда, энди завқим келиб, шаштим қайнаб, ғиринг десанг, кетсанг, шартта бошқасига.., дегандек пўписа, похол дўқ ҳам қилолмайман хотин акага. Ўйласам, уям "терговчилик" функциясини қўйиб, бир мушфиқ, меҳрибон аёлга айланиб қолибди.

Ҳа-я, умидбахш гаплар ҳам бор. Айтайлик, ўша Мопассан 40 ёшгача ёзувчиликни тан олмаган, фалончи етмишга кирганда президент бўлган, сен энди қирчиллама ёшдасан ва ҳоказо. Лекин умр баҳори билан хайрлашиш ажиб бир фасл экан, ўйлаб қарасам.

Мен учун бу баҳор билан хайрлашиш шунчаки навбатдаги фасллар алмашиши эмас, умрим баҳори билан хайрлашишдир. Йўқ, ёшлик 30-35 ёшларгача эмас, 40 ёшгача давом этади. Шу ёшга келиб қалбинг ва жисмингдан навқиронлик файзи кетади. Кетаркан...

Хайр, ёшлигим! Осмонларда учиб-қўниб юрган йигитча, сен зўрсан. Шунчаки 40 ёшли гўдак эдинг. Гўёки тасаввурингда коинот арзандаси, битмас-тугунмас завқ-шавқ манбаи, осмон фуқароси эдинг. Энди эса жуда ёш чол бўлдинг, оғайни.

Салом, фуқародан баттар фуқаро! Энди босиб-босиб тўйлар қиласан; данғиллама саройлар ишқи кўнглингни қитиқлайди; ҳарислик билан бойлик тўплаш ҳақида ўйлай бошлайсан; қилдек истеъдодингни филдек капиталга айлантиргинг келади; осмонлардан ерга тушиб, маиший ҳаётни ташкил қилишга чоғланасан.

Ҳорманглар, қирқ ёшлилар!


@Behzod_Qobulov