Беҳзод Қобулов | Ўта шахсий
165 subscribers
96 photos
30 videos
1 file
46 links
Эркин каналча

Телефон: 99 370 66 01
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Қаерда ишламай, ҳар доим жамоада ўртоқларча кайфият, ижодий муҳит, илиқлик бўлишини истаганман ва буни қўлдан келганча амалга оширганман.

Айниқса, корпоратив гап-гаштакларнинг завқи, ўрни бошқача. Ишдан ташқари вазиятда жамоа билан бўлиш, уларнинг турли қизиқиш ва интилишларини рағбатлантириб бориш муҳим.

Наврўз муносабати билан жамоадошлар табиат қўйнига чиқдик, дилдан суҳбатлашдик, хордиқ чиқардик.

@behzod_qobulov
#Кайфият #Даволаниш #Шифохонада

Соқол оқи ўлимга пешравдир,
Тириклик сабзаси узра қировдир...


Алишер Навоий

@behzod_qobulov
#Мақол

Ит қулоғини кесганга ошна.

@Behzod_qobulov
⚡️⚡️Айни пайтда: https://twitter.com/i/spaces/1OwxWzeDLmWJQ

Шоирлар алдайди бизни, жонгинам...

❤️🍹🎼🎸
Channel name was changed to «Беҳзод Қобулов | Расмий»
#Билдириш

Эндиликда мазкур каналда Тошкент вилояти ҳокимининг матбуот котиби томонидан билдириладиган расмий баёнот ва муносабатлар эълон қилиб борилади.

P.S. Бу канал фаолияти кирилл ёзувида олиб борилади.

@Behzod_Qobulov
#Баёнот

KUN.UZ САЙТИ ЖУРНАЛИСТИ ДИЛШОДА ШОМИРЗАЕВАНИНГ МАҚОЛАСИ ЮЗАСИДАН

Kun.uz журналисти Дилшода Шомирзаева Зангиота тумани Назарбек қўрғонидаги вазият бўйича ташкил этган матбуот анжуманимизни умуман бошқа мазмунда талқин қилган. Биз бу ўринда журналист томонидан касб этикаси, ҳақиқатга одилона ёндашув принципи бузилган, деб ҳисоблаймиз. Қуйида лўнда қилиб масалани тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати журналист Дилшода Шомирзаевани қўярда-қўймай бу матбуот анжуманига чақирган эмас. Шундай тадбир ўтказилаётгани ҳақида хабардор қилинган, холос.

Қурилиш сансалорликка учрагани ҳақидаги гап ҳам асоссиз. Бу ўринда гап – аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган, давлат ўз вақтида эътибор қаратган мана шу объектнинг қурилиши мобайнида қўшимча жиҳатлар пайдо бўлаётганидадир. Яъни объектни лойиҳалаш давомида ер остидаги коммуникация, дарахт кесилиши, снос масаласи ҳужжатларда акс этмаган. Натижада, қайта ҳужжатлар тўпламини тайёрлаш, тегишли тартибда рухсат олиш, сносга маблағ йўналтириш билан боғлиқ жараён бўлаяпти. Бусиз иложи йўқ.

Таъкидлаймизки, бу ўринда лойиҳа муаллифи ёки буюртмачи, ташаббускор томонни ҳам айбдор қилмоқчи эмасмиз. Қурилиш жараёнида кутилмаган ҳолатлар юзага келиши, қўшимча иш олиб борилиши эҳтимоли ҳар доим, ҳар қандай йирик объектларда бўлади. Бу ерда асосий мантиқ – давлат аҳоли учун ниҳоятда зарур бўлган мана шу объектни қуришга қарор қилганида.

Кўприк қурилади. Қурилиш бошланган. Менимча, бу ерда бугун, ҳозир ҳал қилиниши лозим бўлган асосий муаммо бошқа. Яъни, токи кўприк қурилгунича, вилоят ҳокимлиги, туман ҳокимлиги мутасаддилари бошқа муқобил йўллардаги қатновни тартибга солиши, алтернатив вариантларни тақдим этиши керак эди. Аҳолининг бугунги норозилиги мана шундан. Биз айни пайтда мана шу мазмунда қўшимча баёнот беришга тайёрланаяпмиз.

Шунингдек, қурилишни тўхтаб қолгани бўйича вилоят ҳокими буюртмачи (Автомобиль йўллари давлат қўмитаси), пудратчи ("Ўзбекистон темир йўллари" АЖ) мутасаддилари иштирокида масалани жойида муҳокама қилиши кутилмоқда.

Хуллас, қурилиш соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, тартиб-таомиллардан хабардор журналист воқеликка бундай ёндашмас, давлат идораларини сансалорлик ва ва ҳоказоларда айбламас эди.

Мавзуга доир: мана шу матбуот анжуманида қатнашган бошқа бир профессионал журналист мавзуга профессионал ёндашиб, ҳолатни асл воқеликка мос талқин қилган. Гап – мавзуга профессионал ёндашувда.

@Behzod_Qobulov
#Фото

Кеча Чиноз туманида бир гуруҳ журналист, блогер ва матбуот котиблари кўнгилли равишда пахта теримида иштирок этди.

@Behzod_Qobulov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кўзгу

Ўз она тилини унутганни эл ардоқламайди...

"Ёшлар кундалиги" дан махсус видео

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сабоқ

Тили, миллати, мазҳаби, динидан қатъи назар, барча даврлар ва давраларга мос буюк қонуният бор.

Кимки ўзига иш ўргатган, маълум мақомга кўтарган устозини оғринтирса, сўзида мазмун, юзида нур, топганида барака бўлмайди.

Мен ҳам ўзим учун шу қоидани қонун қилиб олдим. Шу қонунни маҳкам дилимга тугиб яшадим ва яшайман.

Ҳаётнинг турли пасду баланд кунларида, нурсиз ва мубҳам дамларда, қалбим фараҳга тўлган музаффар лаҳзаларда буюк устозим Саид Шермуҳаммедовнинг хотирамдан ўчмас сабоқларини ўйлайман. У шонли тарихни ўз ҳаётимга муқояса қилиб кўрарканман, аралаш хаёллар юрагимни кемиради, айрим номард шогирдларнинг озорини кечиравериб чарчамаган устозимга ўшанда қанчалар оғир бўлганини ўйлайман.

Устозларни асранг, шогирдлар! Магарам, Вольтернинг «Задиг ёхуд тақдир» асарида айтилганидек, буюклик чўққисига нега интилаётганингизни ўзингиз ҳам тушунмай қоласиз. Курашда маъно қолмайди. Қалб ҳаловатидан абадий мосуво бўласиз.

#Йўл_йўлакай #Ҳикматли_дунё

@Behzod_Qobulov