Boshqaruv samaradorligi agentligi
63.3K subscribers
11.7K photos
2.31K videos
14 files
7.68K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
Президент: Ота-оналарга кўмак бериб, болаларнинг дардига малҳам бўлиб, уларни соғайтиришимиз зарур

Шавкат Мирзиёев Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолияти билан танишди.

Янги марказда ўринлар сони олдинги 85 тадан 160 тага етказилган. Бемор бола ва унинг ота-онаси учун алоҳида шарт-шароитлар яратилган. Чет эллик консультантлар жалб этилиб, даволаш ва диагностика стандартлари янгиланди. Ўзак хужайралари трансплантацияси сони ошди.

Президентимиз марказда даволанаётган болалар ва уларнинг оналарига далда берди.

- Ёнингизга яна келишдан мақсадим - сизларга куч бериш, умидни икки карра кўпайтириш. Бу ҳаммамизга синов. Биз давлат бўлиб, ақлимизни, кучимизни ишга солиб, бу касалликларни енгишимиз керак. Ота-оналарга кўмак бериб, болаларнинг дардига малҳам бўлиб, уларни соғайтиришимиз зарур, - деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
#АРГОС #ҲАФТАЛИК_ДАЙЖЕСТ

⚡️Президент ҳузуридаги
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятида ўтган ҳафтанинг муҳим воқеалари дайжести

▪️"O'zbekiston 24" телеканали орқали узатилаётган "Тараққиёт формуласи" кўрсатувининг навбатдаги махсус сони давлат фуқаролик хизматида ёш кадрларни тайёрлаш масаласига бағишланди.

▪️ Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбар кадрлари учун бир ҳафталик малака ошириш курси Давлат бошқаруви академияси Самарқанд ҳудудий филиалида ташкил этилди.

▪️ Қашқадарё вилоятида масъул раҳбарлар фаолиятини баҳолашнинг янги тартиби юзасидан семинар ташкил этилди.

▪️ Порталда мавжуд вакант лавозимларнинг 690 тасига ҳужжат топшириш учун иш стажи талаб этилмайди.

▪️ “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2-стипендия танловининг 2-босқичи жараёнларидан махсус репортаж.

▪️ Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражаси 8 та индикатор асосида баҳолаб борилади.

▪️Давлат хизматчиларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш натижалари юзасидан видеобаёнот.

▪️Республика бўйлаб сектор раҳбарлари фаолиятини ЭМСК асосида баҳолашнинг янги тизимини амалиётга жорий этиш юзасидан семинарлар бошланди.

▪️2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими жорий этилмоқда.

▪️Давлат бошқаруви академиясида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва барча туман(шаҳар) марказлари раҳбарлари учун бир ҳафталик ўқув курси ташкил этилди.

▪️Олмалиқда давлат хизматчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

▪️Шуманай туман ҳокимлигида ҳам сектор раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг янги тизими муҳокама қилинди.

▪️1-16 июнь кунлари раҳбарлик лавозимларига амалга оширилган тайинловлар ҳақида дайжест эълон қилинди.

▪️Давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий ўқув соати ташкил этилди.

▪️Республикамизнинг 24 та тумани(шаҳар)да 2022 йил учун секторлар раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими юзасидан семинарлар ташкил этилди.

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Студия 24 |Секторлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг янги тизими юзасидан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги департамент мудири ўринбосари Бахтиёр Рустамов билан суҳбат

Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
Forwarded from Sevara Zakirova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёш_давлат_хизматчиларига_имтиёз

Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар қандай тартибда тўланади?

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Президентнинг Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви бошланди

— Энг муҳими, ўтган 6 йил мобайнида бутун жамиятимиз қайта уйғонди, одамларимиз янгича фикрлаш, ишлаш ва яшашга интилмоқда. Бугун мана шу демократик янгиланиш жараёнларига янгича руҳ ва шиддат бериш, ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш зарурлигини барчамиз яхши англаб турибмиз, — деди давлатимиз раҳбари. — Сўнгги йилларда фуқароларимиз томонидан амалдаги Конституцияни янада такомиллаштириш бўйича кўплаб таклиф ва мулоҳазалар билдирилмоқда.

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube
Президент: Барча фуқароларимиз каби мен ҳам бу муҳим жараёнларни диққат билан кузатиб боряпман

— Аҳолимиз, жамоатчилигимиз вакилларининг конституциявий ислоҳотларга бефарқ бўлмасдан, ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол қатнашаётгани барчамизни қувонтиради.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимиз тақдири ва келажаги учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир, — деди Президент йиғилиш аввалида.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев:

“Албатта, ўтган қисқа даврда жамиятимизнинг сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий қиёфаси тубдан ўзгарди.

Олти йил олдинги халқимиз билан бугунги юртдошларимизнинг дунёқараши ўртасида катта фарқ бор.

Инсоният илмий-технологик даврга қадам қўйди. Жаҳонда кескин трансформация жараёнлари ва рақобат кучаймоқда.

Эртанги кунини ўйлаган халқлар ва давлатлар
ўз келажаги ҳақида бугун ҳар қачонгидан ҳам жиддий бош қотирмоқда".

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев ишга қабул қилиш ҳақида...

— Эсингизда бўлса, Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган маросимда яқин қариндошлари судланган, деб фуқароларни ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимларга тайинламаслик билан боғлиқ масалага алоҳида тўхталган эдим.

Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши лозим? Бундай адолатсиз “тизим”дан энди бутунлай воз кечамиз.

Чунки халқимизга нисбатан собиқ тузум даврида, айниқса, ўтган асрнинг 30-йилларидаги сиёсий қатағонларнинг ўзи етарли эмасми?!

Шу боис, Конституциямизга “Шахснинг судланганлиги ва ундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклашга асос бўлиши мумкин эмас”, деб қатъий ёзиб қўйишимиз керак, — деди давлатимиз раҳбари.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев "прописка" ҳақида...

Биласизларми, мени кўп йиллардан буён қийнаб келган яна бир масала бор эди, у ҳам бўлса “прописка”, деган муаммо.

Одамларимизни, уларнинг ҳуқуқларини камситадиган бундай ҳолатни бартараф этиш учун биз йўллардаги назорат постларини, “прописка”, деган нарсани йўқ қилдик.

Келгусида бундай тўсиқларни тизимли ҳал этиш учун
ҳар бир Ўзбекистон фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга бўлиши шарт. Ҳар бир фуқарога мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи кафолатланиши лозим.

Шунингдек, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва унинг кафолатлари айнан Конституция даражасида мустаҳкамланиши керак".

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Президент Шавкат Мирзиёев:

Иккинчи йўналиш – Асосий қонунимизда “Ўзбекистон – ижтимоий давлат” деган ғояни мустаҳкамлашни таклиф этаман.

Чунки “инсон қадри” тушунчаси “ижтимоий давлат” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ.

Ижтимоий давлат
ижтимоий тафовутларни камайтириш, муҳтожларга ёрдам бериш бўйича самарали сиёсат олиб борадиган давлат моделидир.

Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади.

У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратишни талаб қилади.

Шу билан бирга, ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир".

“Шулар қаторида яшаш учун зарур ресурслар – ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар билан таъминланиш, мажбурий меҳнатга тақиқ қўйиш ҳам ижтимоий давлатда муҳим аҳамият касб этади.

Бир сўз билан айтганда, ижтимоий давлатда ҳеч ким эътибордан четда қолмайди, ўз муаммолари билан ёлғиз ташлаб қўйилмайди.

Ижтимоий давлатда инсон қадри деганда, аввало, фуқарони яшаш учун зарур уй-жой билан таъминлашни тушунамиз.

Бизнинг халқимиз учун уй-жой – бу Ватан ичра кичик ватандир.

Инсоннинг дунёга келиши, шахс сифатида камол топиши, фарзандларни вояга етказиш, миллий урф-одат ва тарихий анъаналарни давом эттириш, тўйлар қилиш айнан уй-жойда амалга оширилади.

Фарзанд туғилса, яхши ниятлар билан одамларимиз ҳовлисига кўчатлар экиб, шу уй, шу боғ кўп йиллар авлодларимга хизмат қилсин, деб эзгу ниятлар қилади.

Шу боис уй-жойли бўлиш, унинг дахлсизлигини таъминлаш ҳар бир инсон ҳаётида қанчалик муҳим эканини барчамиз яхши биламиз".

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев: Уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилиши Конституцияда қатъий белгиланиши даркор

“Конституциямизда фуқароларимизнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини кафолатлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, муҳтож тоифаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятларини мустаҳкамлаш зарур.

Халқимиз орасида “снос” деган ном билан машҳур бўлган муаммо бор.

Бундай ҳолатга бутунлай барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолатни белгилаб қўйиш лозим.

Яъни, суднинг қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак.

Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бунинг учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт.

Уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилиши Конституцияда қатъий белгиланиши даркор”.

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz
⚡️Ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида эканини амалда ҳис қилсин

“Тараққиётнинг кўп асрлик тажрибаси шуни кўрсатадики, хусусий мулксиз, унинг ишончли кафолатисиз кучли ижтимоий давлатни қуриб бўлмайди.

Шу боис, Бош қомусимизда хусусий мулк ҳимоясини таъминлаш учун зарур бўлган конституциявий кафолатларни кучайтиришимиз лозим. Токи, катта-кичиклигидан қатъий назар, ҳар бир тадбиркор доимо давлат, Конституция, қонунлар ҳамда Президент ҳимоясида эканини амалда ҳис қилсин.

Ривожланган давлатлардаги каби, шундай тартиб ўрнатилиши лозимки, мулкдор суд қарорисиз, ўзининг розилигисиз, адолатли товон пулисиз, мулкидан маҳрум этилмасин.

Шу билан бирга, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқмаслик ҳамда бекор қилмаслик масаласини ҳам Конституциявий қоида сифатида белгилашнинг вақти-соати келди, деб ўйлайман.

Иқтисодиётимизни ҳаракатга келтирувчи асосий куч бўлган тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва ғовларни олиб ташлашимиз зарур".

Каналга уланиш — https://t.iss.one/argos_uz