⚡️Эртага Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлади
2022 йил 17 июнь куни, соат 10:00да Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни ошириш бўйича Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.
Мазкур йиғилишда Конституциявий Комиссия аъзолари томонидан таклифлар бирма-бир муҳокама қилиниб, асосли таклифлар бўйича аъзолар ўз хулосасини билдиради.
Жараённи "Ўзбекистон", "UzReport", "MY5", "RenessansTV" телеканаллари, шунингдек, Конституциявий комиссиянинг Facebook'даги (Bu mening konstitutsiyam) расмий саҳифаси орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat

#Билган_яхши
⚡️Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда унинг турмуш ўртоғи ёки 18 ёшга тўлмаган фарзанди ўқишини кўчириши мумкин
“Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
➖ талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
➖ давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.
Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Boshqaruv samaradorligi agentligi
Photo
#АРГОС_хабари
⚡️Давлат сиёсати маҳаллагача тушиши муҳим
Давлат бошқаруви академиясида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва барча туман(шаҳар) марказлари раҳбарлари учун бир ҳафталик ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув давомида тингловчиларга давлат сиёсатини маҳаллагача тушириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини кўпайтириш, халқ билан самарали ишлаш йўналишларида билим ва кўникмалар берилмоқда.
Бугун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов Агентликнинг масъул ходимлари билан мулоқот қилди. Шунингдек, тингловчиларга “Фаолиятни энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш (KPI) ва карьера модели” мавзусида маъруза ўтди.
Унда ЭМСК тушунчаси, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ва секторлар фаолиятини баҳолаш тизимининг моҳияти, хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Маҳаллада аҳоли билан манзилли ишлашнинг методологик тамойиллари кўрсатиб берилди. Шунингдек, тингловчиларга Миллий кадрлар захираси тизими, шаклланиш манбалари, замонавий етакчилар компетенциялари ҳақида ҳам маълумот берилди.
Каналга уланиш — t.iss.one/argos_uz

#Бу_муҳим
⚡️Эртага давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади!
Ушбу ўқув вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакилларига мўлжалланган.
▶️ Эртага спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталишади:
Мавзу: Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари
Маърузачи: Тожиев Одилжон Фотихжон ўғли,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Конституциявий комиссия матбуот котиби
Мавзу: Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти)
Маърузачи: Ражабоев Дилмурод Кулдаш ўғли,
Адлия вазирлиги масъул ходими
▪️“Бир чимдим” маънавият.
Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилади.
☝️Эслатиб ўтамиз, ўқув эртага, 17 июнь куни 9:00да Агентликнинг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги расмий саҳифаси орқали берилади.

#Диққат
⚡️Бугун, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!
🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.
▶️ Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола https://youtu.be/YL_ktt59Xgk орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
⚡️Бугун, 9:00да давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланади
Вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимлари диққатига!
🎬 Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" бошланмоқда.
▶️ Мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда YouTubeдаги саҳифасига ўтиб, ушбу ҳавола https://youtu.be/YL_ktt59Xgk орқали томоша қилишингиз мумкин.
Бошланган янги иш кунингиз муваффақиятли ва хайрли ўтсин!
Агентлик Ахборот хизмати
Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | You Tube |Murojaat
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 17.06.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
#АРГОС_хабари
⚡️Ҳоким ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими — уларнинг кўрсаткичларини яхшилади
Бу ҳақда Агентликнинг Давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш департаменти томонидан ташкил этилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари ва масъул ходимлари, ташкилотнинг ҳудудий филиаллари вакиллари иштирок этган семинарда маълум қилинди.
Батафсил — https://argos.uz/uz/press-center/news/366