Boshqaruv samaradorligi agentligi
61.2K subscribers
11.5K photos
2.26K videos
14 files
7.52K links
O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Boshqaruv samaradorligi agentligi sahifasi
Download Telegram
Наманганда навбатдаги ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Мақсад — “Давлат фуқаролик хизматини янги ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда профессионал ва натижадорликка йўналтирилган давлат хизматчилари корпусини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг инсон ресурсларини бошқариш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини тўғри ташкил этилишини таъминлаш.

▫️Семинарда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар бўлимлари раҳбарлари ҳамда масъул мутахассислар иштирок этди.

Унда давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш жараёни, миллий кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларнинг касбий компетенцияларини ривожлантириш, коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари ва одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилиб, мутахассислар маърузалари тингланди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Халқаро_ҳамкорлик

Хитой Халқ Республикаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Ташкилий департаментининг Давлат хизматини бошқариш бўйича бюро бош директори Чен Лонгфа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси, "Эл-юрт умиди" жамғармаси масъуллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан муносабатларнинг юксак даражага кўтарилиб, ҳамкорликнинг барча йўналишларида катта ютуқларга эришилаётгани таъкидланди.

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистонда Президент ташаббуси билан давлат хизматини халқ хизматига айлантириш бўйича тизимли ислоҳотлар олиб борилаётгани, жумладан, давлат фуқаролик хизмати соҳасида ваколатли орган Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолияти йўлга қўйилгани эътироф этилди. Шунингдек, кадрлар тайёрлаш борасидаги ишларни жадаллаштириш ва ривожлантириш учун ўзаро ҳамкорлик битимини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олинди.

Бунинг учун Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Академия ва "Эл-юрт умиди" жамғармаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиши белгиланди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга тайёр эканлигини билдиришди.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Инфографикада Ирландиянинг бошқарувга оид тажрибаси ҳақида маълумот берилган

#Бошқарувда_тажриба

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Президент фармони: "Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

Унга мувофиқ, аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари белгиланди:

▫️ самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг иштирокини қўллаб-қувватлаш;

▫️ мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш;

▫️ истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;

▫️замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Қонунчиликдаги_янгилик

Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик оширилади

“Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-111-сон, 14.07.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра:

▫️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб унинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекциясига ўтказилди;

▫️Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

▫️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

▫️Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

▫️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

2025 йил 1 сентябргача қуйидагиларга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади:

⚫️бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, такрорланувчи назорат функцияларини бекор қилиш, қарор қабул қилишда шаффофлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти самарадорлигини ошириш;

⚫️ ҳудудларни комплекс ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар иқтисодий, маъмурий ва молиявий ваколатларини янада кенгайтириш.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“Раҳбар аёллар мактаби” дастури иштирокчилари учун Латвияда стажировка дастури ташкил этилди

▫️Дастур Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг “Ўзбекистон давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди. Унда юртимизда турли соҳаларда фаолият юритаётган раҳбар аёллар иштирок этмоқда.

Стажировка дастури давомида иштирокчилар томонидан Латвиянинг гендер тенглиги сиёсати тизими, аёллар учун қонун ижодкорлиги масалалари, замонавий технологиялар орқали аёлларга кенг кўламли имкониятлар яратиш бўйича тажрибаси ваколатли ННТлар билан ҳамкорликда ижтимоий хизматларни тақдим этиш, бу борада жамоатчилик фикрини шакллантириш, бизнесда ижодкорлик, инновациялар борасидаги тажрибаси ўрганилмоқда.

▫️Дастур жорий йилнинг 18 июль кунига қадар давом этади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муҳим_ҳужжат

Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари белгиланди

▫️ Инфографика

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги оширилади

▫️Вазирлар Маҳкамасининг “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларини иш берувчининг фаолият турлари бўйича қайта белгилаш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрга қадар иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифлари коэффициентларини иш берувчининг фаолияти турлари бўйича:

⚫️банк кредитларини таъминлаш билан боғлиқ суғурта шартномалари шартларига қўйиладиган энг кам талабларни;

⚫️суғурта хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда суғурта ташкилотларининг фаолиятига қўйиладиган энг кам талабларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликда_янгилик

Истиқболли ташаббуслар рағбатлантирилади

“Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

▫️самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакилларининг иштирокини қўллаб-қувватлаш;

▫️истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;

▫️ замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.

2025 йилдан ҳар йили "Келажак учун" истиқболли ташаббуслар форуми ўтказиб борилади.

Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита томонидан белгилаб берилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли давлат хизматчиси, Сиз учун навбатдаги "Сиёсий-маърифат соати" тақдим этилди!

◽️
Бугунги куннинг энг муҳим ва долзарб мавзулари ҳақида маълумот бериб борувчи "Сиёсий-маърифат соати" тақдим қилинди.

Шунингдек, мазкур ўқувни edu.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаги https://youtu.be/X7A-FcdeXEA?si=o_eLSO_zwDdtbh6_ саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
#Муҳим_ҳужжат

Янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича "Топ-100" дастури жорий этилади

▫️ Инфографика

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat
Энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартиби такомиллаштирилмоқда

"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.

Унга кўра, республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, таҳлил қилиш ҳамда бажарилмаслик хавфларининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган экспертлар гуруҳлари ташкил этилади.

❗️Экспертлар гуруҳлари KPI кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида жамоатчилик асосида ташкил этилади.

Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat