Азиз Абидов | Олий суд
4.79K subscribers
2.31K photos
2.94K videos
4.81K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида одил судловни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 9 ойлик фаолият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Telegram
Оила — жамиятнинг кичик бўлаги. Айниқса, янги рўзғорни йўлга қўйишнинг ўзига яраша гашти ҳам, синовли қийинчиликлари ҳам кўп бўлади. Шундай экан, вояга етган қиз турмушга чиққач, янги муҳитга мослашиши осон кечмайди, албатта.

Бир хонадоннинг гулдай қизи Дилрабо Ўктамова (исм-шарифлар ўзгартирилган) ҳам 2018 йил март ойида Умидбек Ўктамов билан қонуний никоҳдан ўтиб, оила қуради. Ўша пайтда бу икки ёш бахтдан масрур эдилар. Бир йил ўтгач, тўнғич фарзанди Шаҳина дунёга келади.

Аслида, фарзанд ота-онани бир-бирига боғлаб, оила мустаҳкамлигини таъминловчи ришта саналади. Бироқ Ўктамовлар хонадонида бундай бўлмади. Яъни қизалоқ икки ёшга етар-етмас Умидбек билан Дилрабонинг осуда ва бахтли ҳаёти издан чиқиб кетади. Аниқроғи, келин икки хил фикрли қайн­онаси ва эри билан муроса қилолмай қолади. Чунки У. Ўктамов бўлар-бўлмасга хотинининг кайфиятини бузадиган, ҳуда-беҳуда жанжаллашадиган одат чиқаради. Ёш оиланинг турмуши шу зайлда кечар экан, 2022 йилда иккинчи фарзандлари Муслима туғилади. Бироқ янги меҳмон ҳам аллақачон совуқчилик тушиб, дарз кетган оила қўрғонини сақлаб қололмайди. Охир-оқибат 2023 йил июнь ойида аёл қизларини олиб, ота уйига кетишга мажбур бўлади.

Таъкидлаш жоизки, Дилрабо туғилиб ўсган хонадонда ота-онаси, беш нафар синглиси ва битта укаси бирга яшашарди. У қизлари билан боргач, оила аъзолари сони 10 нафарга етади. Табиийки, бундай вазиятда рисоладагидек яшаш қийин. Шунинг учун отасиникида икки-уч ой тургач, Д. Ўктамова яна ўзининг уйига қайтиб боради. Лекин хонадон эгалари уни уйга киритишмайди. Фақатгина набираларининг уйга кириши ва қолишига изн беришади, холос. Бундай муносабатни кўриб, Д. Ўктамова қизлари билан яна отасининг уйига қайтиб кетишга мажбур бўлади.

Шунчалик кўнгил хижиллигига қарамай у яна бир неча ой сабр қилади.

Аммо аҳвол барибир ўнгланмайди. Шундан сўнг у фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзи ва 2 нафар фарзандини қайнона-қайнотаси истиқомат қилаётган хонадонга киритиб қўйишни сўрайди.

Тўғри, У. Ўктамов 2023 йил август ойидан буён икки қизининг моддий таъминоти учун алимент тўлаб келмоқда. Бироқ бу Дилрабонинг уй сотиб олиши ёки фарзандлари билан бирга ижарада яшаши учун етарли эмас.

Аслида, қонун ҳам бундай сансалорликка асло йўл қўймайди. Чунки Уй-жой кодексининг 32-моддасига асосан, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга, мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Суд шундай қонуний асосларга таянган ҳолда даъво аризасини қаноатлантирди, Дилрабо Ўктамовани қизлари Шаҳина ва Муслима Мирзаевалар билан бирга қайнотаси М. Тўлқиновга тегишли уй-жойга фойдаланиш учун киритиш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, оилада ёки эр-хотин ўртасида рўй берадиган майда низолар, арзимайдиган келишмовчиликлар гулдек бир оиланинг парчаланиб, тўзғиб кетишига сабаб бўлолмайди. Чунки оила —қутлуғ маскан, унда эртанги кун эгалари, авлодлар давомчилари — фарзандлар вояга етишини эътиборга олсак, бу масканнинг ҳар жиҳатдан мустаҳкамлиги ва тинч-тотувлигини таъминлаш оиланинг ҳар бир аъзоси, қайнота, қайнона, эр-хотин ва бошқаларнинг зиммасидаги энг масъулиятли бурчдир. Зеро, ҳар жиҳатдан мукаммал, ҳам ота-она, ҳам бобо-бувиларнинг меҳри устувор оилада комил фарзандлар вояга етишини эътибордан четда қолдирмаслик зарур. Бу борада йўл қўйилган эътиборсизлик ва хатолар эса, ҳеч қачон изсиз кетмайди.

Дилдора БАБАЕВА,
фуқаролик ишлари бўйича
Юқори Чирчиқ туманлараро суди судьяси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида одил судловни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 9 ойлик фаолият юзасидан ўтказилган матбуот анжуманидан репортаж

Telegram
Адолат ҳуқуқи, мустақил суд ва одил қози тушунчаларининг жамиятдаги роли ва аҳамияти ҳақида Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси Нуриддин Муродов фикр юритади

Telegram
#қонун_кўмаги

МУЛК ҲУҚУҚИДАН ФОЙДАЛАНИШ БОШҚАЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ БУЗМАСЛИГИ ШАРТ

Аввало, шуни айтиш керакки, уй-жойлар билан боғлиқ низоларни тўғри ва адолатли ҳал этиш, бу борадаги муаммо ва чигалликларни бартараф қилиш, моҳиятан, жуда нозик масала бўлганлиги сабабли судлар зиммасига алоҳида масъулият юклайди. Шунинг учун ҳам ушбу тоифадаги ишлар судлар томонидан қонун талаблари билан бир қаторда, инсон қадри ва манфаатлари ҳисобга олинган ҳолда, атрофлича таҳлил қилиниб, адолатли ҳал этилмоқда. Баъзан бу жараёнда илгари йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳам изчил бартараф этилмоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#қонун_кўмаги

АСОССИЗ ҲИСОБЛАНГАН ҚАРЗДОРЛИК ЖАВОБГАРГА МАЖБУРИЯТ ЮКЛАТИЛИШИГА САБАБ БЎЛДИ

Кейинги йилларда мамлакатимизда қонунчилик базасининг тубдан мустаҳкамлангани, судлар томонидан ишларни кўришда қонун устуворлиги ва адолат тамойиллари тўлиқ таъминланаётгани, хўжалик юритувчи субъектларнинг қонуний манфаатлари кафолатли ҳимоя қилинаётгани амалда ўзининг ёрқин самарасини бермоқда.

👉 Батафсил

Telegram
#жиноятга_жазо_муқаррар

ЁЛҒОННИНГ ДАСТИ ҲАМ, УМРИ ҲАМ ҚИСҚА

Ҳеч кимга сир эмас, бозор иқтисодиёти шароитида мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар орасида ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш тариқасидаги жиноий қилмишлар кўпроқ содир этилиши мумкин. Хўш, фирибгарлик нима? Қандай жиноий қилмишлар фирибгарлик деб аталади? Амалдаги қонунларда бундай қилмишларга нисбатан қандай жазо белгиланган?

👉 Батафсил

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар органи ходимига пора таклиф қилган шахсга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг сайёр мажлисида кўриб чиқилиб, унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Никоҳ шартномаси тузиш афзалликлари

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термизда фарзандини моддий таъминлашдан бўйин товлаган ота 1 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Судга ёки терговга чақирув, мажбурий келтириш: муҳим 5 саволга жавоб

Telegram