Азиз Абидов | Олий суд
5.69K subscribers
2.32K photos
2.96K videos
4.85K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Баҳорнинг салқин тунларидан бири. Пойтахт аҳолисининг аксарияти ширин уйқуда, аммо 22 ёшли йигит эса гиёҳванд моддани олиш учун “Кобалт” русумли автоуловга ўтириб шаҳар ташқарисига йўл олади.

Содиқ Ярашев (исми-фамилия ўзгартирилган) белгиланган жойдан “таблеткани” олаётган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланади. Маълум бўлишича, у ижтимоий тармоқ орқали 2 нафар шериги билан “таблетка” савдоси билан шуғулланиш ҳақида ёзишган. Дастлаб 10 дона “таблетка”ни 7,5 АҚШ долларига сотган. У шунингдек, 1 грамм кучли таъсир қилувчи гиёҳванд моддани 60 долларга сотиши ҳақида билдириб, кучли таъсир қилувчи психотроп дори қўйилган манзилнинг локациясини ташлаган.

Суд экспертизаси хулосасига кўра, Содиқ Ярашевдан олинган дори воситалари кучли таъсир қилувчи гиёҳвандлик воситалари эканлиги тасдиқланган.

Содиқ Ярашев ўрта маълумотли бўлиб, вақтинча ишсиз бўлган. 22 яшар йигит муқаддам ўғрилик ва фирибгарлик учун жиноий жавобгарликка тортилган. Бироқ у тегишли хулоса чиқармаган экан.

Бу гал у икки нафар шериги билан жиноят содир этган. Мазкур жиноий иш судда атрофлича кўриб чиқилди.

Судда судланувчи Содиқ Ярашев айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди. Айтиш керакки, Содиқ бу дорилар олди-сотдиси қонунга биноан таъқиқланганлигини билса-да, даромад топиш мақсадида кучли таъсир қилувчи воситаларни қонунга хилоф равишда ўтказмоқчи бўлган. Бироқ Содиқнинг навбатдаги “ови” юришмади. Суд судланувчи Содиқ Ярашев содир этган жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат, деб баҳолаб жазо тайинлади.

Суднинг ҳукми билан Содиқ Ярашев 10 йил муддатга, унинг 2 нафар шеригининг ҳар бири эса 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Қилмиши қора кимсалар ҳозирги кунда қамоқда жазо муддатини ўтамоқда.

Айни ўйнаб-куладиган, ўқийдиган ва ишлайдиган даврда улар жазо муддатини ўтайди. Бир ҳунарни эгалламасдан, қонуний даромад топишни ўйламасдан, енгил-елпи ҳаётни орзу қилиш уларни шу куйга солди. Бу бошқаларга ҳам сабоқ бўлиши керак.

Баҳодир Қаюмов,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман судининг судьяси


Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ | Болаларни васийликка олишнинг қонунчиликда белгиланган тартиби қандай?

Telegram
Фуқаролик кодексига мувофиқ, ворисликнинг васиятнома ва қонун бўйича турлари мавжуд. Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек Фуқаролик кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.

Фуқаролик кодексининг 1134-моддасига мувофиқ, қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари, бир тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари, иккинчи тарафдан, туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.

Фарзандликка олинганлар ва уларнинг авлодлари фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Фарзандликка олинган шахснинг ота-онаси ҳамда бува-бувилари, ака-укалари, опа-сингиллари фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари вафот этганидан кейин қонун бўйича мерос олмайдилар.

Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.

Қонун бўйича биринчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар.

Қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир ота (она) бошқа ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

Қонун бўйича учинчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси тенг улушларда қонун бўйича учинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

Қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Мерос қолдирувчининг олтинчи даражагача (олтинчи даража ҳам шунга киради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар, бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар.

Қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворисларга кимлар киради?

Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар Фуқаролик кодекснинг 1141-моддаси асосида мерос олмасалар, қонун бўйича бешинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.

Юқоридагилар билан бирга, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик ҳам мавжуд бўлиб, Фуқаролик кодексининг 1140-моддасига кўра, қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади, бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бир хил даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қайнона ва келин ўртасидаги жанжал қандай оқибатга олиб келди?

Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

Айрим манбаларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди” каби хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Шу ўринда юртдошларимизни бу каби «фейк» маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.

Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмасликни сўраб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжуд!

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 97, 25,97, 219 ва 251-1-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган С. М. (1993 йилда Фарғона вилоятида туғилган) га оид жиноят иши Тошкент шаҳар судига жорий йилнинг 29 октябрь куни келиб тушган бўлиб, айни пайтда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда аёл кишига шаҳвоний шилқимлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Telegram
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-8 (икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш) ҳамда 189-2 (жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш) моддалари билан тўлдирилди.

Ўтган бир йил мобайнида 47-8-модда билан бугунга қадар 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 13 нафарига маъмурий жарима, 1 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

189-2-модда билан 7 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг барчасига маъмурий жарима жазоси қўлланилган.

Telegram
Биламизки, жамиятимизда ғийбат гапирадиган, инсонлар ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиб юрадиган инсонлар ҳам учраб туради. Уларнинг маълумотларига ишониб сиз ҳам бошқа бир шахс ҳақидаги ахборотни тарқатиб юрмаслигингиз лозим. Чунки ушбу ахборотни тарқатганлигингиз учун ҳуқуқбузар ёки жиноятчи бўлиб қолишингиз мумкин.

Туҳмат ўзи нима?

Туҳмат бу била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Демак, биров ҳақида билмасдан туриб ўйлаб топилган бўлиши мумкин бўлган уйдирмаларни тарқатмаслик лозим.

Гапингиз туҳмат бўлиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?

Биринчи навбатда, бошқа бир шахслар ҳақида гапирмаганингиз мақсадга мувофиқ. Гапирган тақдирда ҳам фактга таянган ҳолда гапириш лозим.

Масалан, сиз билан бирга ишлайдиган раҳбарингиз бошқа ходимни ҳақорат қилганлиги ҳақида хабар эшитдингиз, лекин буни тасдиқловчи далилингиз мавжуд эмас, бу ҳақида қолган барча ходимларга хабар бериб қўйдингиз ва бу раҳбарга ҳам етиб борди.

Ушбу ҳолатда раҳбар сизни туҳмат қилганликда айблаши ҳам мумкин.

Чунки сиз бу ерда ҳеч қандай далилсиз уйдирма тарқатган ҳисобланиб қолишингиз мумкин. Шу боисдан, иложи борича биров ҳақида маълумотларни тарқатмаслик лозим.

Интернет орқали туҳмат қилиш оғирроқ бўлади.

Интернет тармоқлари орқали жуда кўрганмизки, айрим фуқаролар далил билан ёки далилсиз айрим раҳбарларнинг фаолиятини танқид қилиб келмоқда. Ушбу танқидлар ўз тасдиғини топса, майли. Лекин ўз тасдиғини топмаса, фуқаро ушбу танқидлар учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Чунки нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш жиноят ҳисобланади.

Шу боисдан, биров сизга адолатсизлик қилган бўлса ёки у билан адоватингиз бўлса, бошқаларнинг айтган гапларига қараб ушбу шахс ҳақида (у ким бўлишидан қати назар) интернетда маълумот тарқатишга шошилманг.

Туҳмат учун қандай жавобгарлик бор?

Туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш БҲМнинг 20 бараваридан 60 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Демак, туҳмат қилган шахс 22 млн 500 минг сўмгача миқдорда жарима тўлаши мумкин.

Албатта, агар бу туҳмат маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган тақдирда жарима билан қутулиш мумкин. Аммо жиноят бўлса, оғирроқ оқибатларга олиб келади.

Фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилгандан сўнг яна бир йил ичида яна кимгадир туҳмат қилса, у жиноий жавобгарликка тортилади.

Яъни, БҲМнинг 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши мумкин.

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилинса, БҲМнинг 200 баравари жаримадан тортиб 1 йилгача озодликни чеклашгача жазоланиши мумкин.

Хавфли рецидивист томонидан, ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб туҳмат қилинса, шунингдек, туҳмат оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, БҲМнинг 300 баравари жаримадан тортиб 3 йилгача озодликни чеклашгача жазо билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, сизга келган ҳар қандай ёзма ва оғзаки ахборотларни тарқатишдан олдин уни асосларини текширинг. Бировни ёмонлайдиган ғийбат ва уйдирма ахборотларни тарқатманг. Чунки бу қилган ишингиз сизга “қимматга тушиши” мумкин.

Саламат Туремуратов,
"Адолат" миллий ҳуқуқий
маркази масъул ходими

Telegram
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов Адвокатлар палатаси раиси Шухрат Садиков билан учрашди.

Учрашув давомида аҳолининг одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлашга тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида яқин кунларда Олий суд раисининг адвокатлар билан очиқ мулоқотини ўтказиш ҳақида келишиб олинди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 3 ёшли боласини сотмоқчи бўлган ота-она озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
Фуқаро А. Бозоровнинг видеомурожаати юзасидан

Мурожаатчининг сўзларини тинглаганларнинг аксарияти унинг эътирозлари ўринли эканлигига шубҳа қилмайди. Негаки А. Бозоровнинг ўта дадиллик ва сўзамоллик билан қилган чиқиши бир қарашда кўпчиликда шундай тасаввур уйғотади.

Аслида А. Бозоров мунтазам равишда маъмурий жавобгарликка тортилиб келган.

Гарчанд А. Бозоров Олий судга 4 та шикоят топширганлигини таъкидлаётган бўлса-да, аслида шу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар бўйича жами 23 та шикоят билан мурожаат қилган.

Шундан 9 та шикоят бўйича иш ҳаракатдан тугатилган. Эътибор қилинг, барча ҳолатда А. Бозоровнинг белгиланган тезликни меъёридан оширгани ўз тасдиғини топган бўлса-да, ички ишлар органи томонидан ҳуқуқбузарликни расмийлаштиришда ўрнатилган тартибга риоя қилинмаганлиги сабаблигина унга нисбатан жарима қўллаш ҳақидаги қарорлар бекор қилинган.

Айтиш жоизки, А. Бозоров мурожаатида таъкидлаган 4 та ҳолатда ҳам бошқарувидаги автотранспорт воситасида белгиланган тезлик меъёридан ошириб бошқаргани учун жаримага тортилган.

Ушбу 4 та ҳолат юзасидан берган шикоятларнинг бири бўйича Олий суднинг қарори билан суд қарорлари бекор қилиниб, иш ҳаракатдан тугатилган бўлса, иккинчиси бўйича чиқарилган суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

А. Бозоровнинг қолган иккита шикояти Олий суд судьяси томонидан МЖтКда назарда тутилган талабларга жавоб бермагани учун қайтарилган.

А. Бозоровнинг ушбу 2 та иш бўйича юборган шикоятлари асоссиз қайтарилгани ҳақидаги важлари билан Олий суд судьясига чора кўришни сўраб, Судьялар олий кенгашига йўллаган мурожаати Судьялар олий малака ҳайъати томонидан ўрганиб чиқилиб, унга МЖтК нормаларига асосан қайтарилгани маълум қилиниб, суд қарорларига нисбатан такроран умумий асосларда шикоят билан мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилган.

А. Бозоров томонидан қайта берилган ушбу шикоятлар Олий судда кўриб чиқилиб, қуйи судларнинг қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Таъкидлаш жоизки, мурожаатчи зўр бериб қоралаган судья 2 та иш юзасидан юборилган дастлабки шикоятларни кўриб чиқиш юзасидан фақатгина қонун талабини тушунтириб, уларни мазмунан кўриб чиқмаган ва унинг ҳуқуқбузарлик содир этган ёки этмаганлигига ҳуқуқий баҳо бермаган. Шу боисдан ҳам А. Бозоровнинг кейинги мурожаати шу судья томонидан мазмунан кўриб чиқилиши қонун билан таъқиқланмаган.

Шу ўринда қўйидагиларга эътибор қаратсак! ИИВ ЖХД ДЙҲХХнинг маълумотига кўра 2023 йил октябрь ойидан жорий йилнинг июль ойига қадар А. Бозоров айнан транспорт воситаси тезлигини ошириб бошқарганлиги билан боғлиқ 92 та (!) ҳолат қайд этилган. Сўнги вақтларда тезликни ошириш натижасида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисалари тобора кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, ушбу 92 та ҳуқуқбузарликда А. Бозоров айбдор деган фикрдан йироқ бўлган ҳолда (чунки юқорида кўрсатилган ишлардан ташқари бошқа ҳолатлар бўйича чиқарилган қарорлар Олий судда муҳокама қилинмаган) фақатгина у ўзининг ва йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчилари ҳаётини хавф остида қолдирган бўлиши мумкинлиги кишини ўйлантиради.

Аммо ўз чиқишида судьяларга нисбатан қўпол мисраларни ишлатган А. Бозоров содир этган ҳуқуқбузарликлар сони барибир ҳар кимни ҳайратга солади.

Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозимки, А. Бозоровга қўлланилган маъмурий жазолар замирида фақат бир мақсад мужассам. А. Бозоровни келгусида бу каби ҳуқуқбузарликларга такроран йўл қўймаслигига ундашдир. Зотан, бундай ҳуқуқбузарликлар натижасида мудҳиш оқибатлар келиб чиқмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

А. Бозоровнинг видеомурожаатини эълон қилган Telegram-канал маъмурларига эса ягона гапимиз: ҳар бир фуқаронинг мурожаатини эълон қилишдан олдин, у билан боғлиқ ҳолатларни атрофлича текшириш ва ўрганиш лозим. Ваҳоланки, судни обрўсизлантириш ва судга босим ўтказиш илинжидаги бу каби чиқишлар ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигини унутмаслик керак.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.50 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида одил судловни амалга ошириш борасида жорий йилнинг 9 ойлик фаолият юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Telegram