Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилоят судининг раиси Ш. Камоловнинг навбатдаги аҳоли билан мулоқоти Янгибозор туманида ўтказилди
Telegram
Telegram
Ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўз фарзандларини вояга етгунига қадар боқиши, уларнинг тарбияси, таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши хусусида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар. Бу норма Конституция ҳамда қонунлари билан мустаҳкамлаб қўйилган.
Ота — она алоҳида, ҳаттоки бир хонадонда бирга яшаган тақдирда ҳам ота ёки она вояга етмаган болаларига таъминот беришга мажбурдир.
Ота-она вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартибини ўзаро келишган ҳолда ёки вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундириб олиши мумкин.
Вояга етмаган болаларига таъминот бериш учун алимент тўлаш тартиби ва шакли ҳақида ота-она ўртасидаги келишув қонунда белгиланган қоидаларга ва боланинг манфаатларига зид бўлмаслиги керак.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаганда ёки алимент ихтиёрий равишда тўланмаганда ва ота-онадан бирортаси ҳам алимент ундириш тўғрисида судга даъво ёхуд ариза билан мурожаат қилмаган ҳолларда, васийлик ва ҳомийлик органлари, шунингдек ўн тўрт ёшга тўлган бола вояга етмаган боланинг таъминоти учун ота ёки онадан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш тўғрисида даъво қўзғатишга ҳақлидир.
Агар ота вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган тақдирда она судга турмуш ўртоғидан фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш ҳақида даъво ариза ёки ариза тартибда ўзи яшаб турган ҳудуддаги фуқаролик судига мурожаат қилиши мумкин.
Оила кодексининг 99-моддасида “Агар вояга етмаган болаларига таъминот бериш ҳақида ота-она ўртасида келишув бўлмаса, уларнинг таъминоти учун алимент суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг бир бола учун – тўртдан бир қисми; икки бола учун – учдан бир қисми; уч ва ундан ортиқ бола учун – ярмиси миқдорида ундирилади. Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин” деб белгиланган.
Суд ушбу қонун талабидан келиб чиққан ҳолда отадан онанинг фойдасига фарзанди вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларидан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундириш ҳақидаги суд буйруғи ёки ҳал қилув қарорлари чиқариши мумкин.
Ҳумоюн ЭСОНОВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram
#қонун_кўмаги
ХОДИМНИНГ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги муносабатларни тартибга солиш, уларни ривожлантириш бевосита қонунчиликнинг мукаммаллигига боғлиқ. Бугунги янгиланиш жараёнларида қабул қилинган қонунлар қайта кўриб чиқилиб, муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
👉 Батафсил

#кун_мавзуси
ОТАЛИК БУРЧИ ВА МАЖБУРИЯТИНИ УНУТИШ ҚОНУНИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Ҳаётда ҳар бир ота-она оилада фарзанд дунёга келса, қувончдан боши кўкка етади. Барча ташвишу юмушини бир четга қўйиб, бутун меҳру эътиборини жажжи фарзандига қаратади. Мабодо гўдак бетоб бўлиб қолгудек бўлса, томоғидан сув ҳам ўтмайди, ҳаловатини йўқотади. Ахир, фарзанд дилбандимиз, наслимиз давомчиси-да!

#жиноятга_жазо_муқаррар
“ФАРМАЦЕВТ” ОШПАЗ...
Инсон ҳаёти ва соғлиғига оид фаолият тури билан фақат мутахассислар шуғулланиши керак. Бироқ онда-сонда бўлсада фармацевтика соҳасига бу борада ҳеч қандай билим ва малакага эга бўлмаганлар аралашиб қолиш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бунга яқинда судда кўрилган бир ишни мисол сифатида келтириш ўринли.

#таассурот
КУНЧИҚАР ЮРТ ТАЖРИБАСИ
Шу йил 8 январдан – 9 февралга қадар JICA ва UNAFEI ташкилотлари томонидан Япониянинг Токио шаҳрида бир ой муддатга ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этдим.
👉 Батафсил
Telegram
КУНЧИҚАР ЮРТ ТАЖРИБАСИ
Шу йил 8 январдан – 9 февралга қадар JICA ва UNAFEI ташкилотлари томонидан Япониянинг Токио шаҳрида бир ой муддатга ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этдим.
👉 Батафсил
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.21 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судида даъво тартибида кўрилган ишлар якуни бўйича фуқароларга етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилиши белгиланди
Telegram
Telegram
“Қўлингдан келганини қил. Судга берасанми, алимент чиқартирасанми менга фарқи йўқ. Бир тийин ҳам ололмайсан”, дегувчилар бўлса, адашади. Бола учун алимент — бу унинг ҳаққи.
Ота ёки онанинг молиявий ҳолатидан қатъи назар уни тўлаш мажбуриятдир. Модомики тўланмаса, бу белгиланган тартибда жавобшарликка сабаб бўлади. Қуйида алимент тўламасликдан келиб чиқувчи муҳим ҳуқуқий оқибатлар билан танишинг.
Маъмурий жавобгарлик келиб чиқади.
Яъни алимент ундириш тўғрисида суд қарори чиққач 2 ой давомида у тўланмаса:
15 сутка маъмурий қамоққа олишга;
ёки 120 соатгача ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этишга;
ёхуд БҲМ нинг 20 баравари миқдорида (6 млн 800 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.
Оталик (оналик) ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Оила кодексининг 79-моддасига мувофиқ:
Ота-она (улардан бири) ота-оналик мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиши мумкин.
Шунга кўра, ота ёки она алимент тўламай келса, суд томонидан оталик ёки оналик (ота-оналик) ҳуқуқи маҳрум этилиши мумкин. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилишни сўраб қуйидаги шахслар судга мурожаат қила олади:
ота ёки она (уларнинг ўрнини босувчи шахслар);
прокурор;
вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбурияти юклатилган орган ёки муассасалар (васийлик ва ҳомийлик органи, болалар масалалари бўйича комиссиялар ҳамда бошқа муассасалар).
Ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум бўлиш шахсни алимент тўлашдан озод этмайди.
Жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
Алимент ундириш тўғрисида суд қарори чиққач жами 2 ой давомида у тўланмаса, маъмурий жавобгарлик келиб чиқади дедик. Агар маъмурий жазо қўллангандан кейин ҳам тўламасликни давом этса, жиноий жавобгарлик келиб чиқади.
Яъни бунда Жиноят кодексининг 122-моддасига мувофиқ:
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4 (вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш) моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди
Telegram
Telegram
Что значит понятие "обычай делового оборота"?
Согласно Гражданского кодекса, обычаем делового оборота признается сложившееся и широко применяемое в какой-либо области предпринимательской деятельности правило поведения, не предусмотренное законодательством, независимо от того, зафиксировано ли оно в каком-либо документе.
Местные обычаи и традиции применяются к отношениям, регулируемым гражданским законодательством при отсутствии в нем соответствующих норм.
Обычаи делового оборота, местные обычаи и традиции, противоречащие обязательным для участников соответствующего отношения нормам законодательства или договору, не применяются.

Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судида Жиноят кодексининг 103-моддасида (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди
Telegram
Telegram
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов маълум қилди.
Бузғунчилик ва вайронакорликни тарғиб қилувчи манба ва материалларни суд тартибида тақиқлаш амалиёти хорижий давлатларда ҳам кенг қўлланилади.
Шунингдек, диний ақидапарастлик, экстремистик ва террористик мазмундаги материаллар жойлаштирилган интернет нашрлар, каналлар, саҳифалар, профилларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш юзасидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлга қўйилган механизм асосида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, бундай жиноий қилмишларга нисбатан амалдаги қонунчиликда қатъий жавобгарлик белгилаб қўйилган.
Ёш авлодни ёт ғоя, турли хил бузғунчи оқимлар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш талаб этилади.
📌 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан 2019-2024 йилларда интернет жаҳон тармоғидаги диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбаа ва контентлар (материаллар) рўйхати
Telegram
Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Жиноят кодексининг 273-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) назарда тутилган жиноятни содир этган икки нафар шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди
Telegram
Telegram