Азиз Абидов | Олий суд
4.5K subscribers
2.3K photos
2.85K videos
4.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муқаддам судланган судланувчи озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

2024 йил 26 февраль куни соат 15.00 да Тошкент шаҳар судида (Тошкент шаҳри, Алишер Навоий шоҳкўчаси, 23 А) “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш якуни бўйича суд қарори эълон қилинади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида кўрилган жиноят иши томонлар ярашилганлиги муносабати билан тугатилди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун Тошкент шаҳар судида “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

👉 Батафсил

Telegram
Можно ли изменить имя?

- В соответствии со статьей 19 Гражданского кодекса, гражданин приобретает и осуществляет права и обязанности под своим именем, включающим фамилию и собственно имя, а также отчество, если иное не вытекает из закона или национального обычая.

В случаях и порядке, предусмотренных законом, гражданин может использовать псевдоним (вымышленное имя).

Гражданин вправе переменить свое имя в порядке, установленном законом. Перемена гражданином имени не является основанием для прекращения или изменения его прав и обязанностей, приобретенных под прежним именем.

Гражданин обязан принимать необходимые меры для уведомления своих должников и кредиторов о перемене своего имени и несет риск последствий, вызванных отсутствием у этих лиц сведений о перемене его имени.

Гражданин, переменивший имя, вправе требовать внесения за свой счет соответствующих изменений в документы, оформленные на его прежнее имя.

Имя, полученное гражданином при рождении, а также перемена имени подлежат регистрации в порядке, установленном для регистрации актов гражданского состояния.

Приобретение прав и обязанностей под именем другого лица не допускается.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Паркент туман судида Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди. Ёш судланувчига инсонпарварлик тамойили қўлланилиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди

Telegram
#жиноят_ва_жазо

ТЎЙ КУНИ ҚОЧИБ КЕТГАН КУЁВ ОЛТИ ЙИЛГА ҚАМАЛДИ

Бугунги кунда жиноят судларида энг кўп кўрилаётган ишлардан бири бу фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаб ёки ишончни суиистеъмол қилиб эгаллаб олиш, сўнг қўлга киритган пулни ёки мулкни қайтариб бермасликдан иборат экани ҳеч кимга сир эмас.

👉 Батафсил

Telegram
Маънавий зарар деганда фуқарога туғилишидан ёки қонунга мувофиқ тегишли бўлган моддий бойликларга дахл этувчи ёки унинг шахсий номулкий ҳуқуқларини (ўз номидан фойдаланиш ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи ҳамда ақлий фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ва бошқалар) бузувчи ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ортидан етказилган маънавий ёки жисмоний оғриқ ва изтироблар тушунилади.

Маънавий зарар, жумладан, қариндошларини йўқотиш, фаол ижтимоий ҳаётни давом эттира олмаслик, ишсизлик, оила ёки шифокор сирининг ошкор этилиши, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ёки ишбилармонлик обрўсини туширадиган ёлғон маълумотлар тарқатилиши, жароҳат ёки соғлиққа етказилган шикаст оқибатида маънавий изтироб чекишдан иборат бўлиши ҳам мумкин. Маънавий зарар уни етказган шахснинг айбидан қатъи назар, қопланиши лозим. Уни қоплашнинг ҳар хил шакллари, хусусан, зарар етказувчига узр сўраш мажбуриятини юклаш, иш жойига тиклаш, оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ҳамда пулли шакли ҳам мавжуд. Бироқ маънавий зарар учун тўланадиган компенсациянинг миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий изтироблар хусусиятига қараб суд томонидан белгиланади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс жиноят ишлари бўйича Данғара туман судининг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилоят судининг апелляция инстанцияси ажрими билан жиноят ишлари бўйича Ёзёвон туман суди томонидан хавфли рецидивист деб топилган ўғрига тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўзгаришсиз қолдирилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида муқаддам судланган безорига оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
Бешариқ туманининг Бахмал маҳалласида яшовчи Лутфилла Рўзиев (исм-шарифлари ўзгартирилган) шахсий “ГАЗ-53” русумли автомашинасида юк ташиб тирикчилик қиларди. Яъни асосан Учкўприк туманидан ғишт юклаб, Бешариққа олиб бориб сотарди. Ғишт энг зарур қурилиш материали бўлгани боис буюртмаси жуда кўп Л. Рўзиевнинг.

Аммо 2023 йил сентябрь ойининг бошида ҳайдовчи йигитнинг тинчи бузиладиган ҳодиса юз берди. Яъни уни Бешариқ тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи биносига чақириб, 2023 йил 27 август куни деҳқон бозори яқинида фуқаро Ж. Эгамбердиевани туртиб кетганини айтишади.

- Мен ҳеч кимни туртганим йўқ. Чунки рулда ҳамиша ҳушёр юраман, - дея эътироз билдиради Лутфилла.

- Аёл ўша куниёқ вилоят ички ишлар бошқармасининг «102» рақамига мурожаат қилган. Агар воқеа жойидаги видеокузатув камералари кўздан кечирилса, айбингиз янада оғирлашади, - дейди гуруҳ катта инспектори ваҳимали оҳангда.

Шундан кейин гуруҳда норасмий равишда компьютер оператори вазифасини бажарувчи ходим Муҳаммадсобир Абдулазизов ҳайдовчидан тушунтириш хати олади. Сўнг жабрланувчи Ж. Эгамбердиева суд-тиббий экспертизасидан ўтказилади. Экспертиза хулосасига асосан аёлнинг қўли сингани маълум бўлади. Мазкур ҳолатдан эса М. Абдулазизов “унумли” фойдаланиб қолишни ўйлайди.

- Тезроқ ҳаракатингизни қилмасангиз, ишингиз терговга ошиб кетади, - деб Лутфилла Рўзиевнинг кўнглига ғулғула солади у.

Норасмий ходим шундай деб айни ишни “босди-босди” қилиш учун 400-500 АҚШ доллари миқдорида “ҳаражати” борлигини айтади.

Бироқ Лутфилла пул беришга шошмайди. Хадеганда ундан дарак бўлавермагач, Муҳаммадсобир яна сим қоқади.

- Сиз жуда хотиржамсиз. Лекин “дело” прокуратурага чиқиб кетса, аҳволингиз оғирлашади, - дея ваҳима билан иккинчи маротаба пулга ишора қилади у.

- Икки юз олиб келсам бўладими?, - сўрайди талаб қилинган пулни беришга моддий имконияти етмаслигини тушунтириб.

- Майли, мен бошлиқ билан гаплашиб кўраман. Ҳеч йўқса уч юз тайёрлаб келинг, - дейди тамагир ходим гўёки ўзини яхшилик қилаётгандек кўрсатиб.

Аммо М. Абдулазизовнинг талаби ноқонуний эканлигини яхши билган Л. Рўзиев Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғига ариза билан мурожаат қилади.

Оқибатда эртаси куни Муҳаммадсобир Абдулазизов Лутфилла Рўзиевдан 300 АҚШ долларини олган вақтда ушланади.

Шундан сўнг “қаҳрамон”имизга нисбатан жиноят иши қўзғатилади.

Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди уни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбдор деб топиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосига маҳкум этди.

Пўлатжон МАМАТУСМОНОВ,
жиноят ишлари бўйича
Қўқон шаҳар судининг судьяси

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Учкўприк туман судининг ҳукми билан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этган шахс 5 йил муддатга озодликдан махрум қилинди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда судьялар ва тадбиркорлар давра суҳбати доирасида мулоқот қилишди

Telegram