Азиз Абидов | Олий суд
4.7K subscribers
2.31K photos
2.91K videos
4.77K links
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази раҳбарининг расмий канали
—————
Официальный канал руководителя Центра по связям с общественностью Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва БМТ Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида судлар фаолиятини ёритиш масалалари бўйича маҳаллий журналист ва блогерлар учун ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

Унда иштирокчиларга Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи А. Абидов томонидан суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқининг амалга оширилиши, шунингдек, судлар томонидан мазкур масалага оид қонун ҳужжатлари бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2020 йил 21 февралдаги куни “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги Қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

Шунингдек, семинар-тренинг давомида малакали тренерлар суд органларининг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асослари, ахборот тарқатишда шахснинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда жавобгарлик масалалари, суд ишларига доир материалларни тайёрлашнинг муҳим жиҳатлари тўғрисида атрофлича маълумот беришди.

Тадбир доирасида Самарқанд вилояти судлари раислари ва судьялари ҳамда журналист ва блогерлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилиб, томонлар ўзаро фикр алмашди ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида давом эттирилади

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар Олий Кенгаши, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар давом эттирилади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Новая эра земельных отношений

8 июня 2021 года Президент Узбекистана подписал Указ «О мерах по обеспечению равенства и прозрачности в земельных отношениях, надежной защите прав на землю и превращению их в рыночный актив». Документ заложил начало новому периоду в сфере охраны земель, являющихся национальным достоянием, законодательного регулирования земельных отношений.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#сайлов_қонунчилиги

САЙЛОВ ЖАРАЁНИ СУБЪЕКТЛАРИ ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИГИНИНГ БЕЛГИ ВА АСОСЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ?

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жамият сиёсий ҳаётида муҳим ўзгаришларни бошлаб берди. Сайлов қонунчилигини такомиллаштириш доирасидаги бир қатор муҳим ўзгаришлар ичида Сайлов кодекси қабул қилингани алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#мезон

КОНСТИТУЦИЯВИЙ СУДДА ИШНИ КЎРИШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ

Шу йил 27 апрелда «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг қабул қилингани мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли демократик ислоҳотларнинг янги сифат босқичини бошлаб берди. Янги қонунда бир қатор принципиал янгиликлар ўз ифодасини топган бўлиб, улар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда ўта муҳим ўрин тутади.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#оқлов

ҲАҚИҚАТНИНГ ОЙДИН ЙЎЛИ

«Адолат қарор топди, мен оқландим, — дейди хоразмлик Б. Бекчонов — Бунинг учун ушбу эзгу ва савоб ишлар ташаббускори бўлган Президентимизга миннатдорчилик билдираман».

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#суд_очерки

ИЧКИЛИК КАСРИ ИККИ ОИЛАГА КУЛФАТ КЕЛТИРДИ

Узоқ қишлоқдаги қариндошининг уйига ҳашарга борган Зокир (исм-шарифлар ўзгартирилди) иш якунида автомашина бошқариб келганини унутиб, ҳурмачаси тўлгунча спиртли ичимлик истеъмол қилди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#жиноят_ва_жазо

КЎЗИ ОЧИЛМАГАН ЖИНОЯТЧИ БЕШИНЧИ МАРОТАБА СУДНИНГ ҚОРА КУРСИСИГА ЎТИРДИ

Маълумки, амалдаги Жиноят кодексининг Х-боби «Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш» дея номланиб, у 164-169-моддаларни ўз ичига олади. Биз ушбу бобни бежизга тилга олаётганимиз йўқ. Чунки ҳаётда айни шу бобда қайд этилган босқинчилик (164-модда), товламачилик (165-модда), талончилик (166-модда), ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш (167-модда), фирибгарлик (168-модда) ва ўғирлик (169-модда) каби жиноий қилмишларга қўл урадиган кимсалар ҳам, афсуски, учраб туради.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Дела об административных правонарушениях будут вестись в электронном виде

Обычно административные правонарушения не наносят большого вреда и не несут долговременных пагубных последствий. Поэтому большинство людей считают их незначительными и даже не заслуживающими наказания. Это ошибочное мнение.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛИНГ!

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
#жиноятга_жазо_муқаррар

ФОШ БЎЛГАН ФИРИБГАРЛИК

Поп туманида яшовчи қирқ тўрт ёшли Ихтиёр Ёрматов (исм-шарифлари ўзгартирилган) нинг ҳаёт йўлига назар таш­ласангиз, у жуда «сермазмун» эканига иқрор бўласиз. Чунки Ихтиёр сўнгги 20 йил мобайнида босқинчилик, маъмурий назорат қоидаларини бузиш, вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш ва тўрт марта фирибгарлик жиноятини содир этгани учун судланган.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Муаллифлик ҳуқуқи бузилганлиги оқибатида юзага келган шов-шувли суд жараёнлари

Бутун дунёда янги ижод намуналари яратилиши ортидан муаллифлик ҳуқуқлари бузилиши кўплаб учрайдиган жараён. Аслида, муаллифлик ҳуқуқини бузиб, ўзлаштиргандан кўра шахснинг ўзи мустақил тарзда ижод намунасини яратиши суд тортишувлари ҳамда катта жарималардан асрайди.

Батафсил 👈

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
РАСМИЙ БАЁНОТ

15 июль куни О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди.

Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги О. Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди.

Суд ҳукмининг Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Boboqulov Хamro Xudaymurotovich томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда шу куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган “Termiz Eko Ekspress loyiha” масъулияти чекланган жамият раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, “Истиқлол” кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шу билан боғлиқ “Termiz Eko Ekspress loyiha” МЧЖ Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234.835.000 сўмни ундириш қисми бекор қилинди ва жабрланувчи Т. Шопулатовга ушбу юзасидан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.

Суд ҳукмининг О. Сатторий ҳисобидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 183.750 сўм харажатни ундириш қисми бекор қилинди.

О.Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади.

Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚШУНОС МАСЛАҲАТИ

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲУҚУҚИНГИЗНИ БИЛАСИЗМИ?

Каналга обуна бўлиш 👉 https://t.iss.one/AzizAbidov