Asrnews.uz | Rasmiy kanal
734 subscribers
10.9K photos
2.68K videos
11 files
5.88K links
Asrnews.uz sayti 2020-yil 25-iyunda OAV sifatida 1356 raqam bilan davlat ro'yhatidan o'tkazilgan.

Bizni kuzatib boring:
Sayt: www.asrnews.uz


Taklif va murojaatlar:
https://t.iss.one/Asrnews_uz_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Президенти Халқаро конгресс марказида тантанали кутиб олинди

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
Самарқанд шаҳрида “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари оқибатида ножўя таъсирлар кузатилгани гумон қилинган беморлар ҳолати юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус ишчи гуруҳи вилоятда ўрганиш олиб бормоқда.

Унинг таркибига вазирлик, Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази ходимлари, болалар нефрологи, педиатр каби малакали мутахассислар киритилди. Улар ҳар бир гумон қилинган бемор бола анамнези бўйича чуқур таҳлил ўтказмоқда. Хулоса натижалари ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
Сурхондарёда Кадастр соҳасига оид қонунчиликдаги ўзгаришлар юзасидан манзилли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда

https://asrnews.uz/13520/

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

◾️ Вазирликлар:

Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

◾️Қўмиталар:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

◾️ Агентликлар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

@Asr_news_uz
12 та давлат бошқаруви органлари фаолияти тугатилади

Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги давлат бошқаруви органлари вазифа ва функциялари тегишли вазирлик ва идораларга ўтказилган ҳолда тугатилади:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

@Asr_news_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада банк бошқарувчиси 3500 доллар пора билан ушланди

@Asr_news_uz
Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага қисқартирилади

❗️Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 120 нафар

@Asr_news_uz
#2023_йил_1_январдан

❗️ Давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

☑️ давлат органлари ва ташкилотлари томонидан мажбурий тартибда қуйидагилар электрон порталга жойлаштириб борилади:

🔸ижтимоий ва иқтисодий дастурларнинг лойиҳалари;

🔸социал ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга ошириш учун ННТларга бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълонлар;

🔸келгуси молия йили учун давлат ижтимоий буюртмаларини бериш тўғрисида Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондига ёки ҳудудий жамоат фондларига юбориладиган буюртманомалар;

🔸ННТлар билан ҳамкорликда амалга оширилган лойиҳалар, тузилган ҳамкорлик битимлари, меморандумлар ҳамда берилган давлат ижтимоий буюртмалари ҳақидаги маълумотлар;

🔸давлат ижтимоий буюртмаларини амалга ошириш жараёни ва натижалари, ажратилган маблағларнинг сарфланиши ҳақидаги маълумотлар.

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек спортида жорий йилги энг яхшилар аниқланди.

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар


Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
Товуқ оёқларининг шифобахш хусусиятлари нималардан иборат?

https://asrnews.uz/13523/

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
АҚШда қор бўрони видеолавҳалари

Fox news телеканалига кўра, айни дамда об-ҳаво шароити қурбонлари сони 27 кишига етган. Буффалода 3 киши тез ёрдам машинаси ўз вақтида етиб кела олмагани туфайли вафот этган.

АҚШда саёҳатлар айни қизғин Рождество байрами кунларида 2600дан ортиқ парвозлар бекор қилинган.

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz
Ўзбекистон 17,3 млн. АҚШ долларига тенг анор экспорт қилган

https://asrnews.uz/13527/

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ИИББ огоҳлантиради: Ҳурматли ота-оналар, унутманг, пиротехника маҳсулотлари болалар ўйинчоғи эмас, жиддий хавфдир!

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
Инсон учун кунлик уйқу меъёри қанча?

https://asrnews.uz/13530/

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
vacancy.argos.uz портали орқали танловларни эълон қилиш вақтинча тўхтатилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Президентнинг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабабли Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилди.

Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
Микроэлементлар етишмаслигининг белгилари қандай?

https://asrnews.uz/13535/

Обуна бўлинг:
@Asr_news_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧨"Қамчиқ" довонида пиротехника воситалари билан боғлиқ навбатдаги факт

⚡️2022 йил 24 декабрь куни соат 15:00 ларда "Қамчиқ" довонида жойлашган "Наманган" ЙПХ масканидан ҳаракатланиб ўтаётган "Nexia" русумли автомобиль ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг юкхонасида, ширинлик қутиларига солинган “Салют” ҳамда “Волк” номли пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

📄Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва аниқланган пиротехника воситалари Поп тумани ИИБга топширилган.

Обуна бўлинг: @Asr_news_uz