Ангрен шаҳар тарихи музейи - 🏛🌍🏞
178 subscribers
7.75K photos
482 videos
29 files
769 links
Buyuk tarixda hech narsa izsiz ketmaydi. Sh.M.Mirziyoyev

Angren shahar tarixi muzeyi 1960 yil 21-sentyabrda tashkil topgan.

Rasmiy virtual sahifalarimiz : www.angrenmuzey.uz |www.instagram.com/angren_tarix_muzeyi/ | www.facebook.com/angrentarixmuzeyi
Download Telegram
Соғлом қишлоғидан ташриф буюрган болажонларимиз музей бўйлаб саёҳат қилиш жараёнида бой ва қадимий тарихимиз, флора ва фауна оламидан ҳайратда. Музей ходимлари томонидан айтилган мазмунли ҳикоя ва тарихий маълумотлар ворисларимизни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашга туртки бўлди десак муболаға бўлмайди.
#Инфографика

Тошкент вилоятида нечта маданий мерос объектлари бор?

@tarix_chorrahasida

Каналга уланиш:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri
#Билдириш

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сиз Тошкент тарихига қизиқасизми?

Афсонавий Илоқ-Шош давлати, темурийлар назари тушган Шоҳруҳия қалъаси, Зангиота зиёратгоҳи, Мирзо Бобур қўшин тўплаган Лашкерак тоғлари, олтинга кон Кўҳисим қаъридаги ёдгорликлар, маликаи даврон Нодирабегим учун қурдирилган хосхона...

Буларнинг
бари – бизнинг шонли тарихимиз, бугунимиз, тақдиримиз. Тошкент вилояти Маданий мерос бошқармаси ижтимоий тармоқларда янги лойиҳани бошлади.

"Тарих чорраҳасида" деб номланган ушбу лойиҳада сиз:

тарихий мавзудаги қизиқарли мақолалар;

🕌зиёратгоҳлар ва уларнинг тарихи ҳақида қизиқарли ривоят ва ҳикоятлар;

Тошкент воҳасидан чиққан машҳур уламолар, фан арбоблари, маданият ва санъат дарғалари ҳақида маълумотлар;

Моддий ва номоддий маданий мерос объектларини сақлаш бўйича бугунги кунда олиб борилаётган ишларга доир кундалик хабарлар билан танишиб боришингиз мумкин.

@tarix_chorrahasi

Каналга уланиш👇👇
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri
#kun_tarixi

1️⃣2️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

1664 йил — Шимолий Американинг Янги Амстердам шаҳри Нью-Йорк деб ўзгартирилган;

1849 йил— Люис Хаслетт томонидан газ ниқоби патентланган;

1867 йил — Австрия-Венгрия империяси ташкил топган;

1898 йил — Филиппин мустақиллиги эълон қилинган;

1901 йил — Кубанинг янги конституцияси тасдиқланган, унга кўра Қўшма Штатлар ушбу мамлакатда махсус ҳуқуқларга эга бўлган. Аслида, бу Куба устидан АҚШ протекторати ўрнатилишини англатган. Ушбу конституция 1925 йилда тўхтатилган;

1920 йил—Панама каналининг расмий очилиши (биринчи кема канал орқали 1914 йил августда ўтган) бўлиб ўтган;

1924 йил— Компартия Ўрта Осиё республикаларини миллий чегаралаш тўғрисида қарор қабул қилган;

1926 йил —Бразилия Германиянинг қабул қилинишига қарши норозилик сифатида Миллатлар Лигасини тарк этган;

1935 йил —Муссолини "фашистлар фаолиятини нохолис ёритгани учун" Италияда "New York Times" газетасини сотишни тақиқлади.

1973 йил —Женевада БМТнинг янги органи — БМТнинг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш дастури Бошқарувчилар Кенгаши ўз ишини бошлаган;

1991 йил —Борис Елцин РСФСР Президенти этиб сайланган;

1994 йил— Ўзбекистон делегацияси Нидерландияда қиролича Веатрикс билан учрашган;

1994 йил —Австрия референдум орқали Европа Иттифоқига қўшилишга қарор қилган;

1999 йил — рус десантчилар батальони Босния ва Гертсеговинадаги тинчликпарвар кучлар базасидан Косовга қараб юрган;

2000 йил —Ахмат Қодиров Чеченистон Республикаси маъмуриятининг раҳбари этиб тайинланган;

2014 йил— Сан-Паулу шаҳрида ФИФА Жаҳон чемпионатининг очилиши бўлиб ўтган;

2018 йил — КХДР ва АҚШ раҳбарларининг тарихда илк маротаба учрашуви бўлиб ўтган.
Ангрен шахрининг 75 йиллиги муносабати билан Ангрен шахар тарихи музейи табиат булими ходимлари томонидан тайёрланган видеоролик
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Angren shahrinig 75 yilligi munosabati bilan Angren shahar tarixi muzeyi tarix bulimi xodimlari tomonidan tayyorlangan videorolik
#kun_tarixi

1️⃣3️⃣ ИЮНЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

922 йил — Болгарияда Исломни давлат дини сифатида расмий қабул қилиш маросими бўлиб ўтган;

1625 йил — Англия қироли Стюарт I ва Франция қироли Генрих IV нинг қизи Ҳенриетта Мария де Бурбоннинг никоҳи бўлиб ўтган;

1782 йил—Швейцарияда жодугарлик учун охирги қатл (Анна Гелди) қайд этилган;

1877 йил— 1877-1878 йиллардаги Россия-Туркия урушидаги Зивин жанги бўлиб ўтган;

1920 йил— Турор Рисқулов ва Н.Хўжаевлардан иборат Туркистон халқлари делегацияси В.Ленин қабулида бўлишган. Улар Туркистонга мустақиллик бериш масаласини кўтаришган;

1920 йил — АҚШда болаларни почта орқали юборишга қарши қонун қабул қилган;

1934 йил — Венецияда Гитлер ва Муссолини ўртасида учрашув бўлиб ўтган;

1941 йил— 13 июндан 14 июнга ўтар кечаси СССР таркибига киритилган Латвия, Литва ва Эстонияда одамларни оилалари билан Сибирга оммавий сургун қилиш бошланган;

1946йил 13-июнь Ангрен шаҳрига асос солинган.


1948 йил —Бирма коммунизм қурилиши бошланганлигини эълон қилинган;

1949 йил — Калифорния университети ўзининг барча ўқитувчилари ва ходимларини антикоммунистик қасамёд қилишга мажбурлаган;

1958 йил — Хитойнинг биринчи синов ядро реактори ишга туширилган;

1961 йил —Калугада Юрий Гагарин дунёдаги биринчи космонавтика музейи биносининг пойдеворига тамал тошини қўйган;

2000 йил —Шимолий ва Жанубий Корея раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган;

2009 йил —Эронда президентлик сайловларида Аҳмадинежод ғалаба қозонганидан кейин Теҳронда тартибсизликлар юз берган.
#Ангрен_75_йил

Қамишзорлар , кенг далалар ўрнига саноат корхоналари, турар жой бинолари , маданий – маиший бинолари қуриш учун жуда кўп меҳнат қилишган. Ангренда биринчи уйларни тиклаган А. Муравицний ва унинг дўстлари бўлган. 1940-йил декабр ойида Ангрен қурилишида 6 минг киши иштирок этган .

Ангрен қурилишига мамлакатнинг турли жойларидан одамлар олиб келинган. Олимларнинг таъкидлашича “Ангрен” бу қадим туркча сўз бўлиб , ёзма манбаларда муғуллар истилосидан сўнг , XIII асрдан учрай бошлаган. Бошқа манбаларда эса Оҳангарон дарёси номидан олинган бўлиб , форсча "Оҳангарон" сўзининг бош бўғинларидан бирининг тушиб қолиши ва овозларнинг жой алмашинуви натижасида пайдо бўлган сўз бўлиб, “темирчилар ” деган маьнони билдиради. 1946- йил 13-июн республиканинг Олий совети қуйидагича фармон чиқарди: “Тошкент вилоятининг Оҳангарон райони таркибидан ,  “Ангреншахтастрой” ишчилар посёлкасини чиқариб, вилоятга бўйсундирилган “Ангрен ” шаҳри ташкил этилсин”. Шундай қилиб Тошкент вилояти харитасида яна бир шаҳар - Ангрен шаҳри пайдо бўлди. 13-июн шаҳар ташкил этилган кун сифатида тарихда қолди.
1946-йил, 13-июнь Ангрен шаҳри ташкил топган кун. 75 йиллик тўйинг муборак бўлсин жонажон шаҳрим!!!

Ангрен!


Кўз очиб кўрган баҳорим, "Кўксарой"имсан - бўстоним.
Она Ватан - "Туркистон"сан, сен танда жоним Aнгрен!

"Чинор"у "Жиблон"ларинг қалбларни асир этганим,
Тоғлари теграмда чархим, пурвиқоримсан Aнгрен!

Содда гулюзи мунаввар, гўзаллик кашф этганим,
Мўъжаз мусаффо ҳавойим, танда хуш жоним Aнгрен!

"Дукентсой"у, " Қорабоғсой" мавжида нур маконим,
Шарқироқ сойлари сўлим, меҳридарёим Aнгрен!

"Кўктерак"лари кўкда, феруза - рангинкамоним,
Яшил либос кийганим, жаннату-ризвоним Aнгрен!

"Серкақирилди", "Нишбош"им, тоғ аро йўл - "Довоним".
Самимий, жайдари халқим, меҳмондўст- мезбон Aнгрен!

"Жигаристон", "Кўчбулоғим", замини зарга бойим,
"Геолог" - конлар қўрғони, ғайрати жўшқин Aнгрен!

"Облиқ", " Хаккарман", "Гурум"им - буюк ипак йўлимсан,
Мозийни маҳлиё этган, буюк тарихим Aнгрен!

" Бешқўл", "Эртош", "Тешиктош" им, асрлардан садойим,
Турфа тилли миллатларнинг дўстлик макони Aнгрен!

"Саман"им, "Соғлом" у "Гулбоғ - бошдан-оёқ дур, тожим,
Илму-ирфон уммонида дуру-гавҳарим Aнгрен!

"Собир Рахимов" - жасорат, "Чинниобод" - матонат,
Меҳр чўғида тобланган "Оҳангарон"им - Aнгрен!

"Қорабоғ"им, "Боғисурҳ" - қир-адирлари алвоним,
Меҳрим сенда жўшиб оқар, томирда қоним Aнгрен!

P. S. Муаллифи Наврўза Баҳритдинова экан. 😊👍🤝
Ангрен гўзал ва жаннатмакон гўша. Фарғона водийсини республикамизнинг барча худудлари билан боғловчи, Қурама ва Чотқол тоғ тизмалари ўртасида жойлашган кўхна кент. Кўхна кент замирида Ангрен дарёси мавжуд бўлиб, Ангрен дарёсини Чотқол ва Қурама тоғ тизмаларидан оқиб келадиган ирмоқ сувлари ҳосил қилади.
Ангрен шаҳри ўзининг қазилма бойликлари билан бутун Ўзбекистонда, балки Ўрта Осиёда етакчи ҳисобланади.Ангрен тоғларида алюминий, вольфрам, каолин, мис ва бошқа Менделеев даврий системасидаги элементлар мавжуд бўлиб, энг асосийси қора олтин, яьни кўмир ҳисобланади.